Motiv turlari
4– расм. Мотивларнинг типлари6
Ҳокимият мотиви – индивиднинг одамларга таъсир ўтказишга интилишидир. Ҳокимият қилиш мотиви (ҳокимиятка эҳтиёж) инсоннинг ҳатти – ҳаракатларини бошқарувчи асосий кучлардан бири бўлиб ҳисобланади.
Жараёнли (Протсессуал) – мазмунли мотивлар жараённинг ўзи ва фаолиятнинг мазмуни билан фаолликка ундаш. Одамга аниқ фаолиятни бажариш, ўзининг ақлий ёки жисмоний фаоллигини намойиш қилиш ёқади. Шуғулланаётган ишининг мазмуни уни қизиқтиради. Фаолият жараёни ва унинг мазмун – моҳияти одамни жисмоний ва ақлий (интеллектуал) юкламаларни бажаришга ундайди.
Ташқи (экстренсив) мотивлар – бу шундай мотивларки, уларда ундовчи омиллар фаолият доирасидан ташқарида амал қилади. Экстринсив мотивлар амал қилган тақдирда фаолиятга мазмун ҳам эмас, жараённинг ўзи ҳам эмас, балки уларга бевосита боғлиқ бўлмаган омиллар ундайди (масалан, обрў – эътибор ёки моддий омиллар). Буларга қуйидагилар киради:
жамият, гуруҳ, алоҳида одамлар олдидаги бурч ва масъулият мотиви;
ўзининг тақдири, мавқеини ўзи белгилаш, ўз – ўзини такомилаштириш;
бошқаларнинг маъқуллашига эришишдан умидворлик;
юксак ижтимоий мавқе (мақом)га эга бўлишга интилиш (обрўли мотивлаштириш);
Нохушлик ва жазодан қутулиб қолишга хос мотивлар (салбий мотивлаштириш) фаолият амалга оширилмай қолганда юз бериши мумкин бўлган айрим нохушлик, ноқулайликни англаш туфайли вужудга келадиган истак, рағбатлар.
Ўз-ўзини ўстириш мотиви – одам кўп ҳолларда ўзининг ўтмиши, ютуқлари, хотиржамлиги ва барқарорлигига таяниб яшайди, деб тахмин қилади, аммо, бир томондан у бирор – бир янгиликка интилади, иккинчи томондан хавф – хатар ва номаълумлик, бехабарлик олдидаги қўрқув, таҳликадан қочиш истаги уни олдинга ҳаракат қилишдан тўхтатиб қолади.
Муваффақиятга эришиш мотиви – юксак натижаларга ва фаолиятда маҳоратга эришишга интилиш бўлиб, у мураккаб топшириқларни танлаш ва уларни бажаришга интилишда намоён бўлади.
Ижтимоий аҳамиятли мотивлар -фаолиятнинг жамият учун аҳамиятини англаш, гуруҳ ёки жамият олдидаги бурч, масъулият ҳисси билан проижтимоий мотивлар амал қилган тақдирда индивидни гуруҳ билан идентификатсиялаш юз беради.
Аффилиатсия7мотиви – бошқа одамлар билан муносабат ўрнатиш ёки уни сақлаб туришга, улар билан алоқада бўлиш ва мулоқот қилишга интилишдир.
Мотивлаштириш турлари орасида ташқи ва ички, ижобий ва салбий, корпоратив, асбобли (инстументал) ва бошқа мотивлаштириш турлари фарқлантирилади.
Салбий мотивлаштириш – фаолиятдан воз кечилган тақдирда юз бериши мумкин бўлган нохушлик, ноқулайлик, жазоларни англаш туфайли вужудга келган истак ва ниятлардир.
Қўллаш мумкин бўлган ва салбий мотивлаштиришни долзарблаштиришга қодир бўлган салбий санктсия шакллари хилма – хил бўлиб, уларга қуйидагилар киради:
вербал (оғзаки) жазолаш – айблаш, танбеҳ бериш ва шу кабилар;
моддий санктсиялар (жарима солиш, имтиёзлардан, стипендиядан маҳрум қилиш);
ижтимоий изолятсиялаш (менсимаслик, эътиборсизлик, гуруҳ томонидан назарга олинмаслик, ажратиб қўйиш, беписандлик);
озодликдан маҳрум этиш ёки жисмоний жазо бериш.
Рағбат (стимул) - инсонга унинг меҳнат фаолияти натижаларини муносиб кўриш сифатида таклиф этилади. “Рағбат – бу ташкилот мақсадларига эришишнинг умумий режасига биноан корхона ходимларида уларга топширилган вазифаларга мувофиқ ҳолда ҳаракат қилишга интилиш яратишдир”. Рағбат - инсонга унинг меҳнат фаолияти натижаларини муносиб баҳолаш сифатида таклиф этилади. Турли инсонларда аниқ рағбатларга муносабат бир хил эмас. Кўпгина тадқиқотларда рағбатлар фаолият учун ташқи даъват, қизиқиш сабаблари эса ички даъват деб таърифланади. Шундай экан рағбат ва қизиқиш сабабларини, энг аввало, уларнинг инсонни фаолият кўрсатишига ундаши бирлаштириб туради. Бироқ агар рағбат манфаат (моддий, маънавий, гуруҳий, шахсий) орқали фаолият кўрсатишга ундаса, қизиқиш асосида эса ҳам манфаат (мукофотлаш, лавозимда кўтарилиш), ҳам шахсий сабаб (бурч, қўрқиш, масъулият ҳисси ва ҳоказолар) ётади. Шунинг учун қизиқиш сабаблари (мотив) рағбатга нисбатан кенгроқ маънога эга. Меҳнатни рағбатлантириш - муайян, олдиндан белгилаб қўйилган натижаларга эришиш имконини берадиган жўшқин меҳнат фаолияти ходимнинг муҳим ижтимоий эҳтиёжларини қондириш, унда меҳнатга қизиқиш (мотив)ни шакллантириш учун зарур шарт-шароитларни яратишни кўзда тутади.Меҳнатга қизиқтириш ва рағбатлантириш тизими муайян асос - меҳнат фаолиятининг меъёрий даражасига таяниши керак. Ўз навбатида, рағбатлар моддий ва номоддий бўлади. Меҳнатни рағбатлантириш мураккаб жараён ҳисобланади. Бу ишни ташкил этиш учун муайян талаблар қўйилади. Улар асосан қуйидагилардан иборат: (5-расм).
Меҳнатни рағбатлантириш тизими бошқарувнинг маъмурий-ҳуқуқий услубидан келиб чиқадиган бўлса, бу услуб ўрнини эгалламайди. Меҳнатни рағбатлантириш бошқарув органлари ўзлари ҳақ тўлаётган иш даражасига эришиб, уни шу меъёрда ушлаб тура олсаларгина, самарали бўлади. Рағбатлантиришнинг мақсади -инсонни меҳнат қилишга ундаб қолмасдан, балки уни меҳнат муносабатларида белгилаб қўйилганидан самаралироқ меҳнат қилишга ундашдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |