8-мавзу. Умумий фаровонлик давлатининг ривожланиши ва инқирозга учраши


Фаровонлик давлатининг зафарли пасайиши



Download 0,67 Mb.
bet4/15
Sana29.04.2023
Hajmi0,67 Mb.
#933444
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
8-мавзу.

Фаровонлик давлатининг зафарли пасайиши

Нью Йорк университетида социология фахрий профессори Джеймс Петрас Бингхамптоннинг “Буюк трансформация...” (2012) мақоласида ҳам фаровонлик давлати тизимининг вужудга келиши ва инқирози сабабларининг таҳлилига мурожаат қилинади22.


Петрасга кўра, Ғарбий Европа ва Шимолий Америка ижтимоий қонунчилиги ярим асрлик тизимининг қулаши охирги ўн йилликларнинг жиддий муаммоларини қайд этади. Ушбу муаммолар ижтимоий хизматларнинг қисқариши, кетиш нафақаси, аҳоли бандлиги, пенсия таъминоти, бепул соғлиқни сақлаш ва таълимни регрессив солиққа тортиш, ўқитиш учун ҳақнинг ўсиши, пенсия ёшининг кўтарилиши ҳамда ижтимоий тенгсизликнинг кучайиши ва меҳнат шароитларининг ёмонлашиши билан чуқурлашмоқда. Умумий фаровонлик давлати ортодоксал буржуа иқтисодчиларининг капитализмнинг етуклиги, унинг илғор давлати, юқори технологиялар ва ўзгарган хизматлар тўғрисидаги фикрлари кўпчилик аҳолига фаровонлик, даромад ва турмуш даражасини тубдан ошириш имконини беради. Шунга қарамай, агар хизматлар ва технологиялар катта сакрашни амалга оширса, у ҳолда умуман, иқтисодиёт анча қутбланган – оддий хизматчиларнинг иш ҳақи биржа чайқовчилари ва молиявий етакчиларнинг ҳаддан ташқари даромадлари билан қандайдир таққосланувчан эмас бўлиб қолади. Иқтисодиётнинг компьютерлаштирилганлиги электрон бухгалтерияга, энг юқори фойдани излаб, чайқовчилик фондлари ҳаракатини жадаллаштириш ва харажатлар назоратига ҳамда ижтимоий дастурларнинг шафқатсизларча кесиб қўйилишига олиб келди.
Петрас фаровонлик давлати вужудга келишининг сиёсий сабабларига эътибор қаратади. “Фашистик-капиталистик тартиботлар ва Германия нацистларининг мағлубиятидан кейин, - деб ёзади у, - СССР ва унинг Шарқий Европа иттифоқчилари томонидан узоқни кўзлайдиган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга асосланган ҳокимиятни тиклаш, таъмирлаш, иқтисодий юксалиш ва бирлашишнинг туб дастурлари амалга оширила бошланди. Ғарб капиталистлари ғарб ишчиларининг совет намунасини “кузатиш”ни хоҳлайдилар ва капитализмни бузадиган кучларни қўллаб-қувватлай бошлайдилар. Кўплаб ғарб капиталистларининг биргаликдаги дискредитациясини ҳисобга олиб, уларнинг нацистлар билан ҳамкорлиги ёки уларнинг кечикиши, капитализм фашистик кўринишининг суст оппозицияси туфайли ғарб тартиботлари Европа ва Америка буржуазияси ўтмишда эҳтиёткорона синаб кўрган меҳнаткашларни бостиришнинг репрессив усулларига мурожаат қила олмадилар. Бунинг ўрнига Ғарб буржуазияси совет жамоалаштириш ислоҳотларига қарши туришнинг икки томонлама стратегиясини қўллади: маҳаллий коммунистлар ва сўл радикалларнинг танланма босими фаровонлик соҳасидаги ёнбосишлар билан қўшилди. Ушбу ёнбосишлар социал-демократик ва христиан-демократик касаба уюшмалари ва партияларнинг садоқатини таъминлади”23.
Иқтисодиётнинг тикланиши ва урушдан кейинги иқтисодий ўсиш билан сиёсий, ғоявий ва иқтисодий қарши туриш кучайди: совет блоки кенг кўламли ислоҳотларни, шу жумладан, тўлиқ бандлик, кафолатланган меҳнат шароитлари, умумий бепул таълим ва соғлиқни сақлаш, ҳақи тўланадиган таътил, пенсиялар, болалар соғломлаштириш лагерлари ва ўсмирлар учун санатория-курорт таъминоти ҳамда ёш болаларни парваришлаш бўйича аёлларнинг узоқ муддатли таътилини киритди. Шарқий Европа социализми ижтимоий фаровонликнинг шахсий истеъмолдан устунлигини қайд этди. Капиталистик ғарб Шарқдан чақирувга ташланди ва Ғарб арзон кредитлар ва тўловларни кечиктириш ҳисобига якка истеъмолни кенгайтириш билан жавоб берди. Бу ривожланган иқтисодиёт туфайли мумкин бўлди.
Петраснинг ёзишича, Ғарб 1940 йилларнинг ўрталаридан 1970 йилларнинг ўрталарига қадар совет блоки билан иккита мақсадда мусобақалашди: ҳукмрон тартибга меҳнаткашларнинг садоқатини сақлаш, шу билан бир вақтда, касаба уюшмалари ҳаракатида радикал унсурларни ажратиш ва шу сингари ижтимоий дастурларга эга бўлган, шахсий истеъмолни юқорироқ даражага кўтарган шарқий блокдан ишчиларни жалб қилишга уриниш.
Шарқий блок омма томонидан буюк иллюзияга эга бўлинди: гўёки истеъмол жаннатига бўлган ғарб ишончини уларни қандайдир ўз-ўзидан ўйланган сифатида қабул қилишга ўрганиб қолган ижтимоий неъматларга уйғунлаштириш мумкин.
Ўша вақтдан бошлаб, Ғарбдан тушаётган хабарлар бунинг тескариси ҳақида далолат берди. АҚШ да Президент Р.Рейганнинг ва Буюк Британияда Бош вазир Маргарет Тэтчернинг ҳокимият тепасига келиши билан буржуазия ижтимоий соҳа устидан маҳаллий назоратни қайтарди ва меҳнаткашларни енгиш бўйича зарба бериб кўрилди. Ғарбнинг янги етакчилари СССР ни енгиш ва унинг иқтисодиётини синдириш мақсадида қуролланиш пойгасини олиб бордилар.
Совет блокининг мағлуб бўлиши М.Горбачев тартибига эга бўлган НАТОнинг Варшава шартномаси бўйича ўз иттифоқчиларининг таслим қилишини тезлаштирди. Маҳаллий коммунистик амалдорлар бир лаҳзада неолибералларга ва Ғарбнинг оч хизматчиларига айланди. Улар давлат мулкини кенг кўламли хусусийлаштириш жараёнларини бошлаб юбордилар, ишчилар ва уларнинг бошлиқлари ўртасидаги жамоавий муносабатларнинг узвий қисми бўлган ижтимоий ва меҳнат қонунчилигини қайта кўриб чиқдилар. Жамоавий “вэлферизм” (фаровонлик) бутун тузилмаси амалда тугатилди. Бир оздан сўнг Шарқий блок ишчиларининг оммавий умидсизлиги вужудга келди: уларнинг ғарбча, “антисталинча” касаба уюшмалари оммавий ишдан бўшатишни уюштирдилар. “Бирдамлик” поляк антикоммунистик касаба уюшмалари ҳаракати билан боғлиқ Гданов кемасозлик заводларининг кўпчилик жангчи ишчилари ишдан бўшатилди ва тез қисқариб бораётган меҳнат бозорида иш излаш билан шуғулландилар. Шу билан бир вақтда, илгари ғарб касаба уюшмалари ва разведка хизматчиларидан моддий ёрдам олган, уларнинг адоқсиз шарафланган “етакчилари” илғор сиёсатчилар, “эркин” ОАВ нинг муҳаррирлари ва ишбилармонларга айландилар24.
Жамоавий ижтимоий давлат тугатилгандан кейин ғарб капиталистларида меҳнаткашлар томонидан яхши яшаш шароитларини яратиш учун ким биландир рақобатлашиш зарурати туғилди. Буюк бурилиш тўлиқ ҳолда кечди.
Кейинги икки ўн йиллик давомида ғарб тартиблари, либерал, консерватив ва ижтимоий-демократикми ҳар бири ўз кучи ва қобилиятларидан келиб чиқиб, ижтимоий давлат қолдиқларини қўшдилар: кишиларни “ўлгунингча ишла” янги таълимотига ўқитган ҳолда пенсияни қирқдилар, пенсия ёшини оширдилар. Ишга жойлашиш кафолатлари, иш ўринларини муҳофазалаш йўқ қилинди, кетиш нафақалари қирқилди, ишчиларнинг бўшатилиши эса чегарага қадар енгиллаштирилди. Шу билан бир вақтда капитал ҳаракатчанлиги жадал суръатларда ўсди.
Рақобатбардошлилик туфайли ғарб капитали қайта саноатлаштирилди ва ҳайратланарли енгиллик билан касаба уюшмалари томонидан кичик қаршиликларсиз бир бутун саноат тармоғини чет элга ўтказди. Меҳнаткашлар учун яхши шароитлар яратиш мақсадида социалистик мамлакатлар билан мусобақалашишни тўхтатиб, ғарб капиталистлари бир-бирлари билан ким ишчилар иш ҳақи ва ижтимоий таъминотига, атроф-муҳит муҳофазасига, меҳнат эксплуатациясини енгиллаштирадиган тезкор янги қонунлар қабул қилишга кам маблағ сарфлаш бўйича рақобатлаша бошладилар.
Шарқий Европа социализми харобаларида энг ёввойи, бандит капитализмининг очиқ-ойдин шакллари вужудга келди. Жамоавий тартибнинг тугатилишидан ҳаммадан кўра кўпроқ аёл ишчилар азият чекдилар. Улар кафолатланган ишини, бола парвариши таътилини, бепул болалар муассасалари тизимини, иш берувчилар ўзбошимчалигидан қонуний муҳофазани йўқотдилар. Умумий соғлиқни сақлаш тизимининг тугатилиши болалар ва оналар ўлимининг кескин кўпайишига олиб келди. Барча бу офатлар урушдан кейинги тарихда туғилишнинг камайиши, ўлимнинг кўпайиши каби энг йирик демографик пасайишнинг сабаби бўлди.
Хулоса қилиб айтганда, Петрас “1940-1980 йиллар оралиғидаги даврда қандай шакллангани ва биз аввал билган ижтимоий таъминот дастурлари бўйича энг катта зарба совет блоки ва Ғарб ўртасидаги мусобақанинг якунлангани бўлди. Шарқий блокнинг авторитар хусусияти ва Ғарбнинг империалистик тавсифига қарамасдан, уларнинг ҳар иккиси меҳнаткашлар юқори фаровонлик даражасини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий-иқтисодий ёнбосиш ҳисобига омманинг садоқатини ҳаракатлантиришга уриндилар”25.



Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish