А. Бурханов, К. Рахматов


Минтақада автомобил йўллари



Download 4,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/239
Sana23.06.2022
Hajmi4,95 Mb.
#696682
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   239
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма

Минтақада автомобил йўллари.
Ўзбекистон ҳудудида автомобил 
йуллари тармоғи анча кенг. Ҳаp 1000 км

майдонга автомобил йулларининг 
зичлиги 210 км га этади. Қатор автомобил йуллари халқаро ва давлат 
аҳамиятига эга. 
Ҳозирги кунда автомобил йулларининг умумий узунлиги 90 минг км дан 
ортиқ. Мамлакатимиз ҳаётида катта аҳамиятга эга бўлган автомобил йуллари 
жумласига, энг аввало Тошкент, Самақанд, Қашқадарё, Сурхондарё ва бошқа 
вилоятлар орқали ўтган Катта Ўзбек автомобил тракти киради. 1940 йили 
қуриб битказилган ва 700 км дан ортиқ узунликка эга бўлган ушбу равон йул 
қанчадан-қанча юк ва йуловчилар ташишга ва ҳудудлар орасида транспорт 
хизмати кўрсатишни яхшилашга олиб келди. 
Иккинчи жаҳон уруши бошланишидан олдин Фарғона водийсидаги уч 
вилоят ва қатор шаҳарларни, жумладан Қўқон, Марғилон, Асака, Андижон, 
Наманган, Чуст шаҳарларини боғлаб турувчи айланма йул қайта қурилди. 
Шунингдек, Тошкент — Ўш, Самарқанд — Ашхобод — Туркманбоши, 
Тошкент ҳалка йули, Нукус — Ғузор, Қўнғирот — Бейнов каби яна қатор 
автомобил йуллари ҳам Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида катта 
аҳамият касб этади. 
Кейинги йилларда кушни Тожикистонда вужудга келган вазият сабабли 
мамлакатимизнинг марказий ва ғарбий қисмларидаги ҳудудларини Фаргона 
водийси вилоятлари билан алоқасини боғлашда анча муаммолар юзага келди. 
Шуни эътиборга олиб Республика хукумати Тошкент-Ўш йулининг Ангрен 
сув омборидан Фарғона водийсига кириб боргунча қисмини қайта қуриш 
буйича махсус Қарор қабул қилди. Бу мақсадни кўзлаб Қамчиқ ва Резак 
довонларида автомобил транспорта харакати учун мулжалланган тоннеллар 


289
қуриш борасида катта ишлар бошлаб юборилди ва бу ишлар муваффакият 
билан амалга оширилди. 
Қамчиқ тоннелининг узунлиги 890, Резак тоннелининг узунлиги эса 368 
метрга тенг бўлди. Бу тоннелларнинг ишга туширилиши туфайли Қамчиқ 
довони орқали амалга ошириладиган автомобил транспорти алоқаларида 
авваллари тез-тез учраб турадиган хавф-хатарга чек қўйилди. Қамчиқ ва 
Резак тоннелларидан бир кеча-кундузда 12 мингга яқин автомобиллар ўтиш 
имконига эга. Шундай қилиб мазкур йул Фарғона водийсини Республиканинг 
бошқа ҳудудлари билан боғлаб турадиган энг яқин ва қулай йул бўлиб қолди. 
Мустақилликка эришиш туфайли республикамизни ҳалкаро автомобил 
йуллари билан боғлайдиган йуллар қуриш ишларига ҳам эътибор кучайди. 
Жумладан, Хитой Ҳалк Республикасига чиқиш учун имкон туғдирадиган 
Андижон — Ўш — Эргаштом — Қашқар автомобил йулининг қурилишига 
Ўзбекистон ўз ҳиссасини қўшмоқда. 
Кўпгина мамлакатларда бўлгани каби, Ўзбекистонда ҳам ҳалкаро 
йуналишларда юкларни атвомобилларда ташиш буйича Уюшма ташкил 
этилган. Женева шаҳрида автомобил транспорти Халқаро уюшмаси 
конгрессида Ўзбекистон ҳам бу нуфузли ташкилотга аъзо бўлиб кирди. Ушбу 
уюшма Республикамиз ҳудудида бошқа мамлакатлар юк ташувчиларининг 
манфаатларини муҳофаза қилади ва автомобил йуллари ҳолати, ёқилги 
нархи, йул учун тулов баҳоси ва бошқа масалалар буйича зарур маълумотлар 
билан хабардор этиб туради. 
1926 йили Республикада мунтазам автобус қатнови йулга қуйилган эди. 
Шундан бери ўтган давр ичида йуловчилар ташувчи автобуслар сон ва сифат 
жиҳатидан тез ривожланди. Транспортнинг бу хили орқали йуловчилар 
ташиш 1940 йилдагига нисбатан қарийб 250 мартадан зиёд ортди. 
Мамлакатда турли ҳажмда юк кўтарадиган янги юк ташувчи 
автомобиллар, қулай ва шинам автобуслар ҳамда енгил автомобиллар сони 
йил сайин ошиб бормоқда. 


290
Республика пойтахти Тошкент шаҳрида 1977 йили метро курилиб ишга 
туширилди. Аҳолиси икки миллиондан зиёд шаҳар учун ушбу транспортнинг 
бу воситаси моҳиятини тула ифодалаш кийин. 
Ҳозирча Тошкентда метронинг уч йуналиши мавжуд: биринчиси Собир 
Рахимов—Буюк Ипак йули, иккинчиси Беруний—Чкалов йуналиши, 
учинчиси Юнусобод тумани билан Жанубий вокзал орасидаги йуналишдир. 
Кейинчалик Жанубий вокзалдан Сирғали тумани орасида метронинг 
тўртинчи йуналишини қуриш ишлари давом этмоқда ва ундан кейин эса 
Тошкент ҳалқа йулини вужудга келтириш мўлжалланмоқда. 

Download 4,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish