Аҳолининг ҳарид қобилияти – аҳолининг бозордаги вужудга келган нарх асосида молларни, хизматни харид қилиш имконияти. Аҳолининг ҳарид қобилияти бозор сиғимини белгилашда етакчи ўрин эгаллайди.
Аҳолининг минимал истеъмол бюджети – ҳар бир оила аъзосининг иш кучини қайта тиклаши учун зарур маблағ миқдори. Бунда зарур истеъмол молларининг, хизматнинг миқдори ва сифати эътиборга олинади ва оиланинг ҳар бир аъзосига пул бирлигида ҳисобланади.
База – асос, таянч, қуйи қисм, омбор ва бошқалар. Тижорат ишларида банд базалар; мол қабул қилувчи, қайта ишловчи, навларга, турларга ажратувчи ва сақловчи базалардан иборат.
Банк – пул маблағларини мужассамлаштирадиган, қарз берувчи, пул, қимматбаҳо қоғозларни, ҳисобларни олиб борувчи муассаса.
Банкрот – тўловга қодир бўлмаган қарздор
Вазият
“Пермские моторы” холдинги “Pratt & Whitney” билан ҳамкорликда маҳаллий Il-96-300, Tu-204, Il-76MF, шунингдек Ту-142 ва Ту-204МО ҳарбий самолётларига ўрнатиладиган PS-90A2 двигателининг лойиҳасини тақдим этди. Двигатель баъзи параметрлар бўйича хорижий аналоглардан сезиларли даражада ошади. Бироқ, хозирги PS-90A модификациясиз верианти “Роллс-Ройса” двигателларига қараганда 7 фоизга ва “Пратт энд Уитни”га қараганда 4 фоизга тежамкор. Аммо агрегатда ишончлилигини пасайтирадиган жиддий камчилик бўлиб бу – турбинанинг иккинчи босқичини самарасиз совутишлишидир. Шу сабабли, двигатель мукаммал таъмирсиз 4,3 минг соатдан кўпроқ ишлашга бардош бермайди, айни дамдаги ғарбий мамлакатлар ишлаб чиқарувчиларники эса 5-6 маротаба кўпроқ вақт давом этади. Тез-тез бузилиб турадиган двигателларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш учун тўланадиган пул “Пермские моторы” ва Аэрофлот ўртасидаги зиддият манбаи бўлиб қолди, ваҳоланки уларда 58та двигателларни эксплуатация қилинар эди, бу эса, “Пермские моторы”ида ишлаб чиқарилган барча двигателларнинг учдан бир қисми ҳисобланарди. Ажабмаски, йирик россиялик авиаташувчилар пермнинг моторларидан имкон қадар олмасликка ҳаракат қилдилар. Маҳаллий “Иль” ўрнини Ғарбда ишлаб чиқарилган самолётлар эгаллай бошлади ва АҚШнинг миллиардлик контракти “Eksimbank” ининг кафолати билан “Аэрофлот” учун 20 та “Ил-96 М/Т” лайнерларига “Pratt & Whitney”нидан двигателлар ишлаб чиқаришига қаратилди. Пермликлар кўзлари олдида бозорни йўқотишди ва фақат янги, янада кучли ва ишончли двигатель уни қайтриб бера олди. PS-90A2 янги , ўзгартирилган варианти ишлаб чиқилган бўлиб, у олдинги моделнинг асосий камчиликларини бартараф этди. Улар Швед подшипниклари, Америка электроникасини ўрнатдилар, бу эса капитал таъмирлаш соатини 10 минг соатгача ошириш имконини берди. Ишончлилиги ошди ва ҳаражатларни 40%га камайди. Бироқ, хозирги кунга қадар Росиянинг 12 та авиакомпаниясидан фақат олтитаси Пермнинг янги маҳсулотига қизиқиш билдиришган. Янги двигатель нафақат фуқаролик авиациясида қўлланилишини топиши мумкин. “Интерроса”нинг молиячилари “Pratt & Whitney” ни мудофаа буюртмаси учун янги мотор ишлаб чиқаришда жалб қилишди. Гипотеза бўйича ҳажми жуда катта эди, чунки Россия армиясининг ҳарбий самолётлари двигатель ресурсларини 60-70% гача емирилиб кетган ва шошилинч модернизацияни талаб қилишади. Бундан ташқари, хорижий шериклар Boeing ва AirbusIndustriya самолётларини PS-90A2 электр станциялари билан жиҳозлашга тайёр эди, хаттоки “Pratt & Whitney”нинг PW2037 двигатели бўлса ҳам. Бироқ ҳақиқий вазият лойиҳа иштирокчилари кутганидан кўра мураккаброқ бўлиши мумкин. Лекин ҳарбий ташкилот америкаликларнинг иштирокида ишлаб чиқарилган двигателларга пул тикиши даргумон эди. Чунки “Пермские моторы” ни ўз технологияларига боғлаб қўйиб улар истаган вақтда АҚШнинг ҳавфсизлигига таҳдид солувчи ёки NATO манфаатларига зид равишда лойиҳани бир томонлама “музлатиб қўйиши” мумкин эди. Бундан ташқари, Мудофаа вазирлигининг камтар молиявий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда яқин келажакда яни двигателларга катта ҳажмдаги буюртмалар кутилмайди. Давлатнинг фуқаролик самолётлари учун лизинг лойиҳаларини молиялаштириш учун ҳали пули йўқ. Бироқ “Пермские моторы”да яна бир қўланилиш майдони мавжуд: уларнинг асосида газ насос станциялари қурилиши мумкин. Мутахассисларнинг фикрига кўра 2007 йилгача бундай станцияларни сотиб олишга 3 миллиард доллар сарфланади ва ушбу буюртмаларнинг ярмини “Пермские моторы” олишни кутмоқда. ПМЗ нинг муҳим қисмига эга бўлган америкаликлар автоматик равишда газ монополисти “Газпром”нинг маблағлари билан ишлаб чиқилган янги электр станцияларнинг ҳаммуаллифларига айланишди. Бундан ташқари, "Pratt & Whitney” Россиядаги барча самолёт двигателларига хизмат кўрсатиш бизнесини монополизация қилишни режалаштирмоқда. Мутахассисларнинг фикрига кўра, америкаликлар билан шартнома тузгач “Пермские моторы” янги двигателлардан келадиган даромаднинг катта қисмини йўқотди. “Пермских моторы” маълумотларига қараганда “Пратт энд Уитни” интелектуал хисса учун маҳсулот реализациясидан 5 фоизни олишади.
Вазият
Қуйидаги вазиятни таҳлил қилинг, мақолада айтиб ўтилган “ноу-хау” ва интелектуал мулк объектларини таъкидлаб ўтинг.
Ушбу ҳолатда мос бўлган интелектуал мулкни тижоратлаштириш шартлари ва шаклларини аниқланг.
Бундай вазиятда интелектуал мулкни ҳимоя қилишнинг қандай усулларини қўллаш мумкин?
Жавобларни асосланг.
Do'stlaringiz bilan baham: |