9 – Мавзу: Глобаллашув ва глобал муаммоларнинг фалсафий жиҳатлари. Маъруза режаси



Download 57,11 Kb.
bet6/15
Sana10.06.2022
Hajmi57,11 Kb.
#649735
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
9 мавзу Глобаллашув ва глобал муаммоларнинг фалсафий жиҳатлари

Хулоса ва таклифлар. Глобаллашувнинг асосий муаммоларидан бири жаҳон миқёсида миллий иқтисодиётларнинг ўзаро боғлиқлиги туфайли глобал беқарорликнинг мумкинлиги ҳисобланади. Натижада маълум бир мамлакатда рўй берган иқтисодий ўзгаришлар ёки инқирозлар бутун минтақа ёки жаҳон миқёсида таъсирини ўтказиши мумкин. Бу ҳолат фақат назарий эмас, ҳаётий муаммодир. Буни 1997 йил ёзида Таиландда бошланиб, Жанубий-Шарқий Осиёга тарқалган ва ҳатто Жанубий Кореяга ҳам таъсирини ўтказган Осиё молиявий инқирози, 2008 йилда Америка Қўшма Штатларида ипотекали кредитлаш тизимида рўй берган танглик ҳолатидан бошланган жаҳон молиявий инқирози, ҳам тасдиқлайди. Бугунги кунда жаҳондаги мамлакатлар бўйлаб коронавирус пандемиясининг пайдо бўлиши, унинг таъсири, ижтимоий-иқтисодий оқибатлари тўхтовсиз тарзда кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда. Пандемиянинг таъсири натижасида жаҳон иқтисодиётининг барча реал тармоқларида саноат, қишлоқ ҳўжалиги, савдо, қурилиш, транспорт, туризм ва бошқа хизмат кўрсатиш соҳаларида сезиларли даражада пасайиш ва ишсизлик кузатилмоқда. Халқаро экспертларнинг фикрича, пандемиянинг таъсири натижасида 2020 йилда жаҳон савдо айланмаси 30 фоизга камаяди, жаҳон иқтисодиётининг ўсиши 2,3 фоизга пасайиши башорат қилинмоқда. Глобаллашувнинг салбий жиҳатларини кўпинча келишмовчиликлар билан боғлашади. Бу келишмовчиликларни сиёсий характердаги келишувлар ёки янги ҳалқаро ташкилотлар тузиш асосида глобал ҳамкорликни ривожлантириш йўли билан ҳал қилиш мумкин. Глобаллашув мамлакатларга нима беради - хавф-хатарми ёки янги имкониятлар? Бу саволга амалда ягона жавоб қайтариш мумкин эмас. Чунки салбий ва ижобий оқибатлар нисбати доимий равишда ўзгариб туради. Албатта, жараён бошланиб кетган ҳоҳлаймизми, ҳоҳламаймизми уни тўхтатишнинг иложи йўқ. Жаҳонда ҳеч қайси давлат алоҳида, яккаланган ҳолда ривожланмайди. Мамлакатлар глобаллашув жараёнларига тўғри ёндашиб, янги шароитларга мослашишлари ва жаҳон иқтисодиётининг интеграциялашуви яратаётган имкониятлардан унумли фойдаланишлари лозим. Умуман олганда хулоса қилиб, шуни айтишимиз мумкинки, глобаллашув жараёни турли соҳа вакиллари ва жамият аъзолари олдида баҳс ва мунозараларга сабаб бўлмоқда ҳамда келажакда глобаллашувнинг ижобий ва салбий томонлари тўғрисида кўпгина фикрлар билдирилади.
XXI аср чегарасида юзага келган вазиятдан чиқиш йўлларини излаб топиш учун замонавий муаммоларни ҳал қилиш ва келгусида уларнинг олдини олишга йўналтирилган барқарор тараққиёт концепцияси ишлаб чиқилди. “Барқарор тараққиёт” атамаси инглиз тилидан (Sustainable Development) келиб чиққан бўлиб, уни турғун, қўллаб-қувватланаётган, авайланаётган, давомли, узлуксиз ривожланиш деб таржима қилиш мумкин. Адабиётда ушбу тушунчанинг юздан ортиқ ифодаларини учратиш мумкин. Унинг кўп ишлатиладиган ифодаси 1987 йилда эълон қилинган “Бизнинг умумий келажагимиз” мавзусидаги маърузада келтирилган. Унга кўра, “Барқарор тараққиёт” деганда — ҳозирги авлод ҳаётий эҳтиёжларини келгуси авлодлар эҳтиёжларини қондиришга зарар етказмасдан амалга ошириладиган ривожланиш тушунилади. Агар инсониятнинг барча тарихий тамаддуни давомида бутун табиат ва унинг ресурслари чексиз ва битмас туганмасдек кўринган бўлса, саноат тараққиёти даври, яъни охирги икки аср бундай тасаввурнинг бутунлай хато эканлигини исботлаб бергани тобора аниқ равшан бўлиб бормоқда. Шундай қилиб, барқарор тараққиёт ғояси, ўз моҳиятига кўра, мана шундай — ҳам ҳозирги, ҳам келажак авлодга юқори ҳаёт тарзини таъминлаш, уларнинг яшаш муҳитини ҳимоя қилиш ва яхшилашни кўзда тутувчи иқтисодий тараққиёт билан ўзаро тил топишга қилинган ҳаракат ҳисобланади. Яъни бу шундай уйғунликдаги ривожланиш бўлиши лозимки, унда табиий бойликлар, инвестициялар, технологиялар баркамоллиги ва ижтимоий тузилманинг ўзгариши ҳам бугунги, ҳам эртанги кун эҳтиёжлари билан мос тушиши талаб этилади.

Download 57,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish