8-Мавзу: Ўзбекистон Республикасидаги ижтимоий ўзгаришлар. Режа


Мустақилликнинг дастлабки йилларида амалга оширилган ижтимоий чора-тадбирлар



Download 78 Kb.
bet2/5
Sana31.03.2022
Hajmi78 Kb.
#521831
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 5341746303158196416

2. Мустақилликнинг дастлабки йилларида амалга оширилган ижтимоий чора-тадбирлар.
Жаҳон амалиёти шундай далолат берадики, ҳар бир жамият ўз тарихий тараққиёти давомида сифат жиҳатидан янги ҳолатга ўтишида бир қатор қийинчиликларга дуч келади. Ўзбекистон шароитида бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида ўзига хос йўлдан бориб, ижтимоий соҳага кучли эътибор қаратди. Ўзбекистонинг ўз янгиланиш ва таракқиёт йўлига асос қилиб олинган етакчи тамойилларидан бири кучли ижтимоий сиёсат сифатида у мустақиллик йилларида қуйидаги босқичларда амалга оширилди ва изчил ривожлантирилиб бормоқда: Биринчи босқич: 1991-2016 йиллар ижтимоий соҳа ривожининг дастлабки даври, Иккинчи босқич: 2017 йилдан ҳозирги кунга қадар бўлган даврни ўз ичига олади.
1991-2016 йиллар давомида ижтимоий соҳа ривожининг дастлабки даврини амалга оширилган чора-тадбирлар ва уларнинг натижаларини таҳлил қилган ҳолда бир неча даврларга бўлиш мумкин. Биринчи давр 1991-1994 йилларни ўз ичига олган бўлиб, унда собиқ тузумдан мерос бўлган ижтимоий тизим бозор иқтисодиёти шароитига мослаштирилиб, дастлабки йиллардаги ижтимоий соҳадаги муаммо ва қийинчиликларни юмшатишга, уларни ҳал этишга қодир бўлган мутлақо янги ижтимоий тизимга асос солинди. Иқтисодий ислоҳотлар чуқурлашгани сари ижтимоий тизим ҳам такомиллашиб борди ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоялашга қаратилган харажатлар ва ўз муддатини ўтаб бўлган ижтимоий ҳимоя чоралари мувофиқлаштирилиб ёки бартараф қилиб борилди. Иккинчи босқич - 1995 йилдан бошланди. Бунда оммавий ижтимоий ҳимоя тизимидан бутунлай ўзгача, мақсадли ва адресли характерга эга бўлган ҳимоя тизимига ўтиш амалга оширила борди. Бу даврда иқтисодий ўсиш бошланиши билан аҳолининг янги эркин бозор иқтисодиётига кўникма хосил қилиши ва унда бевосита иштирок этиши кузатилди. 1992-1996 йиллар мобайнида фақатгина иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни оширишга қаратилган 10 дан ортиқ Президент Фармонлари ва 5 та республика ҳукумати қарори қабул қилинди. 1991 йил 16 ноябрда «Республиканинг давлат таъминотидаги аҳолини турмуш даражасига мадад бериш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент Фармони қабул қилинди. Бундан ташқари, республика бюджетидан аҳолини ижтимоий ҳимоялашга сарфланаётган маблағлардан жойларда тўғри фойдалана билмаслиги натижасида нафақалар ва имтиёзлар ҳамда меъёрлаштирилган истеъмол маҳсулотлари доимо ўз эгасини топмади. 1995 йилдан бошлаб озиқ-овқат маҳсулотларини меъёрланган тарзда сотишдан воз кечилди ва эркин нархларга ўтилди. Бунда ислоҳотларнинг биринчи босқичида тўпланган тажриба ва кейинги босқичга ўтиш учун шарт-шароит яратилиши муҳим аҳамият касб этди. Ижтимоий соҳада ислоҳотларнинг иккинчи даври ЎзР Президентининг 1994 йил 23 августда қабул қилган «Кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоялашни кучайтиришга оид тадбирлар тўғрисида»ги Фармони билан бошланди. Фармонга асосан 1994 йил 1 октябридан аҳолини давлат томонидан ижтимоий ҳимоялашнинг бутунлай янги - кам таъминланган оилаларга ҳар ойда бериладиган моддий ёрдам тури жорий этилди.
1995 йил 20 ноябрда «Болали оилаларга давлатнинг ижтимоий ёрдамини кучайтириш тўғрисида»ги Фармони аҳолининг заиф қатламига моддий ёрдам кўрсатишда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Фармонда 1996 йилнинг 1 январидан бошлаб 16 ёшгача болалари бўлган барча оилаларга бериладиган ҳар ойлик нафақалар кўпайтирилиб, бу нафақалар болаланинг сонига қараб белгиланди. Бу Фармоннинг жорий қилиниши натижасида 1996 йили республикамизнинг 15% оилалари давлат томонидан белгиланган моддий ёрдам туридан фойдаланди. Кенг ижтимоий тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ва амалда тадбиқ этилиши натижасида Ўзбекистонда аҳолининг умр кўриш даражаси узайди, ва у 1990 йилдаги 69,3 ёшдан 1998 йилга келиб 70,3 ёшга етган бўлса бугунги кунда бу кўрсаткич 75-77 ёшни ташкил қилмоқда. Аҳолининг ижтимоий муҳофазасини кучайтиришга қаратилган тадбирлар қуйдаги йўналишлардан иборат: ижтимоий ёрдамнинг мақсадли йўналиши, бунда асосий эътиборни ёлғиз пенсионерлар, ногиронлар ва ногирон болаларга қаратиш; меҳнат бозорини шакллантириш, иш жойларини яратиш бўйича фаол сиёсат юрғизиш; аҳолини табиий газ ва ичимлик суви билан таъминлаш бўйича Давлат дастурини бажариш (2005 йилга қадар қишлоқ аҳолисини ичимлик сув билан таъминлаш 85%га, табиий газ билан таъминлаш 82%га етказилиши белгиланган эди).
(1996- 2003 йиллар) макроиқтисодий мувозанатни таъминлаш, инфляция даражасини пасайтириш, иқтисодиётда тузилмавий ўзгартиришлар, истеъмол бозорини тўйинтириш орқали аҳоли турмуш даражасини тадрижий кўтариш учун шарт-шароитлар яратилди. 1996 йилдан бошланган иқтисодий ўсиш аҳоли даромадлари ўсишининг табиий манбаига айланди. 1997-2003 йилларда аҳолининг реал пул даромадлари йиллик ўртача 22 фоиздан ўсди. Ижтимоий сиёсатнинг устувор йўналишлари аҳолининг умумий ижтимоий ҳимояси ўрнига ижтимоий ҳимоянинг манзилли шаклларига алмашинди. Иш билан таъминлаш, аҳоли даромадларини ошириш, инсон капитали салоҳиятини ошириш ижтимоий сиёсатнинг устувор йўналишларига айланди. Қишлоқ аҳолиси турмуш даражасини яхшилаш мақсадида қишлоқ аҳолисини ичимлик суви ва табиий газ билан таъминлаш дастури ишлаб чиқилди. Натижада аҳолининг, айниқса, қишлоқ жойларда яшовчиларнинг, ичимлик суви ва табиий газ билан таъминланганлик даражаси ошди. 1997-2003 йилларда аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 36,8 дан 47 фоизга, хусусан, қишлоқ жойларда 36,8 дан 47 фоизга, табиий газ 69 фоиздан 78,3 фоизга етди. 1997 йилдан бошлаб ижтимоий соҳанинг барча тармоқларида ижтимоий дастурлар тизими амалга оширила бошланди.
Бу даврда соғликни сақлашни ислоҳ қилиш Давлат дастури катта ижтимоий аҳамиятга эга бўлди, ушбу дастур асосида тиббий хизмат кўрсатиш тизими қайта кўриб чиқилди, қишлоқ жойларда соғликни сақлашнинг бирламчи бўғини ислоҳ қилинди, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш тизими яхшиланди. Ушбу даврда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида йиллик давлат дастурлари амалга оширилди. Булар қаторида “Инсон манфаатлари йили” (1997), “Оила йили” (1998), “Аёллар йили”(1999), “Соғлом авлод йили” (2000), “Она ва бола йили”(2001), “Қарияларни қадрлаш йили”(2002), “Обод маҳалла йили” (2003) йиллик давлат дастурлари ижтимоий сиёсатнинг янада кучайишида алоҳида ўрин тутди.
2004 йилдан 2016 йилга қадар бўлган даврда иқтисодиётда, банк тизими, солиқ-бюджет сиёсатида ўтказилган институционал ва тузилмавий ислоҳотлар натижасида кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, янги иш жойларини яратиш ҳамда аҳоли даромадлари ўсишига қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилди. 2007 йил эса махсус равишда “Ижтимоий ҳимоя йили” бўлди.
Ижтимоий сиёсатнинг кейинги даврдаги устувор йўналишлари: тадбиркорликнинг ривожланиши учун қулай макроиқтисодий муҳит яратилиши, иқтисодиётнинг юқори технологияли соҳаларида юқори даромадли иш жойлари ташкил этиш, аҳолининг ўрта табақаси шаклланишини кенгайтириш; ижтимоий ҳимоя тизимининг манзиллилиги ва самарадорлигини кучайтириш; таълим ва тиббиёт хизматлари сифатини ошириш, меҳнат бозори мувозанатлашувини таъминлаш мақсадида юқори малакали кадрлар тайёрлаш; хизматлар соҳаси инфратузилмасини янада ривожлантириш ва аҳолининг яшаш стандартларини ривожланган давлатлар даражасига кўтариш каби бир қатор устувор вазифаларни ўз ичига олди. 2006-2010 йиллар даврида шахсий, ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллари, биринчи навбатда қорамоллар сонини кўпайтиришни рағбатлантириш дастури ишлаб чиқилди. Дастурга мувофиқ минтақалар бўйича шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида қорамоллар сонини кўпайтириш; зооветеринария пунктлари ва чорва молларини суньий урчитиш пунктлари тармоғини кенгайтириш; зотли молларни шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларига аукционлар орқали сотиш, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси билан биргаликда дон маҳсулотлари корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган омухта емни шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларигаберишни кенгайтириш чора-тадбирлари амалга оширилиши, туман марказлари ва йирик аҳоли пунктларида ихтисослаштирилган савдо шохобчаларини ташкил этиш учун зарур омборхоналарни тайёрлашни кўзда тутилган эди.

Download 78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish