9-Мавзу: Давлат бюджети, солиқлар ва давлат қарзи


Давлат томонидан юритиладиган макроиқтисодий сиёсатларнинг кўринишлари



Download 34,5 Kb.
bet2/6
Sana06.06.2022
Hajmi34,5 Kb.
#641733
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
9-мавзу

9.2. Давлат томонидан юритиладиган макроиқтисодий сиёсатларнинг кўринишлари
Бозор иқтисодиёти шароитида давлат мамлакат иқтисодиётига бевосита аралашади. Давлатнинг мамлакат иқтисодиётига аралашуви макроиқтисодий сиёсат орқали амалга оширилади. Бу сиёсатларга биз асосан қуйидагиларни киритамиз:
1. Бюджет;
2.Пул-кредит;
3.Дотация; Субвенция; Субсидия;
4. Халқ хўжалиги баланси;
5. Солиқ механизми;
6. Чегараланган бахолар ва бошқалар.
Давлат бюджет харажатларини (давлат харажатлари ва трансферт тўловлари) кўпайтирилиши ёки қисқартирилиши орқали мамлакат иқтисодиётига аралашади. Давлат томонидан тартибга солишнинг бевосита усуллари ёки бюджет сиёсатига товар ва хизматларнинг давлат хариди, ЯММ ни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш ижтимоий дастурларни ишлаб чиқариш ва амалга ошириш давлат бюджетининг даромадлар ва харажатлар қисмидаги мутаносибликни таъминлаш, ишлаб чиқарувчиларга молиявий ёрдам шаклларини кўрсатиш, нархлар устидан назорат ўрнатиш, экспорт ва импорт қилинадиган товарларга квоталар ўрнатиш ва шунингдек мамлакат аҳолисини ҳимоя қилиш мақсадида олиб борилаётган чора-тадбирлар мажмуасидан иборат. Аввалом бор у мамлакатда пул массасини тартибга солишга қаратилган ва унинг асосий вазифаси бўлиб нархлар ва реал миллий ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсишига мос келадиган пул эммисиясидан иборат. Бу сиёсатнинг асосий воситаси бўлиб, Марказий банк томонидан амалга ошириладиган ҳисоб ставкасини тартибга солиш, тижорат банкларининг мажбурий равишда Марказий Банкда сақлайдиган резерв нормасини ўзгартириш, қимматбаҳо қоғозлар бўйича очиқ бозордаги операцияларни йўлга қўйиш ва шунингдек бошқа тадбирлардан иборат.
Давлат томонидан хўжаликларга кўрсатиладиган молиявий ёрдамлар дотация, субвенция ва субсидия шаклларида олиб борилади.
Дотация - бюджет ва бюджетдан ташқари фондлардан қайтариб олмаслик шарти билан хўжаликларнинг зарарларини қоплаш, шунингдек маҳаллий бюджетлар мутаносиблигини таъминлаш учун ажратилган пул маблағларидир.
Субвенция - қатъий максадлар учун бериладиган дотация тури бўлиб, ундан фойдаланиш шарти бузилганда уларни қайтариб олиш мумкин.
Субсидиялар - бу пул еки натура кўринишидаги ёрдам тури бўлиб, бюджет ва бюджетдан ташқари фондлардан кўрсатилади. Субсидиялар бевосита ва билвосита бўлиш мумкин. Тўғри субсидиялар капитал қўйилмалар, илмий тадқиқотлар, кадрларни қайта тайёрлашларга ажратилган маблағлар. Эгри субсидиялар солиқ имтиёзлари, имтиёзли шартларда кредитлар бериш, пасайтирилган божхона божлари ва хакозолар.
Бундан ташқари давлат аҳолини давлат трансфертлари кўринишида ҳимоя қилади.
Баланс - бу икки қисмдан иборат бўлган иқтисодий ҳисоб-китобдир. Биринчи бўлимда, ресурсларни ташкил этиш манбалари, иккинчисида улардан фойдаланиш йўллари кўрсатилади. Икки бўлимнинг бир - бирига тенглиги ресурслар ва улар истеъмоли мутаносиблигини билдиради. Баланслар - моддий баланслар, мехнат баланслари, молиявий балансларга бўлинади. Баланслар яна ҳисобот ва режа балансларига бўлинади.
Баланслар ёрдамида халқ хўжалиги тармоқлари, турли хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий фаолиятлари хамда моддий ва молиявий бўлимлар ҳаракати ўртасидаги боғлиқлик таъминланади. Балансларнинг энг асосийларидан бири халқ хўжалиги баланси ҳисобланади. Бу баланс жадваллар тизими бўлиб, унда миллий иқтисодни ривожланиш кўрсаткичлари, ижтимоий махсулот ва миллий даромаднинг ҳажми ва ўсиш суръатлари, жамғариш ва истеъмол фондлари, ишлаб чиқариш воситаларини ва истеъмол буюмларини ишлаб чиқариш, аҳолининг пул даромадлари ва уларни махсулотлар билан таъминлаш ва бошқалар ўртасидаги асосий нисбатлар ўрин олади.
Бозор иқтисодиёти шароитида кўп қиррали солиқлар тизимидан фойдаланилади. Аҳоли давлат бюджетига ҳар ойда олган даромадларига қараб даромад солиғи тўлайди, корхоналар эса олган фойдасига қараб фойдадан солиқ тўлайдилар. Шу каби жуда кўп мавжуд солиқ турларидан оқилона ва илмий асосда фойдаланиш орқали давлат солиқ тизими сиёсатини, солиқ ставкалари миқдорларини ва имтиёзлари турларини аниқлайди. Ва шу билан бутун макроиқтисодий вазиятга таъсир кўрсатади. Яъни, солиқларни ўзгартириш орқали инвестициялар ва жамғармалар рағбатлантирилади.
Давлат бозор тизимининг фаолият кўрсатишида баҳо механизмидан, хусусан чегараланган баҳолардан кенг фойдаланилади. Жумладан чегараланган баҳолар аҳолини ҳимоя қилиш мақсадида айрим турдаги озиқ - овқат махсулотларига белгиланган. Чегараланган баҳо унинг хақиқий қийматларидан бир неча бароварига кам бўлиши мумкин. Давлат чегараланган баҳони белгилашда унинг бозор баҳосидан юқори ва кам белгилаши мумкин.
Қайд этилган нархлар давлат томонидан тартибга солишнинг бевосита усуллари тизимида алохида ўрин тутади. Бозор тизимида нархлар талаб ва таклифни тартибга солувчи асосий восита ҳисоблансада, бироқ дунёнинг барча мамлакатларида давлат нархларни шакллантириш жараёнига бевосита ва билвосита таъсир кўрсатади.

Download 34,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish