825-модда. Топшириқ шартномасида ҳуқуқий ворислик


-модда. Воситачининг топшириқни бажаришдан бош тортиши



Download 28,91 Kb.
bet8/9
Sana24.02.2022
Hajmi28,91 Kb.
#213254
1   2   3   4   5   6   7   8   9
844-модда. Воситачининг топшириқни бажаришдан бош тортиши
Агар воситачилик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, воситачи шартномани бажаришдан бош тортишга ҳақли эмас, шартнома амал қилиш муддати кўрсатилмасдан тузилган ҳоллар бундан мустасно. Бундай ҳолда воситачи комитентга шартномани бекор қилиши ҳақида, агар хабар қилишнинг узоқроқ муддати шартномада назарда тутилган бўлмаса, камида ўттиз кун олдин хабар бериши шарт.
Воситачи комитентнинг мол-мулки сақланишини таъминлаш учун зарур чора-тадбирларни кўриши шарт.
Воситачи топшириқни бажаришдан бош тортаётганлиги ҳақида хабардор қилинган комитент воситачининг топшириқни бажаришдан бош тортаётганлиги ҳақида билдиришнома олган кундан эътиборан, агар шартномада бошқа муддат белгиланган бўлмаса, ўн беш кун ичида воситачи ихтиёридаги ўз мол-мулкини тасарруф этиши шарт. Агар комиссионер ушбу мажбуриятни бажармаса, воситачи ё мол-мулкни сақлаб қўйишга топширишга ёки уни комитент учун иложи борича фойдали баҳода сотишга ҳақли.
Агар воситачилик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, топшириқни бажаришдан бош тортган воситачи шартнома бекор қилингунча ўзи тузган битимлар учун воситачилик ҳақи олишга, шунингдек шу пайтга қадар қилган харажатларининг қопланишига бўлган ҳуқуқини сақлаб қолади.

845-модда. Воситачилик шартномасининг бекор қилиниши
Воситачилик шартномаси:
комитент шартномани бажаришдан бош тортганлиги;
воситачи шартномани бажаришдан бош тортганлиги;
воситачи вафот этганлиги, у муомалага лаёқатсиз, лаёқати чекланган, бедарак йўқолган ёки ночор деб топилганлиги оқибатида бекор қилинади.
846-модда. Комитентнинг муддати кўрсатилмай тузилган воситачилик шартномасини бажаришдан бош тортиши
Комитент муддати кўрсатилмай тузилган воситачилик шартномасини бажаришдан истаган вақтда бош тортишга ҳақли бўлиб, бу ҳақда воситачини, агар шартномада узоқроқ муддат назарда тутилган бўлмаса, камида ўттиз кун олдин хабардор қилади.
Бундай ҳолда комитент воситачилик шартномаси бекор қилинганга қадар тузган битимлари учун воситачига ҳақ тўлаши, шунингдек воситачи шартнома бекор бўлгунча қилган харажатларни унга тўлаши шарт.
Комитент воситачилик шартномасини бажаришдан бош тортган тақдирда ушбу Кодекс 844-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган мажбуриятларни бажариши шарт.

Download 28,91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish