9- МАВЗУ. КИМЁ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ КОРХОНАЛАРИ МОЛИЯ КЎРСАТКИЧЛАРИ.
Режа:
Кириш. Корхона молияси фанининг предмети, максади ва вазифалари.
Молия ва молиявий фаолиятнинг объектив зарурлиги.
Корхоналар молиясининг мохияти ва функциялари.
Корхоналар молияси таснифи.
Корхона молиясини ташкил этиш тамойиллари.
Корхоналарда молиявий хизмат соха булимлари ва уларнинг вазифалари.
Таянч иборалар:
Молия, молиянинг обьекти, марказлашган фондлар, марказлашмаган фондлар, молиячи мутахассис, молия механизми, таксимлаш, назорат, моливий муносабатлар, молия механизми, товар-пул муносабатлари, иктисодий конунчилик, тизимлилик, диверсификация, молиявий стратегия, сармоя куйилмалари, корхоналарнинг ташкилий-хукукий тузилиши.
1. Кириш. Корхона молияси фанининг предмети, максади ва вазифалари.
Хозирги вактда Узбекистон иктисодиёти фаол суръатларда бозор иктисодиётига утиш боскичидадир, шу сохада юз бераётсан барча янгиликлар ва узгаришлар асосан молия кредит сохасига тааллуклидир.
Мамлакатдаги молиявий ахволни согломлаштириш, молия кредит механизмини такомиллаштириш ва ижтимоий иктисодий муаммоларни хал килишда молия асосий урин тутади.
Молия иктисодий категория сифатида молиявий муносабатлар йигиндисидан иборат.
Молия муносабатлари пул маблаглари фондларини юзага келиши ва улардан фойдаланиш билан богликлик муносабатларини ифодалайди. Жамиятда хар бир иктисодий муносабати моддий асосга эга. Шу асосда молиявий муносабатларнинг моддий асоси молия ресурслари харакатдан иборат булиб пул маблаглари тегишли фондларда акс этади.
Нозик ва урта хисобланган мураккаб соха хисобланган молия сохасида фаолият курсатишни талабларини куйилиши табиийдир. Молиявий муносабатлар тизимини (макро-микро даражасида) муваффакиятли бошкариш учун молиячи мутахассис узи танлаган соха фаолиятини яхши талкин кила олиши, унинг узига хос хусусиятларини чукур идрок эта олиш ва нихоят, хужалик юритишнинг энг самарали даражасига эришиш учун молиявий ричаг ва стимуллардан окилона фойдалана олиши керак.
Молиявий муносабатлар, инвестицион жараён «тадбиркорлик молияси» курсида урганилади.
Ушбу курс талабаларни тижорий фаолиятининг сирлари, молиявий муносабатларни ташкил этишнинг тамойилларини ва улардан амалиётда фойдаланишнинг хилма-хил шакли хамда услублари билан таништиради.
Корхоналар молияси молия мутахассислиги талабалари учун мулжалланган булиб, махсус фан сифатида урганилади. Бозор иктисодиётига утиш муносабати билан Узбекистон иктисодиётида хам кескин узгаришлар содир булаяпти,
Иктисодиётни ислох килиш, тупланган тажрибаларни урганиш, бозор иктисодиётига «эволюцион ва сакраб утиш» формаларини аниклаш ва тадбиркорлик фаолиятини молиялаштиришнинг усул ва тамойилларини аниклаш на урганишни талаб килади.
Бу курснинг предмети Узбекистон иктисодиётинииг янги шароитга мослашиш даврида корхоналарни молиялаштириш ва кредитлаштиришнинг иктисодий, ташкилий, хукукий ва ижтимоий ислохотларидир.
Урганиш обьекти амалдаги конуний на меьёрий хужжатлар асосида ташкил топган турли ташкилий хукукий формалардаги, корхоналар молиясинииг фаолияти ва молиявий назорат сохасида туплаган амалий тажрибаларидир. Курсни урганишдан максад молиялаштириш ва кредитлаш жараёнини назорат амалий тахлил килиш, конуний ва меъёрий хужжатларни умумлаштириш асосида корхоналар молиясини ташкил килиш, режалаштириш рагбатлантириш ва бошкариш механизмини эгаллаштиришдир
Курсни мукаммал узлаштириш учун куйида курсатилган мавзулар буйича Республика Президенти томонидан кабул килинган карорлар, фармонлар, хукумат конунлари «Тадбиркорлик» фанига оид адабиётлар, буйрукномалар, хисобот маълумотларни хамда айни пайтда кабул килинган конунларга киритилган узгариш ва кушимчаларни хам урганиш лозим булади.
Do'stlaringiz bilan baham: |