9-мавзу. Аҳоли томорқаларига хизмат кўрсатиш йўналишлари менежменти
Маъруза режаси:
Менежментида мотивация ва унинг назарий асослари.
Томорқа хўжаликлари фаолияти.
Қишлоқ хўжалиги кооперативлари.
Маъруза бўйича таянч сўз ва иборалар
Мотив-психологик фаолият назариясининг муҳим тушунчаларидан бири бўлиб, унга эришиш фаолиятнинг мазмун – моҳиятини ташкил қилувчи моддий ёки идеал предмет сифатида таърифланади.
Органик эҳтиёжлар инсонни бирламчи ҳаракат қилишга йўллайди. Бир қатор олимлар инсоннинг органик эҳтиёжлари натижасида унинг асаб тизими фаоллашишини ва унинг турлича намоён бўлишини таъкидлаганлар.
Мотивация деганда ҳам ҳаракатга ундаш, ҳам физиологик (ва психологик) жиҳатдан одамнинг хатти – ҳаракатларини бошқарувчи (унинг йўналтирилганлиги, ташкиллаштирилганлиги, фаоллиги ва барқарорлигини белгилаб берувчи) динамик жараён, ҳам одамнинг меҳнат қилиш орқали ўзининг моддий эҳтиёжларини қондира олиш қобилияти тушунилади.
Комплектлилик - ахлоқий ва моддий, жамоа ва шахсий рағбатлар муштараклигини англатади. Уларнинг аҳамияти персонални бошқаришга ёндашувлар, компания ёки фирма тажрибаси ва анъаналарига боғлиқдир.
9.1.Менежментида мотивация ва унинг назарий асослари
Янги иқтисодий муносабатлар, хусусий мулкчиликнинг фаолият кўрсатиши, бозор иқтисодий муносабатлари корхоналарда персоналга бўлган муносабатни тубдан ўзгартирди. Рақобатбардош бўлиш учун компаниялар кучли, малакали кадрларни ишга олишлари, ўқитишлари, қайта тайёрлашлари, малакасини оширишлари лозим. Ҳозирги шароитда ишчи ходимларнинг асосий мотивловчи омили бўлиб, кафолатланган иш жойи ва иш ҳақи ҳисобланади. Бунинг учун ҳар доим юзага келиб турувчи турлича зиддиятларни бартарф этиб бориш, уларни жипслашиб фаолият кўрсатишга ундайдиган муҳитни яратиш менементдаги асосий вазифалардан ҳисобланади.
Бунинг учун раҳбар ходимларни ўз ишларига чинакамига қизиқтириши ва рағбатига алоҳида эътибор қаратиш лозим керак.
Бу борада Прездентимиз Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек, “...энг муҳими, мамлакатимиз иқтисодий сиёсатида нореал рақамлар ортидан қувиш, амалга ошмайдиган хомҳаёлларни ҳақиқат сифатида тақдим этишдек номаъқул иш услуби танқидий қайта кўриб чиқилди. Амалий натижадорлик, инсон манфаати ва яна бир бор инсон манфаати ислоҳотларнинг бош мақсади этиб белгиланди.”1
Шу мақсадда, корхона самарадорлигини оширишда ижобий натижа берувчи рағбатлантириш масалалари бугунги кунда мамлакатимиз корхоналари фаолиятидаги муҳим ва долзарб йўналишлардан ҳисобланади ва мазкур жараёнларни янада жадаллаштиришга қаратилган тадқиқотлар муҳим аҳамият касб этади.
“Мотив” французча атама ҳисобланиб, лотинча “мотевео” (“ҳаракат қилдираман”) сўзидан олинган. Мотив -психологик фаолият назариясининг муҳим тушунчаларидан бири бўлиб, унга эришиш фаолиятнинг мазмун – моҳиятини ташкил қилувчи моддий ёки идеал предмет сифатида таърифланади. Мотивни англаш учун одам виждонан ишлаши керак. Мотивни кўп ҳолларда эҳтиёж ва мақсад билан адаштирадилар. Аммо эҳтиёж онгсиз равишда ноқулайликларни бартараф этишдир, мақсад эса – онгли, йўналтирилган мушоҳадалар натижасидир. Масалан, ташналик – бу эҳтиёж, сув - бу мотив, одам қўлини чўзиб турган сувли идиш эса – бу мақсаддир. Баъзан мотивни рағбат билан адаштирадилар. Аммо рағбатни одамнинг реакциялари (ҳатти – ҳаракатлари)ни келтириб чиқарадиган кучли ундовчи момент (лаҳза) деб қараш керак, шу боисдан рағбатлантириш одамга ташқаридан, тегишли тарзда ҳатти – ҳаракатни бажаришга ундаган ҳолда таъсир ўтказиш жараёни сифатида чиқади. Амалиётда рағбатлантириш ишловчининг ҳатти – ҳаракатларини бошқариш усулидан иборат бўлиб, у ҳаёт кечириш шароитига уни фаолияти билан боғлиқ мотивлардан фойдаланган ҳолда мақсадга йўналтирилган таъсир кўрсатишдир.
Рағбатлар таъсир ўтказиш воситалари ёки қўзғатувчилар ролини бажаради, улар муайян мотивларнинг ҳатти – ҳаракатларини келтириб чиқарувчи восита ҳисобланади. Рағбат вазифасини алоҳида предметлар, бошқа одамларнинг ҳатти – ҳаракатлари, ваъдалари, мажбурият ва имкониятларни ташувчилар, бериладиган имконлар бўлиб, улар одамга унинг ҳатти – ҳаракатлари учун компенсатсия ҳисобланади ёки муайян ҳатти – ҳаракатлари натижасида у эга бўлишни истаган барча нарсалар рағбат бўла олади. Одам ўзининг айрим рағбатларга бўлган муносабатни ҳар доим ҳам назорат қила олмайди.
М отив – олимлар фикрича инсон фаолиятига таъсир этувчи, уни бирор бир ҳаракатга йўналтирувчи, ҳулқ-атворини маълум мақсадга йўлловчи омил сифатида талқин қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |