87. Назорат қилинмайдиган омиллар (унинг мазмуни, истеъмолчилар, рақобат, хукумат, иқтисодиѐт, технология, мустақил оммавий ахборот воситалари)



Download 141 Kb.
bet1/6
Sana30.06.2022
Hajmi141 Kb.
#718739
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
87-100


87.Назорат қилинмайдиган омиллар (унинг мазмуни, истеъмолчилар,
рақобат, хукумат, иқтисодиѐт, технология, мустақил оммавий ахборот
воситалари).

Назорат қилинмайдиган омиллар ташкилот ва унинг маркетинг хизматлари томонидан бошқарила олмайдиган фаолиятига таъсир кўрсатувчи таркибий қисмлардир. Назорат қилинмайдиган омилларнинг салбий таъсири натижасида қанчалик жозибали бўлмасин ҳар қандай режа барбод бўлиши мумкин. Шунинг учун ташқи муҳитни мунтазам кузатиш, унинг таъсирини ҳисобга олиш лозим бўлади, кутилмаган вазиятлар содир бўлганда қилинадиган ишлар режада кўзда тутилиши керак. Қуйидаги назорат қилинмайдиган омилларни ҳамиша ҳисобга олиш ва олдиндан кўра билиш талаб этилади: истеъмолчилар, рақобат, ҳукумат, иқтисодиѐт, технология, мустақил оммавий ахборот воситалари.


88. Товарнинг хусусиятлари (функционал, нафосатли, эргонолик
хусусиятлари).

Иқтисодиётда Товарнинг бу икки ёқлама хусусияти — истеъмол қиймати, унинг меҳнат маҳсули эканлиги қиймат тарзида ўрганилади.
Товар ларнинг истеъмол қиймати уларнинг бошқа товарлар билан алмаштириш имконини беради. Шунинг учун товар ишлаб чиқарувчиларни товарнинг алмашув қиймати қизиқтиради. Товарларни сотишдаги уларнинг нарх кўрсаткичи алмашув қийматини кўрсатади. Товарнинг алмашув қиймати — бирор турдаги истеъмол қийматнинг бошқа турдаги истеъмол қийматга айирбош қилинадиган микдорий нисбатдир. Товарларнинг алмашув қийматига қарашларда турлича таълимотлар мавжуд бўлиб, улардан бири «қийматнинг мехнат назарияси» деб ном олган. Бу назария асосчилари А. Смит, Д. Рикардо, У. Петти ва б. фикрича, товарларнинг табиий хусусиятларидан бирортаси — оғирлиги, шакли, ҳажми кабилар алмашув қийматига асос бўла олмайди, унинг асосини товарга сарфланган мехнат, алмашишнинг зарур шартини эса айирбошланадиган товарнинг ҳар хил истеъмол қийматлари (хусусиятлари) ташкил этади. Лекин ҳар хил товарларнинг истеъмол қиймати сифат жиҳатидан турлича бўлиши мумкин. Бу қараш тарафдорларининг фикрича, товарларни миқдор ва сифат жиҳатлардан солиштириш, яъни баробарлаштириш асоси фақат унга сарфланган меҳнат бўлиши мумкин. Товарда мужассамлашган ижтимоий меҳнат унинг қийматини ташкил қилади.
Австрия иқтисодиёт мактаби намояндалари фикрича, айирбошлаш мутаносиб товарларнинг истеъмол учун қай даражада фойдалилиги, яъни нафлилиги (қ. Нафлшшк) билан белгиланади. Бозор иқтисодиёти шароитларида Товарда гавдаланган мехнат ва унинг нафлилиги Товар қийматини вужудга келтиради.

89. Товар хусусиятларининг мажмуи (сифати, хизматга яроқлилиги,
нархнинг сифатига мос келиши, товарга қўйиб жўнатиладиган ҳужжатлар,
сотишдан кейинги сервес сифати, хилининг кўплиги, танлов имконияти).

Фойдалилик ўзида намоён қилинган истеъмол қийматидир. Истеъмол қиймати фойдали бўлиб, буюмнинг моддий хусусиятларидан ажралмайди, бироқ унга мос келади. Товарнинг истеъмол қиймати, даставвал, табиатда мавжуддир. Инсон меҳнат қуроллари воситасида унинг шаклини ўзгартиради ва ўз эҳтиёжига мослаштиради. Товарни вужудга келтирган меҳнатнинг фойдали шакллари инсон ҳаёти, унинг тузилиши, ҳажми товар хусусиятлари билан алоқадор эканлигини тасдиқлайди. Бинобарин, товар истеъмол қийматининг икки хил хусусияти бор: биринчидан, товарнинг ташқи хусусияти билан боғлиқ бўлган муносабатлар; иккинчидан, товарнинг жами хусусиятлари мажмуи билан инсон эҳтиёжлари ўртасидаги муносабатлар. Иқтисодиёт назарияси барча товарларни истеъмол хусусиятига қараб икки катта гуруҳга бўлади:


1) ишлаб чиқариш истеъмоли буюмлари,
2) шахсий истеъмол буюмлари.
Биринчи гуруҳдаги товарлар, ишлаб чиқаришнинг моддий-ашёвий элементлари такрор ишлаб чиқаришда иштирок эттирилади; иккинчи гуруҳдаги товарлар эса бевосита ишлаб чиқарувчиларнинг иш кучини тиклаш, такрор ишлаб чиқариш ва жамиятнинг бошқа аъзолари истеъмоллари учун ишлатилади.
Истеъмол қиймати товарнинг бошқа товар билан айрибошланиш имконини бергани учунгина ўзининг ишлаб чиқарувчисини қизиқтиради. Товарларнинг алмашиниш хусусияти уларнинг алмашув қиймати деб аталади. Алмашув қиймати нимага асосланади? Муайян нисбатда товарларнинг айрибошланиши уларнинг миқдор жиҳатдан таққосланишини билдиради.
Шуни айтиш керакки, товарнинг истеъмол қиймати маълум иқтисодий муносабатларни – товар ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги айирбошлаш муносабатларини англатади. Агар истеъмол қиймати мазкур товарни сифат жиҳатдан ифодаласа, алмашув қиймати тарзида миқдор жиҳатини ифодалайди. Лекин алмашув қиймати товарнинг алоҳида учинчи хусусияти эмас. Алмашув қиймати товар хусусиятларининг амалда намоён бўлишидир, ҳаётда, алмашув жараёнида ифодаланишидир, унинг кўриниш шаклидир. Айирбошлаш, албатта, товарлар ўртасида ўзаро тенгликни ўлчовни тақозо этади. Товарларни тенглаштириш учун асос бўладиган омил уларни ишлаб чиқариш учун сарфланган меҳнатдир.


Download 141 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish