8-мавзу. Умумий фаровонлик давлатининг ривожланиши ва инқирозга учраши



Download 0,67 Mb.
bet1/15
Sana29.04.2023
Hajmi0,67 Mb.
#933444
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
8-мавзу.


8-мавзу. Умумий фаровонлик давлатининг ривожланиши ва инқирозга учраши



  1. Умумий фаровонлик давлати – тараққиёт рамзи сифатида.

  2. Умумий фаровонлик давлати концепциясининг инқирози сабаблари

  3. Неолиберал дастурлар ва умумий фаровонлик давлати танқиди

  4. Кучли ижтимоий сиёсат билан иқтисодий ўсишнинг тескари боғлиқлиги хусусиятлари

  5. Ижтимоий боқимандалар – кучли ижтимоий сиёсатнинг салбий натижаси сифатида.

  6. Спинхемленд ижтимоий-иқтисодий тажрибаси.

  7. Эгалитаризм тузоғи.

  8. Умумий фаровонлик давлати демонтажи.


  1. Умумий фаровонлик давлати – тараққиёт рамзи сифатида

Ғарб мамлакатларидаги фаровонлик давлати Иккинчи жаҳон урушидан кейин ўз тараққиётига эришди. Бунга кўп жиҳатдан ўн йилликлардаги иқтисодий ўсиш ёрдам берди. 1950 йилдан 1970 йилгача бўлган давр жаҳон иқтисодиётида “олтин давр”, деб номланади. Германиядаги ижтимоий ислоҳотлар тажрибаси ва Швециядаги ижтимоий синов давлат ижтимоий ва иқтисодий тараққиётининг кўзланган кўриниши сифатида ижтимоий йўналтирилган иқтисодиёт моделини жаҳонга тақдим этди.


Кўп сонли ишчилар синфи, ишчилар ҳаракатининг мавжудлиги сайловларда ижтимоий-демократик партияларнинг ғалабаси учун қулай шароит яратди. Сўлцентрик ҳукуматлар иқтисодий ўсиш, иқтисодий самарадорликни ошириш учун шароит яратишга қаратилган сиёсат олиб бориш реал имкониятларига эга бўлди ҳамда тадбиркорлар ва ёлланма ишчилар ўртасида ўсиш натижаларини нисбатан адолатли тақсимлашни таъминлади.
Ёлланма ишчилар тўлиқ бандлик ва ижтимоий кафолатларга эга бўлдилар, тадбиркорларнинг фойдаси кўпайди. Иқтисодиёт жадал ўсди, меҳнат унумдорлиги ошди, иш ҳақи касаба уюшмалари ва иш берувчилар ўртасидаги муносабатлар жамоа шартномалари билан тартибга солинди, иқтисодий барқарорлик корпорацияларга ишлаб чиқариш ва инвестициялар устидан қатъий назорат ўрнатиш имкониятини берди1.
Швеция эксперименти. Швециядаги ижтимоий сиёсат умумий фаровонлик давлатининг яққол ифодасидир. Унинг асосий белгилари ижтимоий сиёсатга барча учун сиёсат каби муносабатда бўлиш ҳамда уни давлатнинг иқтисодий фаолияти мақсади сифатида тушуниш; илғор солиқ тизими, тенглик ва бирдамлик ғояларининг етакчилиги; олиб борилаётган ижтимоий тадбирларнинг устунлик тавсифи; юқори сифат даражаси ва ижтимоий хизматларнинг умумқулайлиги; бюджет умумий солиқ даромадлари ҳисобига ижтимоий харажатларни молиялаштиришда давлат ролининг устуворлиги.
Швеция ижтимоий сиёсатининг асосий тамойиллари унинг замонавий маъносида ХХ асрнинг бошларида саноатнинг жадал ўсиши билан белгиланган. Бунда ижтимоий сиёсатни амалга оширишда бутун аҳолини ижтимоий фаровонлик умуммиллий сиёсатига айлантирган ҳолда унга йўналтирилди.
1913 йилда Швецияда маълум ёшга тўлгандан кейин пенсия тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Швеция бир аср (1870-1970 йй.) давомида нисбатан юқори иқтисодий ўсишни таъминлашга уриниб, мамлакат иқтисодий фаоллигини, савдо шароитларини қулай ривожлантириш, тадбиркорлик эркинлиги, барқарор ўйин қоидалари, инфратузилмага катта инвестициялар, инсон капиталига йирик ва кенг қамровли инвестициялар, нисбий ижтимоий тенглик ва умрбоқий фуқаролик жамияти яратилди.
1960 йилларда иш ҳақи белгилашдаги бирдамлик сиёсати турли ишлаб чиқариш соҳаларида банд бўлган, бир хил даражадаги малака ва кўникмаларга эга ишчилар учун унинг ҳажмидаги тафовутларни қисқартиришга қаратилган эди. 1970 йилларда барча соҳаларда иш ҳақини камайтиришга қаратилган ижтимоий сиёсат тенденцияси кузатилди.
Дания ижтимоий трансфертлар давлати.1950 йиллардан бошлаб, Дания ўша йиллар учун умумий фаровонлик давлати сифатида тавсифланди. Бироқ умумевропа майдонида у жуда тор давлат секторига эга мамлакат бўлган. 1950 йилларнинг иккинчи ярмида иқтисодиётда ўсиш тенденцияси намоён бўла бошлади. Муҳим ижтимоий траснформациялар юз берди: аҳолининг қишлоқ жойлардан шаҳарларга миграцияси кучайди, юқори таълим даражасининг оқибати сифатида фуқароларнинг ижтимоий мақоми кўтарилди, шу билан биргаликда, жумладан, аёллар бандлигининг ошиши кузатилди. Фаол ижтимоий ўзгаришлар мамлакат давлат секторининг жадал ривожланиши билан бирга борди. Бир неча ўн йилликлардан кейин Данияда давлат сектори Швециядаги каби ўринни эгаллади2.
Янги иқтисодий имкониятлардан, энг аввало, мамлакатни замонавий умумий фаровонлик давлатига айлантириш учун фойдаланилди. 1960 йилда солиқ тушумлари фондига асосланган тўлақонли қарилик пенсия тўлови тизими киритилди. Бу эса 67 ёшдан катта кишилар ҳақида яққол ғамхўрликнинг намоён бўлишидир. Данияда бу даврда Шимолий Европанинг бошқа қайсидир давлатига нисбатан фуқаролар ҳуқуқ ва мажбуриятларининг ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлаш кузатилди. Даниянинг ижтимоий сиёсатида огоҳлантирувчи ва реабилитация чоралари ҳал қилувчи роль ўйнади. 1960 йилларда мамлакат юксалишни бошдан кечирди: ишчи кучига бўлган талаб таклифдан ошиб кетди ва инсон ресурсларидан тўлиқ фойдаланиш фаровонликка эришиш учун қулай имконият саналди. Ишсизларни меҳнатга қайтариш ёки аёлларни уй ишларидан бўшатиш харажатларининг чегараси ўрнатилмади.
1970 йилга келиб, Дания ижтимоий таъминот тизими тубдан реструктуризациялашни бошдан кечирди. Ижтимоий имтиёзлар солиқ тушумлари ва фойдасизлик тамойили асосида таъминланди; ишсизлик нафақаси энг аввало, солиқ тушумларидан тўланди ва деярли вақт бўйича чекланмади. Қарилик пенсияси тўлиқ солиқ тушумларидан тўланди, бинобарин, базавий пенсия даромад даражасига боғлаб қўйилди. Истеъмолчилар (болалар боғчалари ва б.) учун паст хизмат қийматига эга ижтимоий йўналиш муассасалари тармоғи кенгайди.
Немис иқтисодий мўъжизаси. Германияда умумий фаровонлик давлатининг вужудга келиши оддийликдан йироқдир. Аммо 1950 йилларнинг ўрталаридан деярли 1960 йилларнинг охирларига қадар давом этган иқтисодий ўсиш йўлига кирди. Бу давр немис иқтисодий мўъжизаси, деб аталди. 1950 йилга қадар урушгача бўлган ишлаб чиқариш даражасига эришилди. 1956 йилга келиб, 1950 йил даражасига нисбатан икки бараварга, 1962 йилга келиб эса уч бараварга ошди. Иқтисодий ўсишнинг ўртача суръатлари тахминан 7,8% ни ташкил этди. Бу айниқса, муҳим, мамлакатдаги инфляция даражаси Европадаги энг паст даражалардан бирини ташкил этди3.
1951 йилда корхоналар директорлари кенгашига ишчиларнинг вакилларини киритадиган, ишлаб чиқаришни бошқаришда уларнинг иштирокини мустаҳкамлайдиган қонун қабул қилинди. Аҳолининг даромад даражаси ошди, ўрта синфнинг фаол ва оммавий шаклланиши юз берди. Ижтимоий суғуртанинг кенгайтирилган тизими яратилди.
АҚШ: фаровонлик турмуш тарзи сифатида. АҚШ Европа мамлакатларидан кечроқ ижтимоий таъминот дастурини киритди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин АҚШ да давлат тартибга солиш мақсади ва усуллари масалалари бўйича бозор иқтисодиёти тенгсизликни бартараф қила олмаслик ҳолатини эътироф этишга асосланган ижтимоий либерал-консерватив консенсус вужудга келди. Ижтимоий сиёсатнинг асосий мақсади сифатида ижтимоий ҳимоянинг энг кам даражасини таъминлаш ва даромадларни бир текис тақсимлаш илгари сурилди. Америкалик тадқиқотчиларнинг кўрсатишича, “янги ижтимоий битим” жадаллашган иқтисодий ўсиш негизида давлат иқтисодий ривожланиши ижтимоий харажатларини қоплаш вазифасини ўз олдига қўйиш ҳолатида бўлди. АҚШ даги фаровонлик жамияти ўн миллионлаб америкаликларнинг турмуш тарзига айланди.
АҚШ да фаровонлик сиёсатининг ўтказилиши натижасида расман белгиланган камбағаллик чегарасидан паст даромадли шахслар сонини 1960 йилдаги 39,9 млн. кишидан 1973 йилдаги 23 млн. кишига ёки аҳолининг 22,2% идан 11,1% ига қадар қисқартириш уддасидан чиқилди; федерал бюджетдан ижтимоий харажатлар 1960 йилдаги 28,1% дан 1980 йилдаги 54,3% га қадар ошди, ялпи ички маҳсулотга нисбатан фоизларда ялпи давлат харажатлари 1950 йилдаги 8,8% дан 1975 йилдаги 19% гача қадар кўпайди4.




  1. Download 0,67 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish