8-мавзу: тарбия турлари ва вазифалари режа


Ўқувчиларда эстетик дидни шакллантириш



Download 201,93 Kb.
bet15/17
Sana05.04.2022
Hajmi201,93 Kb.
#529677
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
8-мавзу маъруза

Ўқувчиларда эстетик дидни шакллантириш. Эстетик онг ижтимоий воқелик, табиат, санъат билан бевосита мулоқот жараёнида ўқувчиларни турли назария, қарашлар моҳияти билан таништириш, улар ўртасида нафосат таълими ва тарбиясини ташкил этиш ҳисобига шакллантирилади.

Эстетик онг гўзаллик, гўзалликни ҳис этиш, унинг моҳиятини англаш, нафосат
ҳис-туйғуси, нафосат диди каби тушунчаларнинг онгда акс этиши

Эстетик онг ўзига хос мураккаб тузилишига эга. Яъни:


Эстетик онг асосини эстетик идрок ташкил этади.



Эстетик идрок ижтимоий воқелик, буюм ва ҳодисаларнинг гўзаллигини онгда яхлит акс этиши бўлиб, у гўзаллик ҳис этилганда юзага келади ва аниқ мақсадга йўналтирилганлиги билан тавсифланади

Эстетик онг гўзалликни қадрлаш ва уни бойитиш йўлидаги амалий ҳаракатни кенг кўламда ташкил этиш асосида такомиллашиб боради. Эстетик онглиликнинг юқори даражаси эстетик маданият саналади.



Эстетик маданият гўзалликни ҳис этиш, ундан завқланиш, мавжуд гўзалликларни асраш ва бойитиш йўлида ўзлаштирилган билим ҳамда амалга ошириладиган эстетик фаолиятни ташкил этиш даражасининг сифат кўрсаткичи




Жисмоний тарбия мазмуни. Ёшларни соғлом бўлиб вояга етишларини
таъминлаш масаласи халқ педагогикаси, оғзаки ижоди ҳамда мутафаккирлар асарларининг бош ғояларидан бири бўлиб келган.

Жисмоний тарбия ўқувчиларда жисмоний ва иродавий сифатларни шакллантириш, уларни ақлий ва жисмоний жиҳатдан меҳнат ва Ватан мудофаасига тайёрлашга йўналтирилган педагогик жараён бўлиб; ижтимоий тарбия тизимининг муҳим таркибий қисмларидан бири саналади

Таълим муассасаларида жисмоний тарбияни ташкил этишда муайян вазифалар ҳал қилинади. Яъни:


“Алпомиш” достонида Ҳакимбек (Алпомиш)нинг жисмоний машқ қилиши, табиат қўйнида вояга етганлиги, унинг алплиги қуйидагича тасвирланади: “Алпинбойнинг бобосидан қолган ўн тўрт ботмон биринчдан бўлган парли ёйи бор эди. Шунда етти яшар бола Ҳакимбек шул ўн тўрт ботмон ёйни қўлга ушлаб кўтариб тортди, тортиб қўйиб юборди. Ёйнинг ўқи яшиндай бўлиб кетди. Асқар тоғининг катта чўққиларини юлиб кетди, овозаси оламга ёйилди. Шунда барча халойиқ йиғилиб келиб айтди: “Дунёда бир кам тўқсон алп ўтди, алпларнинг бошлиғи Рустами достон, охири бу Алпомиш алп бўлсин”.


Абу Али ибн Сино ҳам инсонга хос бўлган ижобий фазилатларидан санаб ўтар экан, қуйидагиларга алоҳида урғу беради: 1. Жасурлик – бирор ишни бажаришда кишининг жасурлиги, чидамлилиги, инсон бошига тушган ёмонликни тўхтатиб турувчи қувват. 2. Ақллилик – бирор ишни бажаришда шошма-шошарлик қилишдан сақловчи қувват. 3. Зийраклик – сезги берган нарсаларнинг ҳақиқий маъносини тезлик билан тушунтиришга ёрдам берувчи қувват.
Алишер Наоий “Фарҳод ва Ширин” достонида Фарҳоднинг жисмоний қобилиятларини алоҳида кўрсатиб ўтади. Достонда таърифланишича, Фарҳод ақлий камолотга эришиш билангина чекланиб қолмай, жисмоний ва ҳарбий машқлар ёрдамида чиниқади. Сувда сузиш, чавандозлик, қиличбозлик ва бошқалар унинг кундалик машғулотига айланган. Мутафаккирнинг фикрига кўра, Фарҳод 10 нафар 20 ёшли йигитнинг қувватига эга бўлган.
Абдулла Авлонийнинг фикрича, соғлом фикр, яхши ахлоқ ва илм-маърифатга эга бўлмоқ учун бадантарбия билан шуғулланиши зарур: “Баданнинг саломат ва қувватли бўлмоғи инсонга энг керакли нарсадир. Чунку ўқимоқ, ўқитмоқ, ўрганмоқ ва ўргатмоқ учун инсонга кучли, касалсиз вужуд лозим. Соғ баданга эга бўлмаган инсонлар амалларида, ишларида камчиликка йўл қўюрлар. ... Бадан тарбиясини фикр тарбиясига ҳам ёрдами бордур. Жисм ила руҳ иккиси бир чопоннинг ўнг ила терси кабидур. Агар жисм тозалик ила зийнатланмаса, ёмон хулқлардан сақланмаса, чопонни устини қўйиб асатрини ювиб овора бўлмак кабидирки, ҳар вақт устидаги кири ичига урадур. Фикр тарбияси учун меҳнат ва соғлом бир вужуд керакдур”.
Жисмоний тарбия кишиларга кучли таъсир кўрсатиб, саломатлигини мустаҳкамлайди, ишлаш қобилиятини оширади, узоқ умр кўришга ёрдам беради. Спорт ҳар қандай ёшда ҳам қадди-қоматни тарбия қилиш куч-қувватини сақлаб туришнинг ажойиб воситасидир. Спорт дам олиш билан меҳнатни алмаштириб туриш манбаи бўлиб хизмат қилади.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида спорт, шу жумладан, болалар спортини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мазкур йўналиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида эътироф этилиб, ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Чунончи, ёшларни жисмоний тарбиялашнинг коплекс дастури ишлаб чиқилди. “Соғлом авлод дастури” ёшларнинг саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга.
Мазкур дастур талабларига мувофиқ республика миқёсида қуйидаги уч босқичли спорт мусобақаларининг ўтказилиши йўлга қўйилди:
1. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилар ўртасидаги “Умид ниҳоллари” беллашуви.
2. Ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилари ўртасидаги “Баркамол авлод” беллашуви.
3. Олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талабалар ўртасидаги “Универсиада” беллашуви.
Шунингдек, спортнинг турли йўналишлари бўйича жойларда оммавий спорт байрамлари, мусобақаларнинг ташкил этилиши оммавий тус олди.
Янги турдаги ўқув муассасаларда ҳам ўқувчилар ўртасида жисмоний тарбияни самарали ташкил этилишига эътибор қаратилмоқда. Жисмоний тарбия мазмуни ўқувчиларнинг ҳарбий чақириққача тайёргарлигига эришиш билан узвий боғлиқдир.
Бугунги кунда ёшлар ўртасида спортнинг футбол, шахмат, сувда сузиш, теннис, бокс, каратэ, ушу ва таквандо каби турлари тобора оммалашиб бормоқда. Республикада спортнинг оммалашуви турли йўналишларда халқаро майдонларда мамлакат шарафини ҳимоя қилувчи спортчилар сонининг ўсишига имкон берди. Бугунги кунда спортчиларимиз орасида олимпиада чемпионлари етишиб чиқмоқда. Ўқувчиларга олимпиада совриндорлари ҳамда халқаро мусобақаларнинг ғолиблари бўлган М.Абдуллаев, Л.Черязова, А.Григорьян, Р.Чагаев, Б.Султонов, Ў.Ҳайдаров, А.Докторашвили, А.Таймазовлар ҳақида ҳикоя қилиб бериш, уларнинг ишларини давом эттиришга рағбатлантириш самарали натижаларни беради.
Ўқувчиларнинг жисмоний маданиятга эга бўлишлари жисмоний тарбия самарадорлигини белгиловчи муҳим омил саналади. Шунингдек, жисмоний маданият инсон ва жамият умумий маданиятининг ҳам ажралмас қисмидир.

Download 201,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish