Ижтимоий боқимандалик муаммосини ҳал қилиб бўладими
Тадқиқотчилар ижтимоий боқимандалик, зарурий неъматларни тақдим этиш билан чекланиб, Welfare га тобелик муаммосини ҳал қилиб бўлмайди, деган тахминни илгари сурадилар. Жамиятда кишиларнинг уларга нафақат моддий жиҳатдан кўмаклашиш, балки мустақил ишлаш учун шароит яратишда мустақилликка интилишига ёрдам берадиган қадриятларини тарбиялаш зарур. Кишилар ўзларининг кераклигини, фойда келтира олишини – тизимга кирганлиги ва унда самарали ишлаш олишини ҳис қила олишлари керак. Гўёки хусусий бизнесни яратиш, давлат ташкилотларида ишлаш ва давлат лойиҳаларида, ҳатто кўнгилли бўлиб қатнашиш имконияти бўлиши мумкин.
Инсон ўз-ўзини аниқлаб олиши керак бўлиб, фақат тизимга кирганлиги ва у томонидан талаб қилинган ва унинг амал қилувчи қисми сифатида белгилаб олиши керак – айнан бу нарса унинг ўз-ўзига бўлган ишончини оширади ва ўзини юқори баҳолайди, демак, самарали ишлашга рағбатлантиради. Бинобарин, инсон нафақат мукофотланишдан, балки фойдалилигидан, ўзини керакли деб ҳис қилишдан манфаатдордир.
8. Умумий фаровонлик давлати демонтажи
1980 йилларнинг охирида ижтимоий харажатларни қисқартириш ҳақидаги масалага кўпинча илмий мунозараларда ва умумий фаровонлик давлати таққослама тадқиқотларини ўтказишда мурожаат қилинади76. Ижтимоий давлат тадқиқотчилари томонидан “қисқартириш” муаммосига бўлган қизиқиш 1979 йилда Маргарет Тэтчер ва 1981 йилда Рональд Рейган ҳокимият тепасига келиши билан боғлиқ равишда юзага келди. Ҳар икки сиёсат ижтимоий давлатни қисқартиришни хохлаган бўлиб, уларнинг фикрича, уларнинг ечими бўлиши учун унинг ўрнига ижтимоий ва иқтисодий муаммоларнинг катта манбаи бўлди. Бироқ ижтимоий сиёсат соҳасидаги фаолият (Р.Рейганнинг ҳам, М.Тэтчернинг ҳам) кутилган натижани бермади. Ҳақиқатан ҳам, катта қисқартириш ўтказилди, бироқ улар урушдан кейинги умумий фаровонлик давлати тўлиқ демонтажини англатмайди. Шу билан бир қаторда, ижтимоий харажатларни қирқиб ташлашга уринишлар жаҳоннинг инглиз тилида сўзлашувчи мамлакатлари доирасида тарқалди ва умумий фаровонлик давлати “олтин асри” дан кейинги давридаги ижтимоий сиёсат умумий мавзусига айланди.
Умумий фаровонлик давлати замонавий ислоҳотлари ижтимоий харажатларни қисқартиришга мутлақо олиб келди. Алоҳида муаллифлар иқтисодий ўсиш соҳасидаги инновацияларни рағбатлантириш сиёсатида “янги ижтимоий хатарларнинг роли”ни қайд этадилар77, бунда бошқа муаллифлар “умумий фаровонлик давлатини қайта таркиблаш” умумий тушунчасида жорий сиёсатни тасвирлайди78. Шунга қарамай, “кесиб ташлаш” сиёсати алоҳида қизиқиш уйғотишда давом этди. Шу билан бир вақтда давлатнинг ижтимоий вазифаси қандай ва нима учун амалга оширилишига бағишланган кенгайтирилган адабиётлар мавжуд.
Давлатнинг ижтимоий мажбуриятларини қисқартириш сиёсати масалалари бўйича академик мунозара 1990 йилларда 1994 ва 1996 йилларда Пол Пирсоннинг асарлари чоп эттирилгандан кейин янгича долзарбликка эга бўлди. Пирсон Бирлашган Қироллик ва Қўшма Штатлар (кўпроқ яққол мисол сифатида) ҳукуматларининг умумий фаровонлик давлатининг сиёсий асосларини кучсизлантиришга ва ижтимоий нафақалар олиш ҳуқуқини қисқартиришга уринишларини таққослайди. Ҳар икки уриниш умуман, қўйилган вазифаларнинг ҳал қилинишига олиб келмади. Кенг кўламли кесиб ташлашнинг кўримли мавжудмаслигини, бошқача айтганда, ижтимоий йўналтирилган давлатнинг “барқарорлиги”ни изоҳлаш учун, - Пирсон “умумий фаровонлик давлати янги сиёсати” назариясини ишлаб чиқади. Унинг фикрича, кенгайтириш “эски сиёсати” ҳақидаги назария, жумладан, ижтимоий-иқтисодий функционализм ва ҳукумат ресурслари синфий назарияси “олтин аср” якунлангандан кейин вужудга келган янги омилларни ҳисобга олмайди. Ушбу омиллар, аниқроғи, аниқ институционал конфигурациялар ислоҳ қилишнинг ҳозирги йўналишларини изоҳлашнинг кучли воситаси ҳисобланади.
Пирсон умумий фаровонлик давлати икки асосий ғоя таъсирига барқарорлигига ўз изоҳини келтиради: бундай давлатни доимий ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва унинг институционал инерцияси.Биринчи ғояга нима тегишли бўлса, ижтимоий тадқиқотлар асосий ижтимоий кафолатлар ва умумий фаровонлик давлати институтларининг Ғарб мамлакатларидаги доимий оммавийлигини кўрсатади. Бунинг оқибатида ишлар давлат ижтимоий мажбуриятларини қирқиб ташлаш бўйича кўпчилик ташаббуслар электорат орасида чуқур оммавий эмаслиги билан чекланмайди; шу сингари умумий фаровонлик давлатининг аввалги даврлардаги кенгайиши натижасида қатор манфаатлар кучли гуруҳлари (масалан, пенсионерлик лоббилари) да мужассамлашган унинг ўз электорати ҳосил бўлиб, улар кво-мақомидан ҳар қандай чекинишга қарши туришни ҳаракатлантиришга тайёр79. Иккинчи ғояга шу нарса тегишлики, кўплаб институтлар, айниқса, чуқур негизланган умумий фаровонлик давлати институтлари ўзининг тарихий треакториясига тобеликка тортилган. Эҳтимол тутилган ўзгаришлар демак, эволюцион тавсифга эга бўлади ва фақат мавжуд институционал доира ичида юз беради.
Ушбу шароитлар харажатларни қисқартиришга исталган уринишлар учун макон (жиҳат) ҳосил қилади. Эндиликда деворда “актёрлар” пайдо бўлади: сиёсатчилар – нафақат қандайдир сиёсатни амалга оширишга, балки маълум лавозимларни эгаллашга интиладиган фикрловчи кишилардир; ҳамда сайловчилар – улар ютуқларга (масалан, солиқларнинг пасайтирилишига) қараганда, кўпроқ йўқотишларга (масалан, ижтимоий таъминот тизими бўйича тушумларнинг қисқаришига) тез мослаша олишлари кўзда тутилади. Айтиб ўтилганларга йўқотишларни қисқартириш ҳолатида нисбатан кам, аммо яхши ташкил қилинган, тез-тез ижтимоий таъминот тизими бўйича неъматларни олувчилар гуруҳи тегишли, шу билан бир вақтда ютуқлар катта эҳтимоллик билан кенгроқ тақсимланиши мумкин; пировардида эса давлатнинг ижтимоий мажбуриятларини қисқартириш тарафдорлари учун муаммони ўзида мужассамлаштирадиган омиллар мажмуига эга бўламиз.
Бундай қисқартириш қандай амалга оширилиши мумкин? Пирсоннинг фикрича, янги жиҳат сиёсатчиларни радикал ва қисқартиришларга ташланадиган ёндашувларни ёқлаш, бунинг учун эса “айблашлардан қочиш сиёсати” олиб борилади80. У айблашлардан қутулиш учун ҳукуматлар қўллаётган учта аниқ стратегияни ажратади: компенсациялар, масалани аралаштириш ва тақсимлаш – бунда ушбу учта стратегия ҳар доим ҳам сиёсатчиларнинг ихтиёрида бўлмайди. Буюк Британия ва АҚШ да ўтказилган ўз тадқиқотлари натижалари бўйича Пирсон шундай хулосага келадики, “ижтимоий мажбуриятларни қисқартириш тарафдорлари фақат қулай институционал тузилмалар ва сиёсий тизим мавжуд бўлгандагина аралаш, тақсимлаш ва компенсациялаш стратегияларига муваффақиятли эргашишлари мумкин бўлади”81.
Шуни таъкидлаш керакки, ҳозирги вақтда умумий фаровонлик давлатининг барқарорлиги ҳақидаги қоида ушбу ҳодиса тадқиқотчилари муҳитида тан олинган. Бироқ бугунги кунда тадқиқотчиларнинг қизиқишлари нима учун умумий фаровонлик давлатини демонтаж қилинмаганлиги ҳақидаги масаладан қандай қилиб ва нима учун қисқартиришлар айнан демократик сиёсий тизимларда амалга ошди, деган масалага силжимоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |