9-Мавзу: Давлат бюджети, солиқлар ва давлат қарзи. 9.1. Давлатнинг иқтисодий функциялари ва унинг бозор иқтисодиёти ривожланишига аралашувининг зарурлиги.
9.2. Давлат томонидан юритиладиган макроиқтисодий сиёсатларнинг кўринишлари.
9.3. Ресурслар ва даромадларни ижтимоий манфаатларни эътиборга олган ҳолда қайта тақсимлаш.
9.4. Давлатнинг иқтисодиётга аралашуви ва унинг ўсиши. Давлат қарзи.
9.1. Давлатнинг иқтисодий функциялари ва унинг бозор иқтисодиёти ривожланишига аралашувининг зарурлиги. Давлатнинг иқтисодий вазифалари кўп ва турли хилдир. Шунинг учун бизнинг таҳлилимизга асос сифатида давлатнинг қуйидаги иқтисодий фаолиятларини қараб чиқамиз.
Биринчидан, давлатнинг айрим иқтисодий вазифалари бозор тизими ривожланишини енгиллаштириш ва кўллаб қувватлаш мақсадига эгадир. Бу соҳага давлатнинг қуйидаги икки фаолиятини киритишимиз мумкин:
1.Бозор тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлайдиган хуқуқий база ва ижтимоий муҳитни таъминлаш;
2. Рақобатни ҳимоя қилиш;
Иккинчи гуруҳ вазифаларини бажаришда давлат бозор тизими фаолиятини кучайтиради ва турлайди. Бу ерда давлатнинг қуйидаги учта вазифаси асосий аҳамиятга эга.
1. Даромад ва бойликларни қайта тақсимлаш;
2. Миллий махсулот таркибини ўзгартириш мақсадида ресурслар тақсимотини тартибга солиш;
3. Иқтисодиётни барқарорлаштириш, яъни иқтисодий конъюктуранинг эгилувчанлиги натижасида пайдо бўладиган ишсизлик ва инфляция даражаларини назорат қилиш ҳамда иқтисодий ўсишни рағбатлантириш;
Давлат бозор иқтисодиётининг самарали фаолият кўрсатиши учун асос бўладиган айрим хизматларни ва ҳуқуқий базани таъминлаш вазифаларини олади. Хуқуқий базаларни таъминлаш асосан хусусий корхоналарга хақ-хуқуқлар бериш, хусусий мулкчиликни аниқлаш ва шартномаларни бажаришни назорат қилиш ва шунингдек бошқа сохаларда намоен бўлади.
Бозор иқтисодиётида рақобат асосий тартибга солувчи механизм бўлиб ҳисобланади. Бу ишлаб чиқарувчилар ва ресурсларни етказиб берувчиларни ўзига бўйсинтирадиган ягона кучдир. Бозор тизимига бўйсинадиган ишлаб чиқарувчилар рақобат натижасида фойда олишни режалаштиради. Кимки бу қонунни бузса зарар кўради ва оқибатда батомом тугатилиши мумкин. Рақобат шароитида истеъмолчи - бу хўжайин, Бозор - уларнинг таъминотчиси (агенти), корхона эса - уларнинг хизматкори хисобланади.
Монополиянинг ўсиши бу вазиятни тезда ўзгартиради. Монополия рақобат билан алмашинар экан сотувчилар бозорга таъсир қилиши мумкин ёки ўзларининг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда нархларни ошириш орқали мамлакатга зарар олиб келади.
Бозор тизими ривожланиши билан мамлакат аҳолиси оладиган даромадлар ва қиладиган харажатлари ўртасида номутаносибликлар пайдо бўлади. Бу каби муаммоларни ҳал қилишда давлат асосий аҳамиятга эгадир. Яъни, давлат жамиятдаги даромадлар номутаносиблигини камайтириш вазифасини бажаради. Бу вазифалар бир нечта сиёсий тадбирлар ва дастурларда ўз ечимини топган. Биринчидан, трансферт тўловлари орқали ёрдамга муҳтож, боқиманда, ногирон ва ишсизларни нафақалар билан таъминлайди. Иккинчидан, давлат бозорга аралашуви орқали даромадлар тақсимланишини ўзгартиради. Фермерларга кафолатланадиган баҳо ва минимал иш ҳақи тўғрисидаги қонунчилик давлатнинг айрим гуруҳ аҳолиларининг даромадларини тенглаштириш мақсадида баҳони тартибга солиб туришга мисол бўла олади. Бундан ташқари аҳолидан олинадиган даромад солиқларининг фоизлар бўйича табақаланиши ҳам кам таъминланган аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида олиб борилаётган дастурлардан биридир.
Иқтисодчиларга бозор фаолияти бузилишининг икки ҳолати маълум.Биринчидан, керак бўлмаган товар ва хизматларни ишлаб чиқаришда қандай ресурслар бўлишидан қатъий назар иқтисодий жиҳатдан фойдалилигини аниқлашда ажратиб кўрсата олмайди. Биринчи ҳолатда ресурсларни тусланиши билан ёки қўшимча самара, иккинчидан эса давлат еки ижтимоий манфаатга боғлиқ.
Олдинги мавзуларда кўрдикки рақобатли бозор тизимининг қулайликларидан бири бўлиб ресурсларни самарали тақсимлашлардан иборат экан. Ёки бошқача айтганда, ҳар бир турдаги товар ва хизматларларни ишлаб чиқаришда ресурслар ”тўғри” ёки мақбул тақсимланади. Шу билан бирга рақобатли бозордаги ресурсларнинг самарали тақсимланишида яширинча равишда камчиликлар хам мавжуд. Яъни, ҳар хил турдаги товар ва хизматларни ишлаб чиқариш ёки истеъмол қилишда қўшимча самара еки товланиш бўлмайди деб ҳисобланади. Товланиш товар ва хизматларни ишлаб чиқариш ёки исътемол қилиш билан боғлиқ бўлган имконият ва харажатлар учинчи бир томонга яъни бевосита сотувчи ёки сотиб олувчи бўлмаган томонга ўтади. Товланиш шунингдек қўшимча самара деб ҳам юритилади. Чунки, у бозор олди - сотдисида қатнашаетган индивид ёки гуруҳлар ҳисобига тўғри келадиган имконият ва харажатларни билдиради.
Товланиш харажатлари товарларни ишлаб чиқариш ёки истеъмол қилишда учинчи бир томондан кутилмаган харажатлар пайдо бўлиши товланиш харажатларини билдиради. Бу харажатларнинг кўпгина қисми атроф муҳитнинг ифлосланиши билан боғлиқ. Давлат харажатларининг товланиши натижасида ресурсларнинг номутаносиб тақсимланишини олдини олиш учун қонунлар ва ўзига хос солиқлар қабул қилади.
Ўзбекистоннинг бозор иқтисодиёти ривожланишига аралашувидан асосий мақсади, иқтисодиётга янги демократик усуллар билан раҳбарлик қилиш, барча хорижий мамлакатлар билан самарали иқтисодий интеграцияга ўтиш, ИТТ ютуқларидан самарали фойдаланиш асосида ресурслардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш ва аҳолининг турмуш даражасини юксалтиришдир.