9–10-мавзу: Ижодий услуб, адабий оқимлар. Ижодкор услуби
РЕЖА:
1. Адабиѐтда ижодий метод тушунчаси:
а) романтизм;
б) реализм.
2. Адабий оқим ва адабий йўналишлар ҳақида.
3. Романтизмнинг асосий хусусиятлари.
4. Реализм – ҳаѐтни ҳаққоний акс эттириш.
5. Ҳозирги адабий жараѐндаги оқим ва йўналишлар. Модернизм.
ТАЯНЧ ИБОРАЛАР:
Ижодий метод. Адабий оқим. Адабий йўналиш. Романтизм.
Реализм. Сентиментализм. Классицизм. Модернизм.
Натурализм.
Дарс мақсади: ижодий метод, адабий мактаб ва йўналиш
муаммолари, замонавий адабий оқимларнинг кўринишлари ҳақида
маълумот бериб, ҳозирги миллий адабиѐтимиздаги оқимларга
муносабат билдириш.
Ҳар бир ѐзувчининг ўзига хос услуби бўлишидан ташқари,
бир неча ѐзувчи, турли давр ва мамлакат ѐзувчилари учун
характерли бўлган умумий хусусиятлар ҳам мавжуд бўлади.
Масалан, Балзак, Диккенс, Гогол, Тургенев, Л.Толстой кабилар
ўзига хос услубларига эга бўлишларидан ташқари, уларни
бирлаштириб турувчи умумий хусусиятлар ҳам мавжуд бўлиши
мумкин, бу нарса ҳаѐтни бўямасдан, идеаллаштирмасдан, тўғри ва
ишонарли образларда кўрсатишларида, ҳаѐтнинг энг муҳим
масалаларини очишга интилишларида кўринади.
Ижодий метод воқеаларни ифода этиш тамойили ѐки
тамойиллар
тизимидир.
Ижодий
метод
ғоявий
эстетик
категориядир.
Метод дунѐқарашга боғлиқдир. Ижодий метод бир эмас, бир
неча ѐзувчи учун умумий бўлган борлиқни кўра билиш, уни қайта
жонлантириш, ҳаѐт материалини танлаш ва умумлаштириш, ундаги
муҳим томонларни ажратиб кўрсатиш тамойилидир. Адабий оқим
ва йўналиш ижод усули (принципи) эмас. Балки ижодий методнинг
санъаткор дунѐқараши билан боғлиқ хусусиятларидир. Адабий
оқим бир ижодий метод ичида ана шу методга мансуб ѐзувчилар
ўртасидаги ғоявий яқинликдир. Адабий оқим бир қатор
ѐзувчиларда намоѐн бўладиган ғоявий-бадиий яқинлик, ана шу
хусусиятларнинг бирлигидир.
Классицизм реализмнинг ўзига хос бир даври, оқимидир. У
марказлашган давлатнинг, миллий маданиятнинг шаклланиши
даврида пайдо бўлди. Классицизм адабиѐти рационализм, яъни
мақсадга мувофиқлик фалсафасига асосланади. Бу таълимотга кўра
ҳақиқат гўзалликдир. Уларнинг фикрича, ҳақиқат мақсадга
мувофиқликдир.
Сентиментализм - реализмнинг бир босқичи, унинг оқимидир.
Бу оқим янги келиб чиқаѐтган буржуазиянинг ўз ахлоқ ва эстетик
томонларини тасдиқлашга уриниш натижасида келиб чиқди.
Классицизм бурчни феодал жамият нуқтаи назаридан
тушунса, сентиментализм шахс манфаатлари устун қўйилади.
Демак, адабий оқим ижодий метод тараққиѐтида юзага
келадиган унинг шахобчалари, кўринишларидир. Адабий йўналиш
у ѐки бу даврга таллуқли бўлган бир неча ѐзувчи, бир неча оқим ва
ижодий метод учун умумий ғоявий-бадиий хусусиятларнинг
ижтимоий-тарихий бирлигидир.
Реализм атамасининг луғавий маъноси “моддий” демакдир.
Романтизмдан фарқли равишда орзу-умидларни эмас, ҳаѐтни
тасвирлайди. Реализм ҳаѐтни ҳаѐт қандай шаклда бўлса, ўшандай
ифода этади.
Романтизм бўлмағур буржуа воқелигидан безор бўлиб, ундан
ғоялар, умидлар (идеал), ѐрқин орзулар оламига қочди. Бироқ
буржуа тузумининг зиддиятлари борган сари тўлароқ юзага чиқа
бошлади, орзу қилингани билан ҳаѐт яхшиланмади. Шу шароитда
ҳаѐтни яхшилаш учун ўша буржуа воқелигининг нимаси бўлмағур
эканлигини, унинг иллат ва зиддиятлари зарурияти туғилди. Чунки
таъкидланганидай, энди одамлар ўз турмушларига, ўзаро
муносабатларига соғлом кўз билан қарашга мажбур бўлдилар. Бу
борлиқни ҳаққоний ва рўй-рост тасвирлаш заруриятини келтириб
чиқарди. Наижада реализм пайдо бўлди.
Реализм ижодий метод сифатида Х1Х аср бошларида
шаклланди. Реализм ижодий метод сифатида шаклланганига қадар,
узоқ изланиш ва ривожланиш босқичини босиб ўтди:
- ибтидоий (антик) реализм; - уйғониш даври реализми; -
классицизм;
- сентиментализм; - натурализм.
Булар реалистик тамойиллар тараққиѐтининг турли даврлари
ва даражаси бўлиб, уларнинг бирортасида ҳам реалистик метод
намоѐн бўлмайди.
Реализм фақат капитализм жамиятига келибгина ижодий
метод сифатида шаклланди ва қарор топади. Демак, реализм
маълум тарихий шароит ва муайян ижтимоий босқичдагина ижодий
метод сифатида шаклланадиган ҳодисадир. Реализмнинг ижодий
методга айланиши унинг назарий асосланиши билан ҳам
боғлиқдир. Фақат маълум босқич ва тарихий шароитда
реализмнинг қоидалари ишлаб чиқилгандагина реалистик ижод
тамойиллари санъаткорларнинг онгли идрок этилган тамойилига
айлангандагина реализм ижодий ижодий методга айланади.
Реалистлар романтиклар сингари орзуларни эмас, ҳаѐтнинг
ўзини, борлиқни, унинг бутун зиддиятлари ва мураккаблиги билан
ҳаққоний тасвирлайди. Демак, ҳаққонийлик реализмнинг биринчи
ва асосий талабидир. Бироқ ҳаққонийликнинг ўзи ҳали йетарли
эмас. Чунки реализм ҳаѐтда нима учраса, ҳаммасини, кўзга
кўринган нарсаларнинг барини тасвирлайвермайди.
Реализм деталларнинг ҳаққоний бўлишидан ташқари, типик
шароитларда
ҳаракат
қиладиган
типик
характерларнинг
ҳаққониятини ҳам тақозо қилади. Демак, реализм образлар,
характерлар, воқеаларнинг тафсилотларинигина бермайди, аксинча,
уларни саралайди, умумлаштириб, типиклаштириб тасвирлайди.
Деталларнинг ҳаққонийлиги деганда, асар қиммати унда
тасвирланган деталларнинг миқдори билан эмас, уларнинг асосий
ғоявий ниятини очишда тутган ўрни ва хизмати билан баҳоланади.
Деталлар бадиий асрларда мақсадга айланиб қолмаслиги лозим.
Агарда у асосий нарсага айланиб қолар экан, бадиий ҳақиқатга
путур йетказади.
Реализмнинг иккинчи талаби характерларнинг типиклигидир.
Шу билан бирга, характерлар ҳаракат қилдиган шароит, муҳит ҳам
типик бўлиши керак. Реализмнинг қаҳрамонлари муайян аниқ-
тарихий давр билан боғлиқ бўлади.
Ёзувчи ҳаѐтни ўрганиш, воқеа ва далилларни (факт) бадиий
ўзлаштириш ва ифодалаш жараѐнида улардан энг муҳим ва
характерлиларини танлаб олади. Бу эса ҳаѐт ҳақиқатини очишга
имкон беради. Характер типик бўлмаса, воқеалар мантиқий бўлади.
Агар характерлар типик бўлса-ю, ўша характер ҳаракат қилган
шароит типик бўлмаса, ҳаѐт ҳақиқати бузилади. Шундан реализмга
хос учинчи хусусият келиб чиқади. Бу тарихий ва психологик
детерминизм бўлиб, бунинг маъноси асарда тасвирланган характер
билан шароит, қаҳрамонларнинг кайфияти, ҳолати билан ана шу
кайфият ва ҳолатни келтириб чиқарган психологик сабаблар
ўртасидаги ўзаро алоқадорлик ва боғлиқликдир. Романтизмда
қаҳрамонлар характери ижтимоий қонуниятлар билан боғланмайди,
уларнинг хатти-ҳаракатлари бадиий далиллаб ўтилмайди.
Тўртинчидан, инсонни, унинг ички дунѐсини ҳар тарафлама,
универсал тасвирлаш.
Бешинчидан,
таҳлилийлик.
Воқеа-ҳодисаларни,
инсон
характерини типик тасвирлаш билангина чекланмасдан, уларни
таҳлил қилиш ҳамдир.
Олтинчидан,
тарихийлик
(историзм).
Воқелик
ва
характерларга тарихий нуқтаи назардан қараш, уларни доимий
ҳаракат ва ривожланишда кўриш, халқнинг миллий хусусиятлари,
тараққиѐт қонуниятларини ҳисобга олиш; халқнинг турмуши,
ахлоқи ва миллий характерини кўрсатиш. Бу хусусиятлар кўп
жиҳатдан романтизм олиб кирган янгиликлар билан боғлиқдир.
Бироқ романтиклар миллийлик ва халқчилликни ҳам мавҳум
тушунадилар. Реализм бу хусусиятларни тарихий ва миллий
тарақиѐт хусусиятлари билан боғлиқ ҳолда талқин қилади.
Йеттинчидан, бадиий асар тилининг бадиийлиги, халқ тилига
яқинлиги, бадиий воситаларнинг табиий ва ѐрқинлиги. Шунинг
натижасида реализм адабиѐтга жонли адабий тилни, қаҳрамонлар
нутқида эса маҳаллий диалект, касб-ҳунар лексикасига оид
унсурларни ҳам олиб кирди. Бадиий тил характерларни
индивидуаллаштиришнинг асосий воситаларидан бирига айланди.
Мана шу хусусиятлар реализм адабиѐтга борлиқни ҳаққоний,
ҳар тарафлама кенг ва чуқур,обйектив акс эттириш имконини
беради.
Романтизм билан реализм бир-бирини имкор этмайди,
аксинча, реалистлар романтизмнинг энг яхши хусусиятларини
ривожлантириб давом эттирадилар. Фақат романтизмнинг сунъий,
ғайритабиий томонларини инкор этади.
Ҳаѐтни ҳаѐт шаклида тасвирлаш реализм адабиѐтида
шартлилик мавжуд бўлишини ҳам имкор этмайди. Реалист ѐзувчи
муболаға, гротеск, фантастика усулларидан ҳам фойдалана олади.
Бу
ҳолда
гротеск
ва
фантастика
эътиборни
ҳаѐтдан
узоқлаштиришдан эмас, характерлар ва шароитларни яна ҳам
қуюқроқ, типикроқ ва қабариқроқ қилишга имкон беради.
Ёзувчининг муносабатини ҳам аниқ ва кескин қилиб беради.
Реализм воқеликлни обйектив тасвирлаб, унинг ижтимоий
сабабларини очади. Ҳар бир халқ адабиѐтида реализм ўша
адабиѐтнинг миллий анъаналари билан боғланган, ўзига хос
миллий хусусият касб этган бўлади. Мана бу нарса реализмда
услубларнинг ранг-баранглигини келтириб чиқаради.
Танқидий реализм эса борлиқни ҳаққоний тасвирлабгина
қолмасдан, уни танқид ҳам қилади. Танқидий реализм
капиталистик муносабатларни феадал жамиятга нисбатан олға
қўйилган қадам эканлигини, тараққийпарвар эканлигини кўрсатиш
билан бирга, унинг ижтимоий зиддиятларини ҳам кўрсатади ва
танқид қилади. Танқидий реализм реалистик методнинг энг тўла
намоѐн бўлган шаклидир. У фақат танқид қилибгина қолмасдан,
инсонпарварлик, ижтимоий адолат ғоясини олға суради.
Танқидий реализмнинг асосий мавзуий - буржа жамиятидаги
шахснинг номувофиқлигидир. Танқидий реалистлар ижодида
“кичик киши” ва “ортиқча киши” образлари кенг ишланди.
Танқидий реализм адабиѐтининг асосий конфликти золим билан
эзилганлар ва ҳукмрон синфларнинг ўз орасидаги зиддият асосига
қурилган бўлади. Танқидий реализмда сюжет асосан кундалик,
оддий ҳаѐтдаги характерларни очиш асосига қурилади. Ана шу
оддий, кундалик ҳаѐт манзаралари орқали танқидий реалистлар
воқеликнинг ижтимоий моҳиятини, қаҳрамонлар психологиясининг
ижтимоий сабабларини кўрсатадилар. Улар ҳаѐтий жараѐнларни,
жамият тараққиѐтининг қонунияларини тўлароқ ифода эта
оладиган жанрларга катта эътибор бердилар. Шунинг учун ҳам
танқидий реализм адабиѐтида ижтимоий роман жанри кенг
ривожланди, чунки бу жанр борлиқнинг мураккаб ва кўп
қирралигини ифодалаш имкониятига эга эди. Танқидий реализм
лирикасида ижтимоий адабиѐт билан бир қаторда кулгулиликни
ҳам ифодалаш масаласини ўртага ташладилар, адабиѐтга
хўрланганлар тақдирланганлар образларини олиб кирдилар. Улар
субйектив моментга катта эътибор бериш билан адабиѐтни
эътирозли лиризм билан бойитдлар, лирик чекинишларга йўл
очдилар. Муҳит билан келиша олмайдиган исѐнкор шахсларни
қаҳрамон қилиб олдилар. Шу билан улар олий инсоний ғоялар учун
курашга катта ҳисса қўшдилар романтиклар кашф этган бу
янгиликлар реализм адабиѐтига ҳам қўл келди, реализмни
бойитишга ҳам хизмат қилди.
Бироқ романтизм инсон ва жамият ҳаѐтининг ҳар тарафлама
ҳаққоний, конкрет тарихий тасвирлай олмади, шахс билан жамият,
муҳит ўртасидаги сабабий боғланишларни кўрсата олмади.
Романтиклар жамиятда шахс ролига ортиқча баҳо бериб
юбордилар, уни муҳитга қарши қўйдилар. Бу вазифани фақат
реализмгина ҳал эта олди, холос.
Ҳозирги ўзбек адабиѐти таркибида романтик кўтаринкилик,
романтик ҳис этиш ва тасвирлашга мойил бўлган қатлам мавжуд.
Ўзбек адабиѐтида ана шундай романтик хусусиятларда эга бўлган
ѐзувчиларга А.Қодирий, Ҳ.Олимжон, А.Мухтор кабиларни
киритишимиз мумкин. Уларнинг ижоди ўзбек адабиѐти
таркибидаги романтик оқим ҳақида гапиришга имкон беради.
ХИХ аср охири ва ХХ аср бошларида адабиѐтда символизм
пайдо бўлди. Символизм ҳам санъаткорнинг бўлмағур воқеликдан
юз ўгириб, идеал муҳитга, мавҳумлик оламига, диний туйғулар
дунѐсига қочишга интилишда кўринади. Символистлар реал
борлиқдан қаноатланмай, ундан юз ўгириб, ўлим, у дунѐдан нажот
қидирдилар. Ана шу хусусиятлари билан символизм реакцион
романтизмнинг кўриниши бўлиб қолди.
Романтизм “китобий” деган маънони беради. Романтизм
атамасидан “китобий” деган маъно англашилар экан, бунда ўрта
аср рицар романлари кўзда тутилди. Чунки рицар романларида
ишониб бўлмайдиган ғаройиб воқеа ва ҳолатлар тасвирланган.
Худди реализм сингари, романтизм адабиѐтининг ҳам обйекти
ҳаѐтдир. Реализм ҳаѐтни ҳаѐт шаклида тасвирласа, унинг ҳаққоний,
ишонса бўладиган манзараларини яратса, романтизм ҳаѐтнинг
ўзини эмас, унинг қандай бўлиши кераклигини кўрсатади, ҳаѐт
ҳақидаги субйектив туйғуларни тасвирлайди.
Шундай қилиб, романтизм ҳаѐтни ҳаққоний тасвирлашни ўз
олдига мақсад қилиб қўймайди, балки ҳаѐт ҳақидаги субйектив
орзуларни беради. Бироқ ана шу субйектив туйғулар романтик
санъаткорнинг ўзига хос “мени билан чекланиб қолмайди.
Санъаткорнинг
субйектив
фикрида
жамиятдаги
минглаб
кишиларнинг орзу-умидлари ўз тажассумини топади. Лекин бу
субйективлик кўпинча ҳаѐтни идеаллаштиришга олиб келади.
Бироқ бундай романтизм адабиѐтда бутунлай ҳаѐт тасвирланмас
экан, деган хулоса келиб чиқмайди. Унда ҳаѐтнинг реал ҳолати ва
манзараларини кўрамиз. Лекин бу реал мензаралар ҳам субйектив
туйғуга бўйсундирилади.
Романтизм жуда мураккаб ҳодиса бўлиб, ҳар бир санъаткор
ижодида ўзига хос намоѐн бўлади. Шунинг учун романтизмни
умумий қоида билан таърифлаш анча қийин. Лекин унинг асосий
белгиларини аниқлаш мумкин. Романтизмнинг асосий белгилари
қуйидагилардир:
1. Субйективлик.
2. Барча ғайритабиий, фавқулотда, ѐрқин нарсаларга интилиш ва
уларни маъносиз борлиққа қарши қўйиш.
3.
Характерлар ва улар ҳаракат қиладиган муҳитнинг
фавқулотдалиги, ғайритабиий ҳолатлар ва вазиятларга интилиш.
Бунинг натижасида борлиқнинг реал белгилари кўзга ташланмайди,
қаҳрамонларнинг хатти-ҳаракатлари психологик далилланмайди.
4. Асар тилининг эмоционаллиги ва бўѐқдорлиги.
5. Образ, воқеа ва характерларнинг шартли бўлиши, мавҳум
тушунчаларни
ифодаловчи
типлар
яратиш.
Романтизм
қаҳрамонлари
ўзида
жамиятдаги
реал
ижтимоий-синфий
хусусиятларни ифодаловчи типлар бўлмасдан, кўпинча яхшилик ва
ѐмонлик каби ҳам мавҳум тушунчаларни ифодаловчи типлар
бўлади. Жамиятдаги курашиш ҳам романтизм асарларида яхшилик
билан ѐмонлик кураши сифатида талқин қилинади.
6. Замондан кучли, исѐнкор, қониқмаган шахслар образини
яратиш. Бу каби иродали, кучли шахслар замон билан муроса қила
олмайдилар, янги, яхши ҳаѐтни орзу қиладилар ва шунга
интиладилар. Романтик ѐзувчилар замон воқелигига исѐнкорона
муносабатда бўладилар. Кўпинча улар қаҳрамонларни кутилмаган
ҳолатлар, экзотик муҳитга олиб бориб қўядилар.
7. Борлиқдан норозилик, идеалдан нажот излаш. Романтиклар
ўзлари инкор этаѐтган борлиққа идеал орзуни қарши қўядилар.
8. Тарихийликнинг нисбийлиги. 9. Фантастик мойиллик.
Бироқ романтиклар шартли, фавқулотда ҳолатлар, муболаға-
лаштирилган исѐнкор якка қаҳрамонлар орқали ҳам даврининг
илғор ғоя ва интилишларини ифодалай оладилар, замондан узилиб
қолмайдилар.
10. Халқ ҳаѐтининг миллий хусусиятларини беришга
интилиш. Шунинг учун романтизм асарларида миллий колорит,
миллий муҳит ѐрқин чизилади, халқ миллий характери,
психологиясини очишга ҳаракат қилинади. Халқ руҳининг
мукаммал ифодасини романтиклар фолклордан топадилар.
Шунинг учун ҳам улар фолклор асарларига кўп мурожаат
қиладилар. Бунинг яхши томони шундаки, улар биринчи бўлиб
бадиий адабиѐтда санъаткорнинг халқ ижодидан фойдаланиш
масаласини ўртага ташлайдилар, бунинг ѐмон томони шундаки,
фолклордан халқ руҳи ифодасини қидириш натижасида
романтиклар
ибтидоий
(патриархал)
муносабатни
идеаллаштирдилар.
Романтизм намунаси бўлган ҳар бир асарда юқорида
келтирилган белги ва хусусиятларнинг барчаси мужассам
бўлишини талаб этиш ѐки ҳар бир асардан юқоридаги барча
белгиларни қидириш тўғри бўлмайди. Ҳеч бир асарда юқоридаги
белгиларнинг ҳаммаси бирликда ва тўлалигича учрамайди. Чунки
романтизм ҳам услубларнинг ўзига хослиги билан боғлиқ бўлиб,
ҳар бир санъаткорда ўзига хос кўринишларда намоѐн бўлади ва ҳар
бир асарда юқоридаги белгилардан у ѐки бунисигина учрайди.
Лекин романтизм намуналарининг кўпчилиги учун умумий бўлган
нарса-мақсаднинг воқеликка муносабатининг обйективлигидир.
Романтизмнинг тарихий аҳамияти шундаки, у классицизмнинг
санъат ва санъаткор имкониятларини чекловчи, қотиб қолган
қоидаларига қарши кураш жараѐнида келиб чиқди ва уни инкор
этиб, янгича эстетик тамойилларнинг қарор топишида катта ўринга
эга бўлди.
Романтизм адабиѐтда турли ижтимоий табақаларнинг мавжуд
тартиблардан норозилиги ифодаси сифатида майдонга чиқди.
Романтизмнинг мумтоз намуналарини берган Францияни олар
эканмиз, у йерда романтизм ХVIII аср Француз буржуа инқилобига
жавоб сифатида пайдо бўлди. Буржуа инқилоби бутун омма
манфаатларини ўзида ифодалаган эди. Бу инқилоб олға сурган
озодлик, тинчлик, биродарлик ғоялари бутун тараққийпарвар
инсониятни руҳлантирди, курашга чорлади. Лекин инқилоб ғалаба
қилганидан кейин бу озодлик ва биродарлик фақат ҳокимият
тепасига келган йирик буржуазия учунгина экани маълум бўлиб
қолди. Бу ҳолат мавжуд тартиблардан қаноатланмаслик, норозилик
кайфиятини туғдирди.
Шундай қилиб, романтизм алданган умидлар, ушалмаган
орзулар сифатида дунѐга келди.
Тараққийпарвар романитклар метод ва йўналиш сифатида
тўла шаклланмаган бўлса ҳам унинг муҳим белгиларини
Навоийдаѐқ учратамиз. Навоий ижодида романтизм реалистик
унсурлар билан уйғунлашиб кетади. Масалан, Меҳинбону, Ширин,
Искандар, Фарҳод образларида даврнинг, кишиларнинг эзгу орзу-
умидлари ифодаланади. Шу каби реал ижтимоий хусусиятларнинг
эмас, орзуларнинг ифодаси бўлган образлар романтик образлар
бўлади. Бундан ташқари, Навоий ўз қаҳрамонлари образларида
реал ижтимоий хусусиятларни ифодаласада, уларнинг тақдирини
романтик ҳал этади, уларга субйектив муносабатда бўлади,
уларнинг тақдирини ўз тушунчаларига мувофиқ ҳал этади.
Масалан, Мудбир ѐлғончи, очкўз, айѐр, мунофиқ шахс бўлиб, бу
образда пайдо бўлиб келаѐтган реал буржуача хусусиятлар ўз
ифодасини топади. Лекин у қорни ѐрилиб ўлади. Бу эса орзу эди.
Навоий баъзан ўз асарларида реал ижтимоий гуруҳлар
ўртасидаги зиддиятни тасвирласа ҳам, уларни яхшилик билан
ѐмонликнинг ташувчилари сифатида кўрсатади. Масалан, Жобир
денгизда қароқчилик қилар экан, подшо ва шаҳзодаларга азоб
бергани ҳолда, оддий кишиларни қўйиб юборади. Демак, у ўзи
чеккан азоблар учун золимдан қасос олади, курашади. Навоий
реалист сифатида жамиятдаги синфий курашнинг айрим
белгиларини ифодалайди. Бироқ Навоий романтик сифатида
синфий курашни яхшилик билан ѐмонлик кураши сифатида талқин
қилади. Жобир - жабр қилувчи, барча ѐмонликларнинг манбаи
сифатида кўрсатилади. Мана бундай идеал, ҳаѐлий типлар
романтизм учун хосдир. Фарҳод билан Ширин, Муқбил билан
Мудбир кабилар ҳам ана шундай яхшилик билан ѐмонликнинг
умумлашмаси бўлган романтик образлардир.
Романтик хусусиятларни А.Қодирийнинг асарларида ҳам
кўрамиз. А.Қодирий гарчи реалист бўлса ҳам, унинг асарларида
ижтимоий зиддиятлар кўпроқ яхшилик билан ѐмонлик кураши
тарзида талқин қилинади. Бундан ташқари, Қодирий асарлари учун
хос бўлган эмоционаллик, бўѐқдорлик, миллий хусусиятларга
эътиборнинг кучлилиги, қаҳрамонларни кўтаринки тасвирлаш
кабилар романтизм хусусиятларидир. Масалан, Ғулом Зафарийнинг
поэмалари худди мана шундай романтизмнинг типик намуналари
ҳисобланади.
Романтиклар
адабиѐт
тарихида
биринчи
бўлиб,
классицизмнинг чекланган қонунларига қарши чиқадилар;
адабиѐтда ижод эркинлигини ѐқладилар. Улар ўз асарларида
миллий хусусиятларни беришга ҳаракат қилдилар, фолклорда
ҳақиқий халқ руҳининг ифодасини кўрдилар ва шу билан ѐзма
адабиѐтда фолклор анъаналаридан фойдаланишни бошлаб
бердилар.
Романтиклар
адабиѐтнинг
тасвир
обйектини
кенгайтирдилар, адабиѐтда гўзаллик билан бир қаторда бадбинлик,
қаҳрамонлик муҳитида яшаѐтган шахснинг ички дунѐсига катта
эътибор бердилар.
Шунингдек, кейинги даврда миллий адабиѐтимизда турли
усул ва услубларда ижод қилиш, асарлар яратиш тамойили юзага
келмоқда. Бу эса албатта мустақиллик билан боғлиқдир. Чунки
собиқ тузум даврида ягона метод асосидагина ижод қилиш мумкин
эди, бунга бўйсунмаганлар эса турли иғвою бўҳтонлар билан
қатағон қилинди ѐки адабиѐт майдонидан четлаштирилди. Ҳозирда
эса ҳар хил сиѐсий қолип ва мезонлардан халос бўлган миллий
адабиѐтда жаҳон адабиѐти ва адабиѐтшунослигида анча олдин тан
олинган услубларда асарлар яратилмоқда. Бу албатта ижобий ҳол.
Чунки сўз санъати бўлган бадиий адабиѐтда сиѐсат эмас, санъат
хусусиятлари йетакчилик қилиши шарт. Йиллар давомида бизга ѐт
деб қаралган ушбу методларда аслида инсон, унинг руҳий тасвири
ва кечинмаларига асосий эътибор қаратилган. Шу маънода
адабиѐтимиздаги бундай ҳар хилликни, турли-туманликни фақат
қўллаб-қувватлаш керак, холос.
Модернизм адабиѐтидан янгича эпик ривоя қилиш усул ва
шаклларининг ўзбек адабиѐтига кириб келиш йўллари ва баъзи
хусусиятлари,
бу
соҳадаги
изланишларнинг
самаралари
танқидчилик-нинг диққат марказига чиқмоқда. Бунинг биринчи
сабаби, эндиликда эпик насримизда, хусусан, романчиликда яқин
ўтмишда зарарли деб қораланган модернизм адабиѐтининг кашф
этган бадиий тасвир ва ифода воситаларини ошкора қабул қилиб,
тажриба ўтказаѐтган адибларнинг тобора кўпайиб бораѐтганлиги
бўлса, иккинчи сабаб, истиқлол шарофати билан шўро
мафкурасининг
зўрлик
ва
чеклашларидан
қутулганимиз
натижасида адабиѐтимизга модернизм таъсирида тўғрисида
гапиришнинг имкони туғилганидир.
Модернизм
адабиѐтида
асосан
муаллиф
ҳикояси
қаҳрамоннинг хотираси, тасаввурлари, туш, босинқираш орқали
ифодаланади, жумлалар синтактик қоидаларга бўйсунмайдиган
конструкцияларда узундан-узоқ, гапдаги сўз тартиби алмашиб
кетади, фақат вергулнинг ўзигина кўпинча жумладаги маънони бир
қадар тартибга солиб, яхлитлаштиради. Предмет ва манзаралар бус-
бутун ҳолича кўринмайди, воқеалар силсиласи, ҳолатлар суврати
мунчоқдек тизилиб, кўз олдимиздан ўтаверади, жой ва
вазиятларнинг ўрни алмашиниб кетади, вақт ўлчамлари
нисбийлашади, ҳаѐт билан хаѐлнинг, уй билан ташқарининг, уйқу
билан бедорликнинг чегараси йўқолади. Ички ҳиссий (сенсор) нутқ,
деб таъкидлайди америкалик тадқиқотчи Мелвин Фридман, қарийб
ҳар доим узуқ-юлуқ бўлади, унда синтактик бирлик бузилибгина
қолмасдан, жумла ва иборалар, айрим сўзлар ҳам тўла айтилмайди.
Шундай қилиб, туйғу-кечинмаларгина эмас, балки онг қаъридаги
сезгилар ѐҳуд инсон психикасининг сўз билан ифодалаб
бўлмайдиган томонларини бериш имкони яратилади. Онг
қаъридаги туйғулар деганимиз инсоннинг бутун вужудини қамраб
олган, бир - бирига ўтиб турувчи онгли ҳолатни ҳам, онгсиз
ҳолатни ҳам ўз ичига олади. Унда фикр оқими, қандайдир ботиний
куч таъсирида пайдо бўлувчи ғира-шира кўнгилга келган нарсалар
қийналмасдан ўз-ўзидан узлуксиз қуюлиб келаверади. Эпик
ривоянинг бундай усули бизга Т.Манн, Пассос, Фолкнер, Пруст,
Жойс, Кафка, Камю, Маркеснинг тасвир усулини эслатади.
Модернизм адабиѐти поэтикасини ижодий ўзлаштириш
тажрибаси М.Мансуровнинг «Мангу жанг», Ҳ.Ислом Шайхнинг
«Туташ оламлар», О.Мухторнинг «Минг бир қиѐфа», «Кўзгу
олдидаги одам», «Тепаликдаги хароба», «Ффу» романлари,
А.Саиднинг «Беш кунлик дунѐ» романи, Ғ.Хотамнинг ҳикоя ва
қиссалари, Ў.Умарбековнинг «Шошма, Қуѐш», Ш.Бошбековнинг
«Темир хотин» драмалари ана шундай изланишлар натижасидир.
Шуни таъкидлаш зарурки, жаҳонда рўй берган кейинги иқтисодий-
ижтимоий ўзгаришлар туфайли ҳамда истиқлол шарофати билан
мавзулар, ижодий методлар соҳасидаги чеклашлар барҳам топди.
Бу адабиѐтимизнинг эркин ривожланишига йўл очди, турли услуб
ҳамда методларда изланишлар олиб бориш учун имкон яратди.
Do'stlaringiz bilan baham: |