9.3. Ресурслар ва даромадларни ижтимоий манфаатларни эътиборга олган ҳолда қайта тақсимлаш Товар ва хизматларнинг индивидуал истеъмолдаги хусусиятларини қараб чиқадиган бўлсак, аввалом бор бу товарлар маълум бир миқдорда бўлади. Яъни индивидуал сотиб олувчилар учун қулайдир. Бундан ташқари бу товарларни сотиб олувчилар товар қийматига мос равишда нархларни тўласагина унга эга бўлиши мумкин, аксинча бўлган шароитда эса ушбу товардан олиши мумкин бўлган имкониятга эга бўлмайди.
Айрим турдаги товар ва хизматлар мавжуд, яъни давлат ёки ижтимоий манфаат деб аталадиган товарларни бозор тизими умуман ишлаб чиқаришни мўлжалламаган, чунки уларнинг хусусиятлари индивидуал истеъмолчиларга мўлжалланган товарларнинг хусусиятлари тескаридир. Бундан ташқари ижтимоий манфаатлар бўлинмайди ва уларни индивидуал истеъмолчиларга сотиш мумкин эмас. Масалан, бундай товар ва хизматларни ишлаб чиқаришга давлат химояси сув тошқинларини тартибга солиш, хашоротларга қарши кураш ва бошқалар. Жамият ушбу хизматлардан манфааат олиш учун уларни давлат ишлаб чиқариши керак.
Бундан ташқари шундай хизмат турлари мавжудки, уларга қандайдир миқдорда нарх белгилаш мумкин. Масалан, кўча ва автомагистраллар, милиция ва ёнғинга қарши кураш, кутубхона ва музей, профилактик медицина хизматлари ва бошқалар.
Демак, бозор тизимидаги баҳо ижтимоий манфаатларни кўзлаб ишлаб чиқарилаётган товар ва хизматларга бўлган ресурсларни ажратмас экан, у ҳолда уларни ишлаб чиқариш механизми қандай олиб борилади.
Ушбу товар ва хизматларнинг ишлаб чиқаришга зарур бўладиган ресурслар тақсимоти асосан Давлат орқали гуруҳ ёки жамоа қарорларида қабул қилинади. Янада аниқроқ айтадиган бўлсак демократик давлатларда сиёсий усул яъни овоз бериш орқали аниқланади. Ижтимоий манфаатлар истеъмолини ҳажми давлат сиёсатини билдиради. Сиёсий ареналарда қабул қилинган бу гуруҳ қарорлари уй хўжаликлари ва корхоналарининг бешта фунтаментал саволларга берган жавобларига қўшимча бўлиб хизмат қилади.
Ижтимоий манфаатларининг ишлаб чиқариш учун шахсан индивидуал истеъмолдаги қандай ресурслар қайта тақсимланади. Тўлиқ бандлик шароитида фаолият кўрсатаётган иқтисодиётида давлат олдида ижтимоий манфаатдаги товар ва хизматларни ишлаб чиқариш учун индивидуал истеъмолдаги товарларнинг ишлаб чиқаришдан ресурсларни ажратиш муаммоси туради. Оддий усул бўлиб, хусусий тармоқдан товарларни ажратиб олиш учун хусусий талабни қисқартирилади. Бунга асосан уй хўжаликлари ва корхоналардан солиқларни олиш орқали эришилади. Уй хўжаликлари ва корхоналар кам даромад олиш натижасида ўзларининг инвеститцион ва истеъмол харажатларини камайтиришади. Қисқача айтганда, солиқлар хусусий истеъмолдаги товар ва хизматларга бўлган талабни қисқартиради, бу ўз навбатида ресурсларга хусусий талабни қисқаришига олиб келади.
Давлат бу солиқларни тақсимлашда ижтимоий манфаатдаги товар ва хизматларни ишлаб чиқаришни эътиборга олади ва шу соҳага маълум бир қисмини йўналтиради.