8-мавзу. Умумий фаровонлик давлатининг ривожланиши ва инқирозга учраши


Умумий фаровонлик давлати концепциясининг инқирози сабаблари



Download 0,67 Mb.
bet2/15
Sana29.04.2023
Hajmi0,67 Mb.
#933444
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
8-мавзу.

Умумий фаровонлик давлати концепциясининг инқирози сабаблари



Инқироз шароитида фаровонлик сиёсати

1970 йилларнинг ўрталарида кучли нефть инқирози натижасида Европа мамлакатлари жиддий иқтисодий муаммоларга учради. Иқтисодий ўсишнинг “олтин асри” якунланди5. Фаровонлик давлати томонидан ўз фуқароларига тақдим қилинган ҳаддан ташқари кенг ижтимоий кафолатлар, юқори ишсизлик, аҳолининг қариши давлат ижтимоий дастурларига харажатларни узлуксиз кўпайтиришни талаб қилди6.


1980 йилларда ижтимоий давлат танқид объекти бўлиб қолди: уни ҳаддан ташқари исрофгарчиликлар ва ижтимоий харажатлар самарасизлигида айбладилар. Бундан ташқари, монетаризм ғояси ва либерал-консерватив концепция таъсирида сиёсатчилар ижтимоий давлат фаолияти рақобатбардошлиликни пасайтириш омили бўлишини баён қилдилар7. Умумий фаровонлик сиёсатини олиб боришнинг салбий оқибатлари орасида қуйидагиларни келтирдилар:

  • миллий иқтисодиёт учун ифодали ва сезиларли капиталнинг оқиб кетиши; юқори ижтимоий ҳимояланганлик туфайли аҳоли меҳнат фаоллиги даражасининг пасайиши; боқиманадалик ва чайқовчилик унсурларининг ривожланиши8;

  • суғурта тўловларининг юқори даражаси.

Ушбу моделни амалга оширишнинг ўн йиллари давомида умумий фаровонлик давлати билан нималар юз берди? И.А.Григорьева “1999-2000 йиллардаги ижтимоий сиёсатга назарий ёндашувларнинг ривожланиши” номли умумлаштирувчси мақоласида (2012 й.) шундай деб таъкидлайди: “...ХХ асрнинг иккинчи ярми давомида ижтимоий сиёсат натижалари фаровонликнинг ўсиши, даромадлар ёки мулкдаги тенгсизликнинг пасайиши билан боғлиқ бўлиши лозим, деб ҳисоблаш қабул қилинган. Бироқ 1980 йилларнинг охирида бу ғоя танқидий изоҳланди. АҚШ да Президент Р.Рейган даврида (1970 йилнинг охири ва 1980 йилларда) ижтимоий дастурларга харажатларнинг кескин пасайиши, давлат ролининг камайиши ва Буюк Британия бош вазири М.Тетчернинг кўплаб ислоҳотлари, жумладан, ижтимоий хизматларнинг хусусийлаштирилиши юз берди. Шу билан бир вақтда, Германияда “ғамхўр ижтимоий давлатнинг кескин танқиди” бошланди9.
Умумий фаровонлик давлати сиёсатини танқидий изоҳлашни нима келтириб чиқарди?
Француз олими, умумий фаровонлик давлати назариётчиларидан бири Пьер Розанваллон “Умумий фаровонлик давлати инқирози” (1981)10 ва “Янги ижтимоий масала” (1998 й.) асарларида ушбу масалага мурожаат қилган. П.Розанваллон умумий фаровонлик давлати тарихини, унинг ўсиши ва пасайишини, ютуқлари ва камчиликларини ўрганади, хулосалар қилади ва келажакни прогноз қилади. Олимнинг таъкидлашича, ХХ асрнинг иккинчи ярмида умумий фаровонлик давлати модели учта инқирозни: иқтисодий, ғоявий ва фалсафий (концептуал) инқирозларни бошдан кечириб, улар концепциянинг умумий асосларини модернизациялаш ва тубдан янгилаш заруратига олиб келди.
1970 йилларнинг охирларида утопия ғалаба қилди, кишилар эҳтиёжлардан ва асосий ҳаётий хатарлардан ҳимояландилар. Бироқ 1980 йиллардан бошлаб, ишсизликнинг кўпайиши ва камбағаллик янги шаклларининг вужудга келиши ушбу тахминларнинг хаёлийлигини кўрсатди. Умумий фаровонлик давлати ўзининг биринчи иқтисодий инқирозини бошдан кечирди.
Иккинчи инқироз ғоявий инқироз бўлиб, 1980 йилларда ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда иқтисодиётга давлат аралашувининг самарали усуллари шубҳа остига қўйилган вақтда вужудга келди. Айниқса, ушбу даврда давлат аппаратининг ўсиб борувчи бюрократияси ва қарор қабул қилишнинг ёпиқ хусусияти фаол қайта баҳоланди, бунинг натижасида легитимлик инқирози келтириб чиқарган устуворликлардаги чалкашликлар вужудга келди.
Вазият яна 1990 йилларда, инқирознинг янги босқичи вужудга келган пайтда янада ўткирлашди. Бошқариш ва молиялаштириш муаммоси каби ижтимоий бирдамлик тамойили ва ижтимоий ҳуқуқлар концепциясини – умумий фаровонлик давлати моделининг концептуал асосларини шубҳа остида қолдирди.
1990 йилларнинг бошларидан Европада ижтимоий фаолиятни ўзгартиришнинг бир мунча тенденцияси кўриб чиқилади. Ривожланаётган мамлакатлардаги фаровонлик давлати концепцияси ва амалиётини кўриб чиқишга уриниб кўрилаётган ишлар орасида П.Пирсоннинг “Фаровонлик давлати демонтажи, Рейган, Тэтчер ва ўзгартириш сиёсати” номли китоби алоҳида эътиборга лойиқдир (1994 й.) 11.
Ривожланаётган давлатлар ижтимоий сиёсатида икки ўн йиллик давомида кечаётган ўзгаришларни таҳлил қилиб, П.Пирсон умумий фаровонлик давлатининг “дастурий” ва “тизимли”, деб аталган ўзгаришлари ўртасида пухта фарқлашни амалга ошириш зарурати ҳақидаги хулосага келди. “Дастурий” ўзгаришлар, деганда фаровонлик давлати у ёки бу ижтимоий дастурларнинг шундай қисқариши ёки муҳим ўзгаришларини кўзда тутадики, бу дастурлар фаровонлик давлати институционал моделининг таркибий қисми бўлишини тўхтатади ва “қолдиқ модели” унсури бўлиб қолади. Фаровонлик давлатининг тизимли ўзгаришлари, деганда фаровонлик давлатини умумий ўзгариштириш имконини берадиган ривожланган мамлакатлар сиёсий тизимидаги ўзгаришлар кўзда тутилади12.
Умумий фаровонлик давлати инқирози шароитидаги вазиятни баҳолаган ҳолда Эспинг Андерсен шундай деб ёзди: “Урушдан кейинги фаровонлик давлати соғлиқни сақлаш, таълим ва даромадларни қайта тақсимлашда мужассамлашди. У барқарор оилага, мунтазам бўлмаган, вақтинчалик ва циклик ишсизликка асосланади. Қайта тақсимлаш кекса кишиларга қулайликлар яратди. Бугунги кунда оила ва меҳнат бозори яхши даврни бошдан кечирмаяпти, туғилиш пасаймоқда ва аҳоли кексаймоқда. Буларнинг ҳаммаси молиявий инқирозга олиб келади. Скандинавия мамлакатлари истисноларга эга: қолган мамлакатларда харажатларнинг катта қисми пенсионерларнинг фойдасига амалга оширилади, асосий хатарлар эса ёшлар чекига тушади. Юқори даражада индустрлашган жамиятга умумий жалб қилинганлик тамойили ғолиблар бозори муқобил тамойилига ютқазиб бўлди”13.
Мавжуд модель инқирози ва унинг кескин танқиди омма афзал кўришларида акс этмади – бирорта ўн йилликларда ижтимоий фикр сўровлари умумий фаровонлик давлати асосий тамойиллари ва улар томонидан олиб борилаётган қатор алоҳида ижтимоий дастурлар кучли ва вақтда барқарор оммавий қўллаб-қувватланишини қайд этдилар14. Асосий тамойилларнинг бундай мажбурияти, кўпроқ ижтимоий таъминотнинг харажатли ва экстенсив унсурлари ни қўллаб-қувватлаш ижтимоий фикр кўплаб тадқиқотчиларини ҳайрон қолдирди15. Айниқса, бундай кенг ижтимоий дастурларни аҳолиси давлатнинг ижтимоий ҳаётни эгаллашга уринишига доимо катта шубҳа билан қарайдиган ва тарихан индивидуализм ва иқтисодий етарлилик тамойиллари асосида бошқарилишни афзал кўрадиган мамлакат бўлган АҚШ да ноаниқ бўлиб қолди16.




  1. Download 0,67 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish