9 мавзу: тафаккур режа



Download 40,33 Kb.
bet3/11
Sana09.07.2022
Hajmi40,33 Kb.
#763764
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2 5260582077077656957

Синтезшундай бир тафаккур операциясидирки, биз нарса ва ҳодисаларнинг анализда бўлинган, ажратилган айрим қисмларини, бўлакларини синтез ёрдами билан фикран ва амалий равишда бирлаштириб, бутун ҳолига келтирамиз. Синтез элементларнинг, нарса ва ҳодисаларнинг қисмлари ва бўлакларини бир бутун қилиб қўшишдан иборат ақлий фаолият эканлиги таърифдан кўриниб турибди. Анализ ақлий бўлгани каби синтез ҳам амалий характер касб этади. Масалан, биринчи синф боласи ўз ҳарф халтасидаги келтирилган ҳарфлардан фойдаланиб, бўғин, бўғинлардан сўз, сўзлардан гап, гаплардан қисқа ахборот, ундан эса ҳикоя тузади.
Анализ ва синтез ўзаро бевосита мустаҳкам боғланган ягона жараённинг икки томонидир. Агар нарса ва ҳодисалар анализ қилинмаган бўлса, уни синтез қилиб бўлмайди, ҳар қандай анализ предметларни нарсаларни бир бутун ҳолда билиш асосида амалга оширилиши лозим.
Таққослаш – шундай бир тафаккур операциясидирки, бу операция воситаси билан объектив дунёдаги нарса ва ҳодисаларнинг бир-бирига ўхшашлиги ва бир-биридан фарқи аниқланади.
XIX-XX асрларда яшаган олим К.Д.Ушинский таққослаш жараёни борасида қуйидагиларни таъкидлаган: “Агар сиз табиатни бир нарсасини равшан тушуниб олишни истасангиз, унинг ўзига жуда ўхшаш бўлган нарсалардан тафовутини топингиз ва унинг ўзида жуда узоқ бўлган нарсалар билан ўхшашлигини топингиз. Ана шунда сиз шу нарсанинг энг муҳим белгиларини пайқаб оласиз, демак шу нарсани тушуниб оласиз”.
Нарса ва ҳодисалар ўртасидаги ўхшашлик ёки фарқни, тенг ёки тенгсизликларни, айният ёки зиддиятларни аниқлашдан иборат бўлган фикр юритиш операцияси, билишнинг дастлабки ва зарур воситаси бўлиб ҳисобланади. Аждодларимиз таққослашнинг таълимдаги роли тўғрисида шундай фикрларни билдирган эди. Таққослаш ҳар қандай тушунишнинг ва ҳар қандай тафаккурнинг асосидир. Оламдаги нарсаларнинг ҳаммасини таққослаб кўриш йўли билан била олмасак, бошқа йўл билан била олмаймиз, агар биз ҳеч нарса билан солиштиришимиз ва фарқини билиб олишимиз мумкин бўлмаган бирон бир нарсага дуч келганимизда эди, у ҳолда биз шу нарса тўғрисида ҳеч қандай фикр қила олмаган бўлар эдик.
Таққослаш операцияси икки хил йўл билан амалга ошиши мумкин: амалий аниқ нарсаларни бевосита солиштириш ва назарий тасаввур қилинаётган образларни ва нарсаларни онгда фикран таққослаш. Агар одам икки бойлам юкни қўл билан кўтариб, бир неча хил таом мазасини қиёсласа ёки икки пайкал пахтазор ҳосилдорлигини таққосласа, бу амалий таққослаш бўлади. Шунингдек, ўқувчилар икки қалам ёки икки стерженнинг учини ёғочга ёки қоғозга солиштирсалар, у аналогик ҳолатга мисол бўла олади. Бундан ташқари метр билан масофани, тарози билан оғирликни, термометр билан ҳароратни, телескоп билан осмон жисмларини ўлчаш пайтида ҳам таққослаш жараёни вужудга келади.
Инсон теварак-атрофдаги нарса ва ҳодисаларнинг барчасини бевосита акс эттириш, қўл билан пайпаслаш имкониятига эга эмас. Шу боисдан тўпланадиган билимларнинг аксарияти қўл билан ушлаш, кўз билан кузатиш эвазига эмас, балки фикр юритиш орқали, мантиқ ёрдамида англанилади. Улар ўртасида ўхшаш ва фарқли аломат ҳамда белгилар назарий таққослаш асосида ажратилади. Демак, инсон олаётган кенг кўламдаги ахборотлар фарқини фикран таққослаш ёрдамида англаб етади. Жумладан, ўқувчилар дилда ўйлаётган нарсаларни фикран солиштириб кўрадилар. Баъзан турли ёшдаги кишилар ўз тенгдошлари характерида, қизиқишида, юриш туришида, муомаласида ва бошқа хусусиятида ўхшашлик ва тафовут борлигини топадилар.

Download 40,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish