Давлат раҳбари ўша даврдаёқ Фарғона воқеаларининг туб сабабларини қуйидаги масалалар билан боғлиқлигини асослаб берган эди ва бу сабаблар Ислом Каримовнинг асарида ҳам аниқ ифодаланган
Давлат раҳбари ўша даврдаёқ Фарғона воқеаларининг туб сабабларини қуйидаги масалалар билан боғлиқлигини асослаб берган эди ва бу сабаблар Ислом Каримовнинг асарида ҳам аниқ ифодаланган.
Давлат раҳбари ўша даврдаёқ Фарғона воқеаларининг туб сабабларини қуйидаги масалалар билан боғлиқлигини асослаб берган эди ва бу сабаблар Ислом Каримовнинг асарида ҳам аниқ ифодаланган.
Булар қуйидагилар:
1. Фарғона водийсида яшаётган аҳолининг оғир ижтимоий-иқтисодий аҳволи.
2. Одамларнинг таъминоти, даромади, ижтимоий-иқтисодий аҳволи ҳаддан ташқари пастлиги туфайли бундай ҳолат Ўзбекистоннинг бошқа жойларида ҳам содир бўлиши мумкинлиги.
3. Ишсизлик, иш ўринларининг камлиги, яъни ортиқча ишчи кучининг кўпайиб бориши.
4. Ёшлар ва уларни ишга жойлаштириш масаласи жиддий ўйлаб кўрилмагани каби сабаблар. Ўзбекистоннинг янги ҳукумати Марказ билан бўладиган муносабатларни ўзгартирмай туриб, ижобий силжишларга эришиб бўлмаслигини ва бунинг учун республиканинг тўлиқ мустақиллигини таъминлаш зарурлигини тушуниб етди.
6. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида: И.А Каримов Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти. Республика ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўзгаришлар.
6. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида: И.А Каримов Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти. Республика ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўзгаришлар.
ХХ аср 80 йилларининг охирлари - 90-йилларининг бошларида республикада маъмурий-буйруқбозлик тизими ўз умрини ўтаб, бозор муносабатларига ўтиш ҳаракатлари эндигина рўй бераётган бир даврда, Ўзбекистондаги оғир ижтимоий-иқтисодий шароитда жамиятни демократлаштириш, Ўзбекистоннинг ҳақиқий суверенитетини ўрнатиш, мамлакатда яшаётган кўп сонли миллатларнинг тотувлиги ва тенглигини таъминлашга эришишга киришилди. 1989 йил 21 июндан Ўз КП МҚ биринчи котиби лавозимига киришган Ислом Каримов бошлиқ сиёсий раҳбариятнинг асосий вазифаларидан бири бу, Ўзбекистон халқи республика раҳбариятининг юзага келган вазиятни барқарорлаштириш, иқтисодий ва сиёсий мустақилликни таъминлашдан иборатлиги маълум бўлди. Чунки, Ўзбекистон раҳбарияти халқнинг хоҳиш-иродасини ҳисобга олиб, унинг манфаатларини кўзлаб иш юритиши лозим эди.
Мавзу юзасидан топшириқлар.
1. Ўзбекистон иккинчи жаҳон урушидан сўнг: тикланишдан ривожланиш сари воқеалар ҳақида сўзлаб беринг.
2. Тикланиш ва тараққиёт йилларида Ўзбекистон: ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳолат ҳақида нималар биласиз?
3. “Қайта қуриш” сиёсати ва унинг натижаларини жамиятга таъсири?
4. И.А Каримов Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти сифатида бошлаган дастлабки ишлари ҳақида маълумотлрал беринг
5. Ўзбекистон Республикасидаги ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўзгаришлар қандай кечди?
6. СССР нинг таназзулга юз тутиши ва Ўзбекистон мустақиллигининг қўлга киритилишининг аҳамияти нимада?
Мавзу юзасидан топшириқлар.
7. Ўзбекистоннинг иккинчи жаҳон урушидан сўнг тикланишдан ривожланиш сари йўл тутганлиги хусусидаги фикрингизни баён қилинг.
8. ХХ асрнинг 50-80 йилларида Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳолатига баҳо беринг.
9. “Қайта қуриш” сиёсати ва унинг натижалари хусусида мулоҳазаларингиз.
10. Ўзбекистонда президентлик бошқарувининг жорий этилишининг тарихий аҳамияти қандай ?.
11. Ўзбекистон мустақиллик декларацияси қабул қилинишининг тарихий аҳамияти қандай ?.
12. 1991 йил август воқеалари ва унинг Ўзбекистонга таъсири қандай содир бўлган. Бу хусусда Сизнинг фикрингиз.