9-мавзу. Фуқаро, ФуқАРОВИЙЛИК ВА ФАОЛ Фуқаролик позицияси назорат саволлари


Фуқаровий онгнинг намоён бўлиш омиллари нималарда кўринади?



Download 23,99 Kb.
bet3/3
Sana21.02.2022
Hajmi23,99 Kb.
#54911
1   2   3
Bog'liq
9-topshiriq

Фуқаровий онгнинг намоён бўлиш омиллари нималарда кўринади?



Фуқаролик онги қатор ўзига хос хусусиятларга эгадир. Фуқаролик онги ижтимоий тизимнинг ўзгариши билан янгиланадиган қадриятларга мослашиб боради. Бошқа тарафдан, фуқаролик онги ижтимоий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи фаол омил ҳамдир. У фуқароларни фаол ҳаракатга ундовчи тасаввурлар билан боғлиқ бўлганлиги туфайли жамият ўзлигининг янгиланишига ва ижтимоий тараққиётни тезлаштирувчи омилга айланиши мумкин. Фуқаролик онги ижтимоий тараққиётнинг руҳий негизини яратган ҳолда жамиятнинг мустаҳкамланишига хизмат қилади.
Фуқаролик онги янги ғояларни қабул қилиш даражасида очиқ характерга эгадир. Янги ғоялар айнан бир тизимга мос эканлиги ўз исботини топган тақдирдагина у аста-секин жамиятнинг ҳаётига сингиб боради.
Маданий янгиланишларнинг узлускиз тарзда ижтимоий онгга таъсир кўрсатиши натижасида жамиятда воқеликларни ҳис этишнинг янгича усуллари вужудга келади ва улар ўз навбатида фуқаровий онгнинг ўзгаришига таъсир қилади.
Мамлакатдаги сиёсий ҳаётни тубдан ўзгартириш, ҳаттоки, жамиятнинг мулкка нисбатан муносабатни бутунлай ўзгартириш мумкин, лекин, кишиларнинг руҳий қарашлари ва қадриятларини тезлик билан ўзгартириб бўлмайди.
Фуқаролик онги фақат умумий тамойилларга асосланмасдан ҳам ўз моҳиятини ўзгартириб бориши мумкин. Албатта, жамиятда барқарор бўлган, ҳар қандай сиёсий тизимга хос бўлган тарихиий тажриба ва анъаналар сингари ўзгармас хусусиятга эга қадриятлар ҳам мавжуд бўлиб, улар фуқаровий онгда рўй бериши мумкин бўлган тезкор ўзгаришларга бўлган интилишларни тийиб туради. Янги тарихий тажриба айнан ана шундай қадриятлар негизида вужудга келади ва фуқаролар онгига сингиб боради.



  1. Фуқаровий фаоллик ва унинг фуқаролик жамиятидаги ўрнини қандай баҳолайсиз?



Фуқаровийлик ва фуқаровий онг фуқаровий фаолликда муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун ҳам шахснинг бу сифатлари фуқаролик жамиятини барпо этишда муҳим рол ўйнайди. Зеро, фуқаролик жамияти нафақат фуқаровийлик хусусиятларига эга онгли фуқаролар воситасида, балки фаол фуқаролар фаолияти натижаси ўлароқ шаклланади. Ана шу фаолликни келтириб чиқарувчи омилларни ўрганиш – фуқаролик жамиятини шакллантиришнингт назарий жиҳати сифатида муҳим аҳамиятга эгадир. Зеро, бу тушунчалар фуқаролик жамиятини барпо этишнинг умумий ва хусусий қонуниятларини англашга имкон беради.
Фуқаровий фаолликни ижтимоий-сиёсий ва меҳнат фаолиятига ижодий ёндашув сифатида ҳам баҳолаш мумкин. Айнан, инсоннинг фуқаровий фаоллиги шахснинг тўлақонли ривожланишига, ундаги имкониятларнинг тўлиқ намоён бўлишига хизмат қилади. Фуқаролик позицияси ҳамда фуқаровий фаолликка эга бўлиш жамиятда рўй бераётган барча воқеа-ҳодисаларни, уларнинг оқибатлари билишга имкон яратади, бу жараёнда пайдо бўладиган муаммоларнинг ечимини топишга ёрдамлашади.
Кўпинча фуқаровий фаоллик сифатлари ёшларда кузатилади. Албатта, фуқаровий фаолликка таъсир кўрсатувчи омиллар фақат ёш билан чегараланмайди. Унга шахснинг билим даражаси, дунёқараши, тарбияи ва ҳатто яшаш манзили ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. Аксарият ҳолларда ёшлар фуқаровий фаоллик кўрсатишни исташса-да, сиёсий соҳада бундай фаолият кўрсаишга унчалик қизиқмайди. Бошқача айтганда, ёшлар давлат сиёсати ўта мураккаб ҳодисалардан иборат бўлганлиги учун ҳам ўз мафаатлари ва истакларини сиёсатчиларга сингдиришга қодир бўлмайди. Бошқа тарафдан ёндашилганда, сиёсий соҳа ёшлардан анча узоқ бўлганлиги туфайли ёшлар ўз манфаатларини давлат сиёсати билан мувофиқлаштиришда турли мураккабликларга дуч келади. Шу туфайли фақат уларнинг озчилик қисми сиёсий партияларга аъзо бўлишади, аксарияти қисми эса умуман сиёсатга қизиқмайди.
Фуқаролик фаоллиги ҳозирги даврда давлат ва жамият бошқаруви учун мисли кўрилмаган катта куч сифатида намоён бўлмоқда. Турли ижтимоий лойиҳаларга бирлашган фуқаролар ўз атрофида рўй бераётган, пайдо бўлаётган ва мавжуд муаммоларни ўрганиш, уларнинг ечимларини топиш, уларни ҳукуматга тақдим таклиф этиш каби кўплаб имкониятларга эгадир. Турли туман нодавлат тузилмаларидаги етук мутахассислар бозор муносабатлари шароитида кутилмаганда рўй берадиган муаммолар, бозорнинг бетартартиб жараёнларида юзага келадиган муаммоларни бартараф этишда ҳукуматга кўмаклашмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, фуқаролик жамияти учун фуқаровийлик, фуқаровий онг ва фуқаровий фаоллик ўта муҳим аҳамият касб этади. Тараққиёт сари интилган ҳар қандай жамият учун инсон салоҳиятидан самарали фойдаланиш, инсоннинг ўзлигида, унинг қалбида табиий равишда мавжуд бўладиган ўзаро бирдамлик, саҳийлик, бағрикенглик каби қадриятларга доимо зарурат сезади ва уларни намоён бўлиши тадорикларини кўриб боради.



1Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси // http://lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=111189.

2Даль В.И. Толковый словарь живого великорусского языка (современное написание слов). –М.:Изд. “Цитадель”, 1998.-С.401.

Download 23,99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish