9 мавзу: тафаккур режа



Download 40,33 Kb.
bet2/11
Sana09.07.2022
Hajmi40,33 Kb.
#763764
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2 5260582077077656957

Тафаккур операциялари

Тафаккур жараёни инсоннинг билишга бўлган эҳтиёжлари, теварак-атрофдаги олам ва турмуш тўғрисидаги ўз билимларини кенгайтиришга ва чуқурлаштиришга интилиш сабабли вужудга келади. Фикр қилувчи кишининг тафаккури-объектни англаши, билиши тафаккур жараёнининг характерли хусусиятидир. Одам ўзи идрок қилаётган нарсалар тўғрисида фикр қилади. Шунинг учун тушунчалар нарсаларнинг бутун бир синфи, туркуми тўғрисида фикр қилади, яъни булар тафаккурнинг объекти бўлади. Бир нарсага таянмаган қуруқдан қуруқ тафаккур бўлиши мумкин эмас.


Анализ, синтез, таққослаш, абстракциялаш ва умумлаштириш, таснифлаш ва тизимга солиш ақлий операцияларнинг асосий турларидир.
Анализ – шундай бир тафаккур операциясидирки унинг ёрдами билан биз нарса ва ҳодисаларни фикран ёки амалий жиҳатдан хусусиятларини таҳлил қиламиз. Анализ жараёнида бутуннинг унинг қисмларига ва элементларига бўлган муносабати аниқланади. Таҳлил объектлари амалда ажратиб бўлмайдиган элементларга ёки белгиларга бўлишда ифодаланиши мумкин. Алломаларимизнинг таъкидлашича, маймуннинг ёнғоқни чақишининг ўзиёқ бошланғич, оддий анализдир. Ўқувчи ва талаба ёшлар турмушда ва ва дарс жараёнида анализ ёрдами билан кўпгина ишларни амалга оширадилар, топшириқлар, мисол ва масалаларни ечадилар. Демак, табиат ва жамиятдаги билим ва тажрибаларни инсон томонидан ўзлаштириб олиш анализдан бошланади.
Дарс жараёни вақтида тафаккурнинг анализ қилиш фаолияти катта ўрин тутади. Чунончи, саводга ўргатиш нутқни таҳлил қилишдан, гапни сўзларга, сўзларни бўғинларга, бўғинларни товушларга ажратишдан бошланади. Математик масалани ечиш таҳлил қилишдан, дастлаб бир қанча маълум сонларни топишдан бошланади. Агарда инсон олдига автомашина моторининг тузилишини билиш вазифаси қўйилса, у ҳолда бу топшириқни ҳал қилиш у моторни айрим қисмларга ажратиб, ҳар бир қисмни ўз навбатида алоҳида олиб текшириш лозим бўлади ва ҳоказо.
Юқорида айтиб, ўтилган мотор ёки бошқа қисмларнинг ролини тушуниш учун ёлғиз анализнинг ўзи кифоя қилмайди. Чунки таркибий қисмларни бирлаштирган ҳолда бир-бирига таъсир қилиб турган мотор ва машинанинг бутунлигича олиб текширгандагина унинг мотор ёки машина эканлигини англаш мумкин.

Download 40,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish