8-мавзу. Пулга талаб функцияси. Пул таклифи. Пул бозоридаги мувозанат - Режа:
- 1. Пул тушунчаси ва унинг функциялари. Пул агрегатлари.
- 2. Пулга талабнинг кейнсча ва классик назариялари.
- 3. Пул таклифи функцияси ва пул мультипликатори.
- 4. Пул бозоридаги мувозанат.
1. Пул тушунчаси ва унинг функциялари. Пул агрегатлари. - Пул – бу умумий эквивалент сифатида қўлланиладиган универсал товарнинг алоҳида тури бўлиб, бошқа барча товарларнинг қиймати у орқали ифодаланади.
- Пул айирбошлаш, тўлов, қийматни ўлчаш, бойликни тўплаш воситаси функцияларини бажарадиган ноёб товардир.
1. Пул тушунчаси ва унинг функциялари. Пул агрегатлари. - Универсал ҳисоб-китоб эквивалентига бўлган эҳтиёж эрамиздан олдинги VIII асрдаёқ кафолатланган вазнли ва таркибли стандартлаштирилган пулларнинг пайдо бўлишига олиб келди.
Қоғоз пуллар - тўлақонли пулларни тақдим этувчи пул белгиларидир. Тарихий жиҳатдан қоғоз пуллар металл пуллар муомаласи асосида келиб чиққан. Илк қоғоз пуллар эрамизнинг XII асрида Хитойда, Европа ва Америкада эса – фақат XVII-XVIII асрларда пайдо бўлди. - Қоғоз пуллар - тўлақонли пулларни тақдим этувчи пул белгиларидир. Тарихий жиҳатдан қоғоз пуллар металл пуллар муомаласи асосида келиб чиққан. Илк қоғоз пуллар эрамизнинг XII асрида Хитойда, Европа ва Америкада эса – фақат XVII-XVIII асрларда пайдо бўлди.
- Кредит пуллар. Хўжалик юритиш амалиётида товар муносабатлари умумий тус олган шароитда тижорат ва банк кредити қўлланилишининг кенгайиши шунга олиб келдики, ўз функциялари, муомала соҳаси, кафолатлари ва шу кабиларга кўра оддий пуллардан фарқ қиладиган ва мутлақо бошқача қоидалар билан бошқариладиган кредит пуллар умумий товар бўлиб қолади.
- Кредит пуллари эволюцияси: вексель, банкнота, электрон пуллар, кредит карточкалари.
Вексель - қарздорнинг ёзма мажбурияти (оддий вексель) ёки кредиторнинг қарздорга векселда ёзилган суммани муайян муддатдан кейин тўлаш тўғрисидаги буйруғи (ўтказма вексель – тратта). - Вексель - қарздорнинг ёзма мажбурияти (оддий вексель) ёки кредиторнинг қарздорга векселда ёзилган суммани муайян муддатдан кейин тўлаш тўғрисидаги буйруғи (ўтказма вексель – тратта).
- Банкнота – бу банкнинг қарз мажбуриятидир. Ҳозирги вақтда банкнота Марказий банк томонидан векселларни қайта ҳисоблаш, турли кредит ташкилотлари ва давлатни кредитлаш йўли билан чиқарилади.
- Электрон пуллар – бу банкларнинг компьютери хотирасидаги ҳисобварақлардаги пуллар бўлиб, уларнинг тасарруф қилиниши махсус электрон қурилма ёрдамида амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |