43-расм. Илгакларга осилган осма том конструкцияси. 1-Осма ғишт; 2-ҳимоя ипи; 3-ҳимоя қатлами шувоғи;4- ҳимоя қатлами;5-девор; 6-осма илмоқ; 7-ушлаб турувчи мослама; 8-ғиштларни жуфтловчи бармоқ. Шовларни тўлдириш тизими томнинг ишончли герметиклигини таъминлайди ва металл қисмларни юқори температура таъсиридан ҳимоя қилади.
Ҳозириги вақтда кенг қўлланиладиган тишли, қулфли ёки лабиринтли ўтга чидамли блоклардан тайёрланадиган осма томлар герметиклиги ва умрибоқийлиги билан ажралиб туради.
18-расмда шундай осма томлар конструкцияси кўрсатилган.
44-расм. Фасонли элементлардан тайёрланган печ томининг конструкцияси. 1-фасонли ғишт блоклари; 2- блокларнинг чўян осмалари; 3- осмаларни маҳкамлаш устунлари; 4- ферма пастки белбоғи элементи. Фасонли ғишт блоклари болтлар ёрдамида устунга маҳкамланган чўян осмаларга бириктирилади. Фасон блоклар орасидаги бўшлиқлар шамот ва ўтга чидамли лой қоришмаси билан тўлдирилади ва ҳимоя қатламии билан қопланади.
Трубали змеевиклар Трубали змеевиклар турли конструкциядаги двойниклар билан ўзаро бирлаштирилган трубалардан иборат.
Печ трубалари қийин шароитларда ишлайди: улар икки томонлама юқори температура таъсирида бўлади: ички томондан – қиздириладиган хом-ашё ва ташқи томондан эса – тутун газлари ва нурланувчи юзалар таъсир қилади.
Трубўларнинг чарчаши ва ишдан чиқиш сабаблари турлича бўлиб, уларни ишлатиш режимининг гидравлик ва иссиқлик характеристикаларига ва жараённинг хом-ашё сифатидан келиб чиқадиган технологик хусусиятларига боғлиқ.
4500С гача бўлган температураларда 10 ва 20 маркали углеродли пўлатдан чоксиз ўраб тайёрланган трубалар, 5500С гача бўлган температураларда эса Х5М ва Х6ВХ маркали легирланган пўлатдан тайёрланган трубалар ишлатилади. Юқори температураларда эса ўтга чидамли пўлатдан тайёрланган трубалар ишлатилади. Углеродли пўлатдан тайёрланган трубалар фақат агрессив бўлмаган муҳитларда қўлланилади.
Трубаларнинг ички юзаси коррозион ва эррозион эскиришга учрайди. Бундай ҳолат айниқса олтингугуртли ва таркибида хлорли тузлар бўлган нефтларни қайта ишлашда кузатилади.
Нефт таркибидаги механик қўшимчалар ва оқимнинг юқори тезликлари эррозион эскиришни келтириб чиқаради.
Трубаларнинг ташқи сирти тутун газлар, юқори температура таъсирида куйиш натижасида коррозияга учрайди.
Тутун газлари таъсиридаги коррозия хом-ашёнинг трубаларга киришдаги температураси 500С дан паст бўлганда, конвекцион камерада жойлашган змеевикнинг биринчи қаторидаги трубаларда кўпроқ учрайди. Бунда трубалар билан контактда бўладиган тутун газлари совийди, унинг таркибидаги сув буғлари конденсацияланиб, газлар таркибидаги олтингугрт ангидридини ютади ва агрессив сульфат кислота ҳосил қилади.
Печ трубалари барча эксплуатация талабларига мувофиқ бўлиши керак. Труба партиялари тайёрловчи завод томонидан мос сертификат билан таъминланади, унда металл сифатини кўрсатувчизарур маълумотлар келтирилган бўлади. Трубаларнинг ички ва ташқи сиртлари силлиқ ва шикастланмаган бўлиши лозим. Труба сиртидаги ўйиқлар чуқурлиги 1 мм.дан ошмаслиги лозим. Трубалар ўлчамининг ГОСТ рухсат этадиган нормал ўлчамлардан фарқи ташқи диамет бўйича 0.5 дан 2.25 % гача, девор қалинлиги бўйича 12.5 % дан ошмаслиги лозим.
Ҳозирги вақтда 60-152 мм. диаметрли, 18 м. гача узунликдаги, девор қалинлиги -15мм.гача бўлган трубалар ишлатилади.
Трубалар змеевиклар билан икки хил усулда уланади: ретрубендлар ва двойниклар ёрдамида. Агар иш шароитида трубалар учларини ревизия қилиш ёки тозалаш мақсадида тез-тез очиб туриш талаб қилинмаса, змеевик трубаларини пайвандлаш йўли билан улаган маъқулроқ. Бундай змеевиклар содда, компакт, арзон ва ишончли бўлади. Печ змеевиклари конвекцион камерада пайвандлаш, қолган қисмлари эса ретрубенд усулида тайёрланиши ҳам мумкин.
19-расмда иккита трубани ўзаро улаш учун мўлжалланган қуйма ретрубенд тасвирланган.