А. Бурханов, К. Рахматов


 Ахборот коммуникация инфратузилмасининг ривожланиши



Download 4,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/239
Sana23.06.2022
Hajmi4,95 Mb.
#696682
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   239
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма

 
8.4. Ахборот коммуникация инфратузилмасининг ривожланиши 
Бугунги кунда ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) соҳаси 
жаҳон иқтисодиётида энг тез ривожланаётган соҳалардан бири ҳисобланади. 
Бу иқтисодий ўсиш механизми, ҳамда бошқа соҳаларда иқтисодий 
жараёнларни сезиларли даражада ўзгартириб ва интеллектуал инсон меҳнат 
маҳсулоти, маълумотларидан фойдаланиш ва билимларга асосланган янги 
турдаги иқтисодиётни шакллантиришга таъсир кўрсатишни давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-
4947- сонли Фармони билан тасдиқланган «2017-2021 йилларда Ўзбекистон 
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича 
Ҳаракатлар стратегиясига мувоффиқ, иқтисодиётни ривожлантириш ва 
либераллаштиришнинг 
устувор 
йўналишларидан 
бири, 
таркибий 
ислоҳотларни чуқурлаштириш йўли билан миллий иқтисодиётнинг 
рақобатбардошлигини ошириш, хизмат кўрсатиш соҳасининг жадал 
ривожланиши, ялпи ички маҳсулотни шакллантиришда хизматларнинг роли 
ва улушини ошириш, кўрсатилаётган хизматлар таркибида туб 
ўзгаришларни, биринчи навбатда замонавий юқори технологияли хизматлар, 
шунингдек, йўл-транспорт инфратузилмасини янада ривожлантириш, ишлаб 
чиқаришни модернизация қилиш ва диверсификация қилиш, иқтисодиётда, 
ижтимоий 
соҳада, 
бошқарув 
тизимида 
ахборот-коммуникация 
технологияларини жорий этиш.
Ўзбекистонда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини 
жорий этиш, ҳаётнинг барча жавҳаларида инновацион усуллар билан боғлиқ 


302
бўлган юксак салоҳиятли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича бир қатор 
чора-тадбирлар амалга оширилмокда. Бугунги кунда республикамиз АКТ 
соҳасидаги энг жадал ривожланаётган мамлакат сифатида тан олинган. 2017 
йилда Халқаро электралоқа иттифоқи («Ахборот жамияти ўлчови») 
маълумотларига кўра, 2016 йил билан таққосланганда мамлакатимиз АКТни 
ривожланиш индекси бўйича саккиз поғонага кўтарилиб, 95 ўринни 
эгаллади.
2016 йилда республика ЯИМда АКТ секторининг улуши 2,6 % ни 
ташкил этди. АКТ таркибида юқори улуш хизматлар соҳасига тўғри келади. 
Иқтисодиётда алоқа ва ахборотлаштиришнинг улуши телекоммуникация 
тармоғига аҳолининг техник имкониятларини таъминлаш, уларнинг асосида 
сифатли хизмат кўрсатиш, рақамли телефон алоқа ва телевидение тизимларга 
тўлиқ ўтиш орқали эришилади. «Ахборот ва алоқа» иқтисодий фаолиятнинг 
бир тури сифатида Ўзбекистон Ресупубликаси ЯИМнинг 2,5 % ни ташкил 
этади. 
2017 йилда алоқа хизматлари ҳажми 7168,1 млрд.сўмни ташкил этиб, 
2016 йилга нисбатан 28,5 % га ўсди (амалдаги нархларда). Энг катта ҳажм 
мобил алоқа хизматлари (3881,0 млрд.сўм); маълумотлар узатиш тармоғи, шу 
жумладан Интернет (1808,8 млрд.сўм); шаҳарлараро, халқаро телефон 
алоқаси хизматлари (911,1 млрд. сўм) эгаллайди. 
Ўзбекистонда магистрал телекоммуникация транспорт тармоқлари 
кенгайтирилади. Бу ҳақда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини 
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар 
стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да 
амалга оширишга оид Давлат дастури таъкидланган. 
Хусусан, амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Бунда «Ўзбектелеком» 
АК магистрал телекоммуникация тармоғи ўтказувчанлигини вилоят 
марказларигача 100 Гбит/с дан 400 Гбит/с гача, туман марказларигача 10 
Гбит/с дан 100 Гбит/с гача ошириш чоралари кўрилмоқда. 


303
Шунингдек, мобиль алоқа тармоғи кенгайтирилади. Бу борада амалий 
чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, бунда мобиль алоқа тармоғини кенгайтириш 
мақсадида 1050 та GSM база станциялари ўрнатилади. 
Бундан ташқари, кенг полосали маълумотлар узатиш тармоқлари 
ривожлантирилади - амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. Бунда: 620 000 
портли маълумотлар узатиш қурилмалари ўрнатилади; лойиҳани амалга 
ошириш натижасида аҳолига (Triple play) Интернет, IP ва видео телефония, 
IPTV, VPN ва бошқа турдаги замонавий хизматларни тақдим этиш 
имкониятлари кенгайтирилади 
Оптик толали алоқа линиялари ҳам қурилади. Бу бўйича ишлаб 
чиқиладиган амалий чора-тадбирларда: 2 000 км оптик толали алоқа 
линияларини қурилади; лойиҳани амалга ошириш натижасида аҳолига 
сифатли кенг полосали телекоммуникация хизматлари кўрсатиш имконияти 
кенгайтирилади. 

Download 4,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish