“Адабий танқид фани” тамойиллари



Download 71,41 Kb.
Pdf ko'rish
Sana21.02.2022
Hajmi71,41 Kb.
#49782
Bog'liq
“Адабий танқид фани” тамойиллари



“Адабий танқид фани” тамойиллари
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 1
Президентимиз Ислом Каримов муттасил равишда жамиятнинг, давлатнинг куч-
қудрати бўлган маънавиятни юксалтириш ва фуқароларнинг ҳуқуқий билимини
ошириш ижтимоий ва иқтисодий ўзгаришларнинг асосий омили эканлигини уқтириб
келмоқдалар.
Ҳақиқий ўтмишимизни чуқур билиш, миллий ифтихор туйғуларини ўстириш асосида,
ўзлигимизни янада теран англаш учун адабий танқидчилик ҳақида баҳс юритиш муҳим
аҳамиятга эга. Зеро, адабий танқид жамият ва адабиёт ҳодисаларини ҳаққоний
баҳолаш орқали халқнинг маънавий савиясини юксалтириш, эстетик дидини
тарбиялаб, комил инсонни шакллантиришдек эзгу ишга катта ёрдам беради.
Миллий истиқлол мафкураси ва ҳозирги кунда кечаётган шиддатли ҳаётий ўзгаришлар
жараёни ҳам ўзбек адабий танқидчилиги босиб ўтган тарихий йўлга илмий жиҳатдан
ҳаққоний баҳо бериш ва теран ёритишни тақозо этади. Янгиланаётган давр
муаммолари адабий танқид олдига муҳим вазифалар, қатор маънавий талабларни
қўймокда. Шунинг учун ҳам миллий ифтихор туйғуларини ўстириш, мустақиллик
руҳини чуқур англаш учун жамият тараққиёти ва адабий жараён ҳақида илмий баҳс
юритувчи адабий танқид хусусида сўзлаш, унинг босиб ўтган йўли, шўро даврида дуч
келган муаммо, тазйиқларни таҳлил этиш ва улардан зарур сабоқлар чиқариш муҳим
аҳамият касб этади.
Маълумки, адабий танқиднинг пайдо бўлиши ва ривожланишида, аввало,
китобхоннинг ижтимоий эстетик эҳтиёжлари етакчи аҳамиятга эга бўлган. Чунки
бирор-бир бадиий асарни ўқиб чиққан саводхон ўқувчида ўз фикр-мулоҳазаларини
баён этиш, қолаверса, муаллиф билан фикрлашиш истаги пайдо бўлади. Ана шу
маънавий эҳтиёж даврлар ўтиши билан адабий танқидчиликнинг юзага келишига,
махсус фан сифатида шаклланишига шароит туғдирган. Адабий-танқидий асарларда
бадиий асарнинг ютуқ ва камчиликлари, ижодкорнинг бадиий маҳорати ҳақида илмий
мулоҳаза юритилибгина қолмасдан, муайян бир жамиятнинг ижтимоий манфаатлари
ҳам акс этган бўлади ва, умуман, бу соҳа қадимдан фалсафа, эстетика, этика фанлари
билан узвий алоқадорликда ривожланиб келган. Шунинг учун ҳам Эпикур ва
Аристотель замонидан бошлаб, адабий танқидчига файласуф, тарихчи – сиёсатшунос,
ҳуқуқшунос, руҳшунос сифатида ҳам қараб келинган. Хуллас, тарихий-адабий
манбалар “адабиётшунослик”, “адабий танқид”, “танқидчи” атамалари, жаҳон


“Адабий танқид фани” тамойиллари
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 2
адабиёти ва илмий тафаккури тараққиётида кўп йиллик тарихга эга.
Агар ўзбек адабиёти тарихига назар ташласак, йигирманчи асргача бўлган даврларда
адабиётшунослик ва адабий-танқидий қарашлар замонавий танқидчиликдан фарқли
тарзда мавжуд бўлганини кузатиш мумкин. Ўтмишда адабиётшунослик ва адабий
танқид фан сифатида мустақил бир йўналишда бўлмаган. Шундай эса-да, бу соҳа
қадим-қадимдан бошлаб шеърий шаклда тазкиралардан, адабиётшуносликка оид
баъзи бир рисолалардан, тарихий-бадиий ёдномалардан ўрин олиб, ривожланиб
келган. Айниқса, шеър ва шеърият илмига оид рисолалар ҳамда тазкиралардаги
адабий-танқидий тафаккурга оид турли хил фикр ва қарашлар мумтоз адабиёт
тараққиётида муҳим ўрин тутган.
Таъкидлаш жоизки, Шарқда Навоийгача ва ундан кейин ҳам адабиётшунослик бобида
кўп хайрли ишлар қилиниб, бир талай асарлар ёзилган. Шеърият назарияси ва
танқидчилигига оид фикр-мулоҳазалар ўтмишда нафақат тазкираларда, балки
Форобий, Беруний, Ибн Сино, Бобур каби маънавиятимизнинг улуғ намояндалари
асарларида ҳам кенг ифода этилганки, бу жиҳатдан уларнинг шеър ва шоирлик
масъулияти ҳақидаги қарашлари адабиётшунослик, адабий танқид илмининг
ривожига сезиларли таъсир этган. Масалан, Форобий шеър санъати ва унинг
вазифасини шундай белгилайди: “Бу санъат – бирор мақсадни амалга ошираётган
пайтда, йўлдан чиқиб кетмасликка ёрдам берувчи ва инсон хаёлини қоғозда намоён
этувчи санъатдир. Шеърнинг олти хили бор. Шундан учтаси яхши ва учтаси ёмондир.
Яхшилардан бири шуки, унинг ёрдамида инсон ақлий қувватини мукаммаллаштиради,
саодатга олиб борувчи фикри ойдинлашади, яхши ишларга, фазилатли бўлишга
илҳомланади, хасислик, ёмон ва қабиҳ ишлардан сақланади. Иккинчи яхши хили
кишининг руҳий сезгиларини юксалтиради, ҳаддан ташқари эҳтиёткорликдан холи
қилади, иззат-нафсни сақлайди, ғазабланишдан, ёмон ишлардан эҳтиёт қилишга
ёрдам беради. Учинчиси кишини заифликдан сақлайди, унинг нафсини, ҳирсини тияди,
ғамдан халос қилади, ёмонлик олдида ана шу юқорида қайд қилинган ижобий
хислатларни намоён этишга ёрдам беради”.
Ўзбекистонда адабий-танқидий қарашлар ва адабиётшунослик илмининг ривожи XIX
асрнинг иккинчи ярмидан янгича тамойиллар касб эта бошлади. Таниқли
адабиётшунос олим Бахтиёр Назаровнинг таъкидлашича, XIX асрнинг иккинчи


“Адабий танқид фани” тамойиллари
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 3
ярмидаги ўзбек матбуотига, хусусан, “Туркистон вилоятининг газети”га назар
ташланса, бугунги тушунчамизга ўхшаш хусусиятларга эга бўлган адабий-танқидий
мақолаларга дуч келиш мумкин ва, айнан, ўша даврдан бошлаб том маънодаги
малакали танқидчиликка асос солинди.
XX аср шўро танқидчилиги эса адабий жараён ва ёзувчи эркига зўракилик билан
таъсир ўтказишга мослашган эди. Бу ҳол хатоларни келтириб чиқарди. Лекин
коммунистик мафкуравийлик ва давр сиёсатидан қатъи назар, адабий танқиднинг
босиб ўтган оғир йўлида маълум ижодий самаралар, жумладан, бадиий маҳорат,
ижодий ўзига хосликнинг хусусиятларини очиб берган тадқиқотлар юзага келдики,
уларни бугунги кунда ҳар томонлама ўрганиш муҳим аҳамиятга эга.
Масалан олтмишинчи йиллардан бошлаб, адабий танқидчиликда ёзувчининг ҳаётий
воқеаларнинг фалсафий моҳиятини чуқур тушунишига ва истиқболни кўришига ёрдам
берадиган долзарб мақолалар юзага келди. Танқидчиликдаги бир қолипли қарашлар
ва сунъийликдан бар қадар воз кечилди. Бадиий асарни санъат ҳодисаси тарзида
таҳлил қилишга, яъни, кўпроқ бадиий-эстетик масалаларга эътибор берилди.
Иззат Султон, Ҳомил Ёқубов, Воҳид Зоҳидов, Ғулом Каримов, Матёқуб Қўшжонов, Азиз
Қаюмов, Озод Шарафиддинов, Лазиз Қаюмов, Салоҳиддин Мамажонов, Умарали
Норматов, Иброҳим Ғафуров, Нуриддин Шукуров, Собир Мирвалиев, Бахтиёр Назаров,
Норбой Худойберганов сингари танқидчилар адабий жараёнда юз бераётган ҳодиса ва
ўзгаришларни ўзларининг мақолалари ҳамда илмий ишларида умумлаштирдилар.
Уларнинг адабиётимизнинг тарихи, ўша даврдаги адабий жараён ҳақидаги
мулоҳазалари натажасида олтмишинчи-етмишинчи йиллар ўзбек адабий
танқидчилигида услубий ранг-баранглик, рисолалар яратиш танқидчининг тарихий-
биографик ёндашуви борасида маълум муваффақиятларга эришилди.
Маълумки, ўзбек адабий танқидчилигининг яхлит тарихи XX асрнинг саксонинчи
йилларигача ҳам яратилмаган эди. 1987 йилда Ўзбекистон Фанлар академияси
қошидаги Тил ва адабиёт институтининг адабиёт назарияси ва адабий танқид бўлими
илмий ходимлари ўзбек адабий танқиди тарихини ёзиб, чоп эттирди. Ўзбек адабий
танқидининг туғилиши ва ривожланиш босқичлари таҳлил этилган мазкур икки
томлик миллий адабий танқидчилик ҳақида тўлиқ тасаввур бера олади. Лекин, унда


“Адабий танқид фани” тамойиллари
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 4
адабий танқиднинг жуда кўп муҳим масалалари хусусида умумий тарзда фикр
юритилган. Масалан, олтмишинчи-етмишинчи йиллар адабий танқидчилигидаги
маҳорат ва услуб ранг-барангликлари ҳамда ўзаро таъсир масалалари, тарихий-
биографик ёндашув тарзидаги рисолалар талқини, ёзувчи-танқидчи фаолиятининг
ўзига хос жиҳатлари ҳақида умумий фикрлар билан чегараланиб қолган. Шунинг учун
ҳам мазкур масалалар атрофлича таҳлил этилиб, уларга доир махсус тадқиқотлар
яратиш зарурлиги ўз-ўзидан равшандир.
XX аср танқидчилигида ўзбек романи, қиссачилиги, драматургия, поэма ва
ҳикоячилиги каби адабий тур ва жанрларнинг таркиб топиши ҳамда тараққиёт
босқичларини ҳам кенг таҳлил килувчи танқидий биографик тадқиқотлар амалга
оширилиши ва уларнинг дунёга келишида жаҳон адабий танқидчилигининг бу соҳада
қўлга киритган ютуқларининг таъсири сезиларли бўлди.
Адабий танқид ривожига журналлар ва газеталар саҳифаларида бадиий адабиёт ва
адабий танқидчиликнинг муҳим масалаларига бағишланган ёзувчи ва танқидчи баҳс-
мунозаралари ҳам салмоқли таъсир ўтказди. Бундай тадбирлар адабий танқидчилик
ютуқ ва камчиликларини ўз вақтида аниқлашда муҳим аҳамият касб эта борди. Айни
пайтда, танқид назариясига оид илмий-назарий фикрлар ҳам ривожланди. Ўзбек
мумтоз ва XX аср бошидаги жадид адабиётининг атоқли намояндалари ижоди янгича
талқинларини яратиш борасида бир қатор илмий-тадқиқот ишлари амалга оширилди,
қолаверса, жадидлар ҳаёти ва ижодини ўрганиш бобида дастлабки қадамлар
ташланди. Бугунги кунда XX аср адабий танқидчилиги қўлга киритган ютуқ ва
камчиликлар ҳақида баҳс очиш, уларни илмий тадқиқ этиш ҳозирги давр ўзбек
адабиёти ва танқидчилигининг таянч нуқталарини янада кенгроқ идрок қилиш,
мустақиллик шарофати асосида ўзлигимизни англашдаги вазифаларимизни янада
чуқурроқ тушунишимизга ёрдам беради.
Айни пайтда, ўзбек адабий танқидчилигида ютуқлар билан бирга, Ғарб
танқидчилигидаги шаблон ва схемалар тўғридан-тўғри олиб кирилганлиги, унинг
ўзига хос миллийлик қиёфасига маълум даражада путур етишига сабабчи бўлган. Бу
ҳолатларнинг туб моҳиятини, эндиликда, жиддий ўрганиш зарурияти ва имконияти
етилганлиги ҳам сезилмоқда. Қолаверса, адабий танқидчилик босиб ўтган йўлни
бугунги истиқлол ва мустақиллик тафаккури ва мафкураси нуқтаи назаридан туриб


“Адабий танқид фани” тамойиллари
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 5
тадқиқ қилиш адабий танқид тарихи ҳақидаги янгича тафаккур йўлини кенгайтиради.
Адабий танқид биринчи навбатда, бадиий асарнинг ютуқ ва камчиликлари, маҳорат
сирлари, ҳаёт билан адабиётнинг чамбарчас алоқаси ҳақида фикр юритади. Демак, у,
айни замонда, маълум ижтимоий тузум, маълум муҳитда фаолият кўрсатган илғор
зиёлиларнинг фалсафий, ҳуқуқий, ахлоқий қарашларини ҳам ўзида мужассам этади.
Адабий танқидда санъат турлари ва эстетиканинг уйғунлигини табиий ҳол деб
қарамоқ лозим. Бу уйғунлик адабиёт ва санъатнинг образлилик асосидаги фикрлаш
доирасини янада кенгайтиришга хизмат қилади ва адабий танқиднинг баъзида санъат
даражасига кўтарилишига ҳам олиб келади.
Юқорида таъкидлаганимиздек, танқидчи файласуф, ҳуқуқшунос, сиёсатшунос
сифатида фаолият кўрсатган бўлса, санъаткор, ёзувчи ёки ҳуқуқшуносдан кўп
ҳолларда адабий танқидчи эришган фазилатларга эга бўлиш ҳам талаб этилган.
Француз маърифатпарварларининг фаолиятида бундай уйғунлик, муштараклик,
айниқса, яққол кўринади. Шунингдек, адабий танқидчи ёки ҳуқуқшуноснинг ёзувчилик
фаолияти билан шуғулланиши кўп ҳолларда амалий муваффаққиятларга сабаб бўлиши
азалдан маълум. Шу боис, шахснинг ўз ҳақ-ҳуқуқлари учун кураш, синфий, сиёсий,
иқтисодий тенгсизликларнинг барча кўринишларига барҳам бериш ғоялари
ифодаланган бадиий детектив асарлар ва фильмларнинг муаллифлари кўпроқ
ҳуқуқшунос-ёзувчилар эканлиги ҳам табиий ҳолдир.
Шу нарсани алоҳида қайд этиш керакки, Қодирий, Ойбек, Айний, Чўлпон, Фитрат каби
машҳур ёзувчиларимиз ҳам бадиий асар ёзишга киришишдан олдин, энг аввало, мавзу
тақозосига кўра, қаламга олинаётган маълум тарихий даврни чуқур илмий ва ҳуқуқий
асосларида ўрганиб чиққанлар. Масалан, Чўлпон ўзининг “Кеча ва кундуз” романини
ёзишдан олдин чор Россияси мустамлакаси бўлган тузумдаги оддий
меҳнаткашларнинг оғир аҳволи ва уларнинг ҳуқуқий жиҳатдан ниҳоятда ҳимоясиз
эканлигини чуқур ҳис этган ва таҳлил қилган. Ёзувчи асарида чор Россия идора усули
ва давлат бошқарувидаги маъмурий тартиб-қоидалар фақат ҳукмрон доира учун
хизмат қилиб, маҳаллий халқни қуллик кишанида ушлаб туришга қаратилганлигини
санъаткорона акс эттиролган. Романда Акбарали мингбошининг заҳарлаб ўлдирилиши
билан боғлиқ саҳна воситасида унинг кичик хотини Зебининг мазкур жиноятда
айбланиши ва суд қилиниши жараёни тасвири бу борада аҳамиятлидир. Суд ҳайъати


“Адабий танқид фани” тамойиллари
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 6
бегуноҳлиги шундоққина кўриниб турган, айбсиз айбдор Зеби устидан ноҳақ ҳукм
чиқаради. Ҳакамлар суд ҳукми билан бегуноҳ бир аёлнинг ҳаётига зомин
бўлаётганликларини ич-ичидан тан оладилар ҳамда ерли халқнинг қанчалар ҳимоясиз
ва ҳуқуқсиз эканлигидан роҳатланиб, кинояли кулиб қўядилар. Кўрамизки, Чўлпон
ижодкор сифатида мазкур парчага чуқур ҳаётий мазмун бағишлаган, уни ўша тузумни
фош этувчи қуролга айлантира олган.
Умуман, ўзбек ёзувчилари ижтимоий-ҳуқуқий мавзуларда мунтазам қалам тебратиб,
жамиятдаги адолатсизликларни фош этганлиги ҳақида яна кўплаб мисоллар келтириш
мумкин. Ойбек, Абдулла Қаҳҳор, Саид Аҳмад, Мирмуҳсин, Одил Ёқубов, Пиримқул
Қодиров, Шукур Холмирзаев асарларини таҳлил қилар эканмиз, уларни ҳаёт
муаммоларидан, хусусан, долзарб ижтимоий-ҳуқуқий масалалардан холи ҳолда
ўрганиб бўлмайди. Уларнинг ижодида замондошларимиз ҳаётининг турли қатламлари
жиддий тўқнашувлар, кескин зиддиятлар, қарама-қарши кучлар кураши воситасида
ёрқин образларда жонлантирилди. Адолат, ҳақиқат учун фаол курашувчи қаҳрамонлар
тақдири кўплаб кишиларга маънавий сабоқ берди, дунёқараш, ҳуқуқий маданиятни
юксалтиришда муҳим омил бўлди. Хуллас, адабий танқид атрофидаги мунозаралар,
илмий баҳслар, бир-бирини тасдиқловчи ёки инкор этувчи турли хил қарашларнинг юз
бериши табиий ҳол бўлиб, улар соғлом адабий муҳит шаклланишида асосий тамойил
сифатида хизмат қилади.
Бойназар ЙЎЛДОШЕВ
“Шарқ юлдузи”, 2012–5

Download 71,41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish