9 – Мавзу: Глобаллашув ва глобал муаммоларнинг фалсафий жиҳатлари. Маъруза режаси


Глобаллашув жараёнининг салбий томонлари қуйидагича



Download 57,11 Kb.
bet5/15
Sana10.06.2022
Hajmi57,11 Kb.
#649735
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
9 мавзу Глобаллашув ва глобал муаммоларнинг фалсафий жиҳатлари

Глобаллашув жараёнининг салбий томонлари қуйидагича: Глобаллашув шароитида марказлаштирувчи кучларнинг марказлашиши билан боғлиқ бўлган бузғунчилик таъсири юзага чиқиши мумкинки, бу мамлакат ичидаги анъанавий алоқаларнинг узилиши, ижтимоий муаммоларнинг кучайиши, мазкур жамият учун бегона бўлган салбий оқибатлар туфайли барча мамлакатларда юзага келадиган муамолар сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин:
- глобаллашувдан келадиган афзалликларнинг миллий иқтисодиётнинг алоҳида тармоқлари ўртасида бир хил тақсимланмаслиги;
- миллий иқтисодиётда саноатлашишнинг секинлашуви;
- айрим мамлакатларда иқтисодиётни назорат қилишни мустақил ҳукумат қўлидан бошқаларга, масалан кучлироқ давлатлар, транс миллий компаниялар ёки халқаро ташкилотлар қўлига ўтиш эҳтимоли;
- молиявий соҳанинг барқарорлашуви эҳтимоли, миллий иқтисодиётларнинг жаҳон миқёсида ўзаро боғлиқлиги натижасида ҳудудий ёки глобал нобарқарорлик эҳтимоли бир мамлакатдаги иқтисодий тебранишлар ва инқирозлар ҳудудий ҳамда глобал оқибатларга олиб келиши мумкин. Глобаллашувнинг салбий оқибатлари иқтисодиёти паст ривожланган мамлакатларга кўпроқ таъсир қилиши мумкин. Бу мамлакатларнинг кўпчилиги байналминаллашув жараёнида хомашё ва меҳнат сиғими маҳсулотлар (уларнинг баъзилари замонавий мураккаб техника учун эҳтиёт қисм ва бутловчи бўғинлар) етказиб берувчи сифатида иштирок этган ҳолда илғор мамлакатларга ҳар томонлама боғланиб қолади ва уларга нисбатан кам фойда кўради ҳамда бу фойда жаҳон бозорлари конъюнктурасига боғлиқ ҳолда барқарор бўлмайди. Глобаллашув бу мамлакатларнинг юқорида қайд этилган муаммоларидан ташқари қуйидаги муаммоларни ҳам келтириб чиқаради:
- ривожланган мамлакатлардан технология соҳасида орқада қолишнинг янада чуқурлашиши;
- аҳоли асосий қисмининг камбағаллашуви, аҳоли ўртасида турли касалликларнинг тарқалиши;
- ижтимоий-иқтисодий табақалашувнинг ўсиши;
- кам ривожланган мамлакатлар жаҳон хўжалиги барқарорлигига боғлиқлигининг янада кучайиши;
- миллийликка йўналтирилган иқтисодий сиёсатни амалга оширишда транс миллий компаниялар томонидан давлатнинг имкониятларини “чеклаб” қўйилиши
- ташқи қарз, энг аввало халқаро молия ташкилотлари олдидаги қарзнинг ортиши, бу эса истиқболдаги тараққиётга тўсқинлик қилади.
Юкорида қайд этиб ўтганимиздек, глобаллашув жараёнида иштирок этишдан саноати ривожланган мамлакатлар кўпроқ фойда олади. Зеро улар ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ва барча диққат-эътиборни кўп даромадли бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлади. Айни пайтда саноати ривожланган мамлакатларда ҳам глобаллашув жараёнлари салбий таъсир этиши мумкин: ишсизлик, молия бозорларида беқарорлик кучаяди ва ҳоказолар.

Download 57,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish