9-Контактсиз аппаратлар



Download 123,5 Kb.
bet1/2
Sana09.11.2022
Hajmi123,5 Kb.
#862799
  1   2
Bog'liq
kontaktsiz apparatlar


9-Контактсиз аппаратлар.
9.1. Умумий тушунчалар

Тоғ – кон саноатида ишлаб чиқариш жараёнларининг автоматлаштирилиши ва автомат бошқариш системасининг жорий этилиши электр аппаратларидан ишончлилик, тезлик ва узоқ муддат ишлаши каби талабларни бажарилишини тақазо қилади. Электр аппаратларида контакт системасининг бўлиши бу талабларни бажарилишини таъминлай олмайди. Шу сабабли ҳозирги вақтда контактсиз электр аппаратлари кенг кўламда қўлланилмоқда. Бундай электр аппаратлари бошқариш занжирини узмасдан уларга таъсир этади.


Контактсиз электр аппаратлари қўйидаги афзалликларга эга:

  • тез таъсир этиш, юқори тезлик ва тезда қайта улаш хусусияти;

  • узоқ муддат ишлаши;

  • хизмат кўрсатишнинг оддийлиги;

  • портлаш ва чангли муҳитда ишлаши.

Контактсиз электр аппаратларининг ишлаш принципи ночизиқли вольт –ампер характеристикасига эга бўлган элементларни қўллашга асосланган.
Ночизиқли элементлар манба ва юклама орасига уланади ва ўзининг қаршилигини ўзгартиради.
Контактсиз электр аппаратларнинг бу хусусияти қуввати катта бўлмаган бошқариш занжирида жуда катта қувватни бошқариш имконини яратади ва аппарат кучайтиргич вазифасини бажаради. Бундан ташқари контактсиз электр аппаратлари логик функцияни ҳам бажара олади.
Ночизиқли элемент асосидаги чўлғамли ферромагнитли ўзак кучайтиргич магнитли ночизиқли элемент асосидаги ярим ўтказгичли асбобга эса ярим ўтказгичли дейилади.
Контактсиз электр аппаратлари бажарадиган функциясига қараб:

  • коммутацияли аппаратлар;

  • юқори ва паст кучланишларни узгичлар, бошқариш аппаратлари;

  • контакторлар, ишга туширгичлар, бошқариш релелари ва бошқалар;

  • ростловчи аппаратлар

  • электр ростлагичлари.



9.2. Магнитли контактсиз электр аппаратлари

Магнитли кучайтиргич (МК) деб, сигнални кучайтиришда бошқариладиган, индуктив қаршилик ишлатилган электр аппаратига айтилади.


Бошқариладиган индуктив қаршилик сифатида пўлат ўзакли дроссел ишлатилади. Бундай дроселнинг магнитланиши билан унинг индуктив қаршилиги ўзгаради.
9.1-расмда ўзи магнитланадиган МК нинг схемаси кўрсатилган бўлиб, у иккита бир хил ўзаклар 1 ва 11 дан иборат. Ўзакларда иккита ярим чўлғам 2 ва 21 чўлғам ўралган. Бу чўлғамлар 2 ва 21 параллел ва қарама-қарши қилиб уланган. 2 ва 21 чўлғамларга кетма-кет қилиб диодлар VD1 ва VD2 уланган бўлади.


9.1-расм. Ўзи магнитланадиган магнит кучайтиргичнинг схемаси

Ўзгарувчан ток занжиридаги кучайтиргичга юклама қаршилиги Rн уланган. Бошқариш чўлғами 3 га ўзгармас кучланиш Иу берилади. Агарда бошқариладиган сигналлар бир нечта бўлса, у ҳолда ўзакда бир нечта бошқариш чўлғами жойлаштирилади.


Ўзгарувчан кучланишли ишчи ярим чўлғам токни фақат биринчи ярим даврда ўтказади (9.2, а –расм). Шу сабабли МК нинг ишлашини биринчи ярим даврда фақат 1 ўзакда 0 дан π оралиқгача кўриб чиқамиз.

9.2 – расм. МКда манба кучланиши,
ўзакдаги оқим ва юклама токининг
ўзгариши.

Биринчи ярим даврнинг бошида ўзакда бошланғич оқим бўлади (9.2,б–расм). Бу оқимни бошқариш чўлғамидан оқаётган ток ҳосил қилган ва ўзакнинг магнитланиш характеристикасидан аниқланадиган МЮК Fу ҳосил қилади. Биринчи ярим даврда манба кучланиши Uп таъсирида биринчи ўзакнинг ишчи чўлғамда ўзак магнитланади (9.2, в-расм). Магнитланиш жараёни ўзак тўйингунча давом этади. Ўзак тўйингунча бўлган вақтга қўзғатиш интервали дейилади ва тўйиниш бурчаги α (9.2, а – расм) билан характерланади. Қўзғатиш интервалида дросселнинг катта индуктивлиги сабабли, ҳамма кучланиш дросселда бўлади ва юкламада унча катта бўлмаган магнитловчи ток Iμ оқади (9.2, г-расм).


Ўзак тўйинганда тўйиниш интервали бошланади. Бу интервалда ўзакнинг магнит оқими ўзгармайди, дросселнинг индуктивлиги кичкина бўлади ва ҳамма кучланиш Uп юкламада бўлади. Юкламадаги ток Iн тезда ошиб кетади ва ўзакнинг тўйиниш моментидан бошлаб ярим даврнинг охиригача (π бурчаккача) оқади. Бошқа ярим даврда эса иккинчи ўзакда худди шундай жараён содир бўлади.
Юкламадаги ўртача ток қўйидагича аниқланади.
, (9.1)
бу ерда -юклама қаршилиги.
Оқимнинг қўзғатиш интервалидаги ўзгариши қўйидаги тенгламадан аниқланади
. (9.2)
9.3-расмда МК нинг бошқариш характеристикаси кўрсатилган. МК нинг юклама токининг карралик коэффициенти қўйидагича аниқланади.
(9.3)
бу ерда - бошқариш характеристикасининг чизиқли қисмининг охиридаги юклама токининг максимал қиймати; - салт ишлаш токи (ўзакни магнитлаш учун керак бўлган МЮКдан топилади).
МКнинг кучайтириш коэффициенти қўйидагича топилади
, (9.4)
бу ерда - юклама қуввати; -бошқариш қуввати.



9.3. – расм. Магнит кучайтиргичнинг бошқариш характеристикаси


Контактсиз магнит релесини МК асосида яратиш мумкин. Бунинг учун тескари алоқали қўшимча чўлғами ёрдамида кучайтиргичнинг реле режимига эришилади (9.4-расм).





9.4 – расм. Магнит кучайтиргич базасидаги контактсиз магнит релесининг схемаси.



Download 123,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish