Муаммонинг руҳий ва маънавий жиҳатлари
Шуни таъкидлаш керакки, умумий фаровонлик сиёсатининг салбий оқибатлари сифатида ижтимоий боқимандалик ҳолатини фаол танқид қилиш билан бир қаторда, охирги вақтда муаллифлар боқимандаларни қанчалик ҳимоя қилсалар, уларни ёқласалар, шунчалик танқид қиладилар. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашларича, “боқиманда” ибораси ушбу вазиятда тўлиқ тузатувчан, хусусан, айнан ушбу иборанинг қўлланилиши жамиятнинг давлат қўллаб-қувватлашига муҳтож кишиларга салбий муносабатини шакллантиради. Бу кишилар сиёсий дастур ва давлат таянадиган қадриятлар тузоғига тушиб қолади. Тизим қандай бўлса, шундайлигича (моддий жиҳатдан ёрдам бериш учун), кўп даражада кишиларга босим беради, уларни даволайди. Бу ҳар доим ҳам норозилик ва кураш келтириб чиқармайди, яъни тобелик ҳолатидан чиқиб кетиш хоҳиши эмас, балки аксинча, тобеликни кучайтиришдир. Кишилар ўзларига ишонмайдилар, меъёридаги шароитлар ва имкониятларни кўрмайдилар,демакки, таъсир кўрсатмайди ҳам, чунки буни маъносиз, деб ҳисоблайди. Нима учун умуман, бундай аҳволга тушиб қолган кишиларни боқимандалар дейилади? Бу иснодни янада мустаҳкамлайди ва муаммони чуқурлаштиради.
Агар узоқ йиллар давомида давлат ва жамият томонидан зулм қилинган бўлса, бутун синфларни боқимандаликда қандай айблаш, ўзини бошқача тутиш мумкин? (Бу ерда пенсионерлар ҳақида эмас, асосан, ишсизлар ҳақида, Африка-Америкаликлар, кичик ёшдаги болали оналар ҳақида гап бормоқда).
Ижтимоий таъминот шартли равишда икки оқимга ажратилди: farst-track ва second-track (бундай ажратишда ёрдамга муносиб ва муносиб бўлмаган бемор мақоми кўзда тутилади). “АҚШ нинг қора танли аҳолиси ва аёллар Австралиядаги туб аҳоли каби биринчи оқимдан олдиндан истисно қилинган...”74.
Тобелик – индивид ва давлатнинг қанчалик ижтимоий-сиёсий муаммоси бўлган бўлса, шунчалик маънавий муаммоси ҳам бўлмоқда. Биринчидан, кишилар ишлашлари учун меъёридаги шароитлар яратилган бўлиши лозим. (Моҳиятан неъматлар жамиятга тегишли, аммо улар ўзгарган хизматлар ва яхшилик шаклида етказиб берилади, бунда меҳнатга лаёқатли аҳолига муносиб ҳақ тўланиши керак). Иккинчидан, Welfare dependency муаммоси – бу имтиёзлиларни тамғалаш муаммосидир (Ушбу гуруҳга салбий руҳий сифатлар уйғунлаштирилади, уларнинг устунликларини камситади. Инсон қанчалик моддий жиҳатдан тобе бўлсалар, шунчалик ҳиссий жиҳатдан ҳам мунтазам текширувларни камситадиган бюрократияга, уни қоралайдиган ижтимоий фикрга тобе бўлади).
“Бирорта мижоз тақдим этилаётган имтиёзлардан шикоят қилмайди; бу билан биргаликда келадиган бўйсуниш, босим бундай масофа билан уйғунлашадиган иснод каби ҳақиқий муаммодир”75.
Do'stlaringiz bilan baham: |