8-мавзу. Озиқ-овқат хавфсизлигининг моҳияти ва аҳамияти


Озиқ-овқат маҳсулотлари импорти хавфсизлигини таъминлаш



Download 22,68 Kb.
bet4/5
Sana22.06.2022
Hajmi22,68 Kb.
#693556
1   2   3   4   5
Bog'liq
8-мавзу. Озиқ-овқат хавфсизлиги

4. Озиқ-овқат маҳсулотлари импорти хавфсизлигини таъминлаш

Республика озиқ-овқат саноати тармоқларининг импорт озуқавий хом ашё заҳираларига бўлган талабидан маълумки, ҳозирги кунда қандолатчилик, яхна ширин ичимликлар, хамиртуруш патокаси, пиво хом ашёси, консерва, сутли, гўштли маҳсулотлар, озуқавий қўшимчалар таъминотида танқислик сезилмоқда, шу туфайли импорт қилинаётган турдош маҳсулотларга нисбатан рақобатбардошлик савияси паст бўлмоқда. Юқорида зикр этилган камчиликларнинг юзага келиши сабаблари қуйидагилардан иборат:


- табиий соф озуқа маҳсулотлари хариди учун эркин молиявий маблағларнинг етишмаслиги (эркин валюта);
- сифатли бирламчи озуқавий қўшимчалар заҳирасининг етишмаслиги;
- божхона тизимида озуқавий қўшимча, озуқа маҳсулотлари истеъмоли хавфсизлигини аниқлаш лабораторияларида малакали мутахассис ва замонавий текшириш техник анжомларнинг етишмаслиги;
- маҳсулот дизайнининг талаб даражасига етказиш устида илмий-амалий изланишлар сустлиги;
- экологик соф маҳсулот талаб ва таклифга нисбатан технологик эгилувчанликнинг пастлиги;
- меҳнат ресурсларида ишлаб чиқариш маданияти савиясининг пастлиги;
- маҳсулот савдосида маркетинг амалиёти савияси пастлиги.
Халқаро “Гринпис” ташкилоти озиқ-овқат маҳсулотлари таҳлилий натижаларида келтирган истеъмол хавфсизлигини огоҳлантирувчи маълумотларига кўра дунёга машҳур “Кока-кола” ва “Сникерс” компаниялар ишлаб чиқарган маҳсулотлари таркибида инсон саломатлигига зарарли экологик ифлосланган озуқа маҳсулотлари мавжудлиги ҳақида маълумот беради; АҚШда шу кунга қадар генетик ифлослаган маҳсулотлар маркировкасида истеъмолчига маҳсулот генетик ифлосланганлиги, инсон саломатлигига қай даражада зарарли эканлиги ҳақида маълумот берилмайди. Ушбу ҳолатда “Гринпис” ташкилоти АҚШлик истеъмолчилар учун ягона, қайси маҳсулотлар генетик ифлосланган таркибида ГМ - ингридиентлари бўлган маҳсулотлар истеъмолидан сақланиш кераклиги ҳақида ҳалқни огоҳлантирувчи ва маълумот етказиб турувчи ташкилотдир.
Ўзбекистон Республикасида озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол хавфсизлигини таъминлаш йўналишида “Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси”, “Ёғ-мой озиқ-овқатсаноат”, “Ўздонмаҳсулот” уюшмалари, “Узумсаноат” холдинг компанияси, “Ўзгўштсутсаноат” АК, ЎзР.ФА “Ўсимлик эксперментал биологияси ва генетикаси институти”, “Ўзбекистон Республикаси Стандартлаштириш қўмитаси”, “Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитаси” тармоқлари ва ҳудудий тармоқлар уйғунлашган ҳолда ягона озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол хавфсизлигини таъминлашнинг норматив ҳуқуқий, техник, иқтисодий, молиявий, биотехнологик амалий механизмини такомиллаштириш муҳимдир. Ҳусусан:
1. Республика озуқа заҳиралари ички имкониятларидан фойдаланган ҳолда табиий, соф, рақобатбардош озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш истеъмол талаби мувозанатига эришиш.
2. Табиий соф озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун, табиий соф ассортимент туркумдаги озуқавий қўшимчалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.
3. Турдош озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда озуқавий қўшимчаларни мамлакатимизга расмий ва норасмий кириб келишини ҳуқуқий нормативлар билан қатъий тартибга солиш.
4. Қисқа давр мобайнида сунъий озуқавий қўшимчалар:
- қандолатчиликда;
- сунъий ҳид, таъм ва ранг берувчилар, патока, крахмал, ингридиентлар ва бошқалар;
- яхна ичимликлар ишлаб чиқаришда сунъий таъм, ҳид ва ранг берувчи концентратлар (кока-кола, фанта, фиеста, пепси-кола, оранж, лимон, папая, кива, ананас, олма, нок, малина, олхўри, олча) ва бошқалар;
- колбаса, сосиска, дудланган гўшт, балиқ ва сабзавот консервалари ишлаб чиқаришда сунъий зиравор аралашма хажмида бойитувчи қўшимчалар (соя, уни крахмал) таъми, турли озуқа ва уксус кислоталари қўлланилишини ҳуқуқий меёрлар асосида тақиқлашга эришиш.
Озиқ-овқат иқтисодий-ижтимоий хавфсизлигини таъминлашга концептуал ёндашув эса қуйидаги амалиётларга боғлиқ:
- маҳаллий ресурсларни жалб этган ҳолда, импорт ўрнини босувчи табиий соф маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
- импорт ўрнини босувчи маҳаллий хом ашёдан истеъмоли хавфсиз табиий соф озуқавий хом ашёларни ишлаб чиқариш стратегиясини ривожлантириш асосида, сунъий озуқавий хом ашёлар импортини камайтириш;
- божхона тизими ва озиқ-овқат саноати тармоқларида малакали ишчи-хизматчиларни тайёрлаш эксперментал ўқув базаларини яратиш;
- озиқ-овқат саноати тармоқлари билан узвий боғлиқ бўлган бошқа соҳаларни мутаносиб ривожлантиришни йўлга қўйиш.



Download 22,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish