Эркин рақобат шароитида бозорда сотувчи ва ҳаридорлар жуда кўп бўлганлиги сабабли уларнинг ичида биронтаси ҳам нархга ўз таъсирини ўтказа олмайди... Товар ишлаб чиқариш шароитида товарларнинг қиймати объектив иқтисодий категориялар таркибига киради. Товарнинг қиймати қўйидагича аниқланади:
Т = С + В + М, Бу ерда:
С - харажат қилинган хом ашё;
В - шахсий эхтёжларни қондириш учун яратилган қиймат;
М - товар қийматининг янги яратилган қисми (даромад қисми);
(С+В) - товарнинг таннархи ҳисобланади.
Товарлар қиймати ва уларнинг нафлилиги ўзларининг намоён бўлишини нархда топади. Амалий ҳаётда қиймат товар ишлаб чиқарувчиларни, нафлилик эса истеъмолчиларни рағбатлантирувчи, уларни ҳаракатга келтирувчи куч сифатида амал қилади.
Тармоқда нархнинг шаклланиши
Тармоқда нархнинг шаклланиши
Рақобатли бозор шароитида маҳсулот нархи талаб ва таклиф мувозанати асосида ўрнатилади. Маҳсулот нархининг шаклланишига яна қуйидаги бир қанча омиллар ҳам таъсир кўрсатади:
- маҳсулотга бўлган талаб даражаси ва унга таъсир этувчи омиллар;
- бозордаги таклиф даражаси ва унга таъсир этувчи омиллар;
- бозор конъюктураси (ҳолати) ва рақобат муҳити;
- маҳсулотни ишлаб чиқариш харажатлари, таннархи ва фойда меъёри;
- таклиф этилаётган маҳсулотнинг сифати, дизайни ва фойдалилик даражаси;
- нархларни давлат томонидан тартибга солиб турилиши ва бошқалар.
Маҳсулотга талаб қанчалик юқори ва таклиф қанчалик кам бўлса, маҳсулот нархи шунча юқори бўлади. Худди шунингдек, таклиф ҳажмининг ўзгаришига ишлаб чиқариш технологияси, фойдаланиладиган ресурслар нархи, ишлаб чиқаришни молиялаштириш шароитлари, солиқлар, бозордаги ишлаб чиқарувчилар сони ва бошқа маҳсулотлар нархи каби омиллар таъсир кўрсатади. Бозорда ушбу омиллар таъсирида талаб ва таклиф ҳажмининг ўзгариши, бозор мувозанатининг ўзгаришига ва оқибатда маҳсулот нархининг ўзгаришига олиб келади.
Корхона маҳсулотига нарх белгилаш мураккаб ва кўп босқичли жараён ҳисобланади
Корхона маҳсулотига нарх белгилаш мураккаб ва кўп босқичли жараён ҳисобланади
Нархни шакллантириш босқичлари
Назорат саволлари
Нархнинг иқтисодий мазмунини унинг вазифалари орқали тушунтириб беринг.
Нарх асосий турларининг қисқача тавсифини беринг.
Нархнинг ташкил топиши борасида қандай назариялар мавжуд?
Уларнинг афзаллик ва камчилик томонларини кўрсатиб беринг.
Нарх сиёсати нима?
Ўзбекистонда нарх сиёсати амалга оширилишининг қандай хусусиятлари мавжуд?