Тарихий адабиётларда қайд тилишича 1989 йилгача Республикамизда мазкур ишлар бўйича 4,5 мингдан кўпроқ киши судланади. - Айбсиз одамларни, уларнинг оила аъзоларини қамоққа олиш, жисмоний ва руҳий қийноққа солиш авж олди. Ҳисобга олинганлар тергов усулларига дош беролмай ўз жонларига қасд қилишгача бориб етдилар. Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари беҳад топталаётганлиги ҳақида Москвага хатлар жўнатилди. Афсуски, бу хатлар текширилмасдан, ҳатто жавоб ёзишга эп кўрилмади. Республикада ўйлаб топилган "Пахта ишлари"ни кўриб чиқиш учун махсус комиссия тузилди. Комиссия иш фаолиятига 40 минг томдан иборат ишни кўриб чиқиш топширилди. 1990 йилнинг июн ойига келиб, комиссия муҳим бир хулосага келди. 1990 йил 13 июн куни Москва шаҳрига СССР Бош прокурори, СССР Олий судининг раиси ва СССР Адлия вазири номига ёзилган хатда комиссия хулосалари батафсил кўрсатилди.
- Т.Х. Гдлян ва Н.В. Иванов гуруҳининг фаолияти натижасида республикадаги жамоа хўжаликлари раислари ва совхоз директорларининг 60%, қишлоқ хўжалиги етакчи мутахассисларининг 45%, пахтачилик бригада бошлиқларининг 35%, шунингдек, кўплаб раҳбарлар, вилоятлар ва туманлар партия комитети котиблари, республика миқёсидаги партия, совет ва хўжалик раҳбарлари ўз вазифаларидан олиб ташланди ва уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
- Аввало, қатағон қиличи Шароф Рашидовга қарши кўтарилиб, унинг номи ҳам бадном қилинди. 1959 – 1983 йилларда Ш.Р. Рашидов Ўзбекистон Компартияси МҚнинг биринчи котиби бўлиб ишлаган ва раҳбарлик йилларда қатор бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Бунга холис тарих гувоҳ. Аммо марказнинг тазйиқи билан қишлоқ хўжалиги ерларидан экстенсив фойдаланиш оқибатида экологик вазиятнинг бузилиши, пахта яккаҳокимлигининг қарор топиши каби нохуш ҳолатлар ҳам юз берди.
- Бу даврда Марказ томонидан тоталитар тузумнинг барча кирдикорлари вафот этиб кетган партия ва давлат арбобларига юкланди.
-
- Маълумки, ХX асрнинг 80-йиллари охирларига келиб собиқ иттифоқда иқтисодий, ижтимоий-сиёсий инқироз чуқурлашиб, беқарорлик кучайиб борди. Ўз навбатида неча йиллар давомида ҳал этилмаган, халқнинг сабр косасини тўлдирган муаммолар охир-оқибатда ижтимоий ларзаларга, миллий низоларга олиб келди.
- Бундай салбий ҳолатлар, афсуски, Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади. 1989 йилнинг май ойи охирлари – июннинг бошлари бутун Фарғона вилояти миллатлараро тўқнашувлар алангаси ичида қолиб кетди. Дастлаб 23 май куни бошланган фожеа икки кундан кейин Тошлоқ туманига, ундан сўнг эса Марғилон ва Қўқон шаҳарларига ҳам ёйилди.
- Фарғона воқеалари. 1989 йил ўрталарида республика ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўзгаришлар. Миллий манфаатлар устуворлигининг ўсиб бориши.
-
- Маълумки ХХ асрнинг 80-йиллари охирларига келиб совет тузуми парчаланиши арафасида мамлакатдаги инқирозли вазият миллатлараро муносабатларнинг кескинлашувида ҳам ўз аксини топди. Чунки, узоқ йиллар давомида ижтимоий – иқтисодий, сиёсий, маданий соҳаларда тўпланиб қолган муаммолар миллатлараро муносабатларга таъсир этмасдан қолмади. Бундай низолар Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади. 1989 йил май-июнь ойларида Фарғона вилоятидаги миллатлараро можаролар республикадаги сиёсий вазиятнинг кескин тус олишига олиб келди. Республиканинг ўша пайтдаги Ўзбекистон компартиясининг собиқ биринчи котиби Рафиқ Нишонов бошчилигидаги сиёсий раҳбарияти юзага келган бу мураккаб вазиятни тўғри баҳолай олмагани учун, ёшларнинг оммавий чиқишлари, миллатлараро тўқнашувлар содир бўла бошлади.
-
- Шу нарса аёнки, дея ёзади Биринчи Президент Ислом Каримов “....ўшанда барча воқеаларнинг илдизи - Фарғона водийсида яшаётган аҳолининг оғир ижтимоий-иқтисодий аҳволи билан чамбарчас боғлиқ эди. Юзага келган қалтис вазиятни бартараф этиш учун, энг аввало, вилоятда, умуман водий вилоятларида янги иш ўринларини яратиш, бир сўз билан айтганда, одамларга таъминот ва даромад манбаини топиб бериш зарур эди. 1989 йилнинг июль ойига қадар Фарғона вилояти аҳолисининг ҳаёт даражасини ошириш, меҳнатга яроқли аҳолининг бандлигини таъминлаш бўйича махсус дастур ишлаб чиқилди ва босқичма-босқич амалга оширилди. 1989 йил 24 майда Қувасой шаҳрида ёшлар ўртасида бўлган безорилик миллатлараро (маҳаллий ёшлар билан месхети турклар ўртасида) тўқнашувни келтириб чиқарди ва бу можаро Фарғона водийсида оммавий тус олади.
- Ўша даврдаги республиканинг раҳбарияти юзага келган бу мураккаб вазиятни тўғри баҳолай олмади. Натижада, оддий можаро Фарғона, Марғилон, Тошлоқ, Қўқон, Андижон, Наманган, Тошкент вилоятида аҳолининг, айниқса, ёшларнинг оммавий чиқишларига айланиб кетди ва миллатлараро тўқнашувларда намоён бўлди.
- Мамлакатимизга раҳбар этиб сайланган Ислом Каримов ҳокимият тепасига келгач, энг аввало, мамлакатда тартиб ўрнатишга киришди. Ўзбекистоннинг турли минтақаларидан чиққан этник низолар ва ижтимоий танглик ўчоқлари шахсан Президент иштирокида бартараф этилди ”.
- 5. И.Каримов – Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти. Мустақиллик декларацияси ва унинг тарихий аҳамияти.
- 1989 йилнинг 23 июнида Ислом Каримов мамлакат раҳбари бўлиб сайланган кунининг эртасигаёқ яъни, 24 июнь куни Министрлар Советида Фарғона воқеаларига бағишланган катта мажлис ўтказади. Мазкур мажлисдаги чиқишида янги раҳбар сиёсий етакчига хос барча фазилатларини намоён этади. Ислом Каримов давлат раҳбари сифатида масалани кескин қўяди: “Биз бундан буён эскича яшолмаймиз ва бундай яшашга замоннинг ўзи йўл қўймайди” дея таъкидлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |