8-мавзу. Озиқ-овқат хавфсизлигининг моҳияти ва аҳамияти



Download 22,68 Kb.
bet1/5
Sana22.06.2022
Hajmi22,68 Kb.
#693556
  1   2   3   4   5
Bog'liq
8-мавзу. Озиқ-овқат хавфсизлиги


8-мавзу. ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ


1. Озиқ-овқат хавфсизлигининг моҳияти ва аҳамияти
2. Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги таркибий ўзгаришлар– озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш омили
3. Қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш истиқболлари
4. Озиқ-овқат маҳсулотлари импорти хавфсизлигини таъминлаш

Бутун дунёда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалаларига жуда катта аҳамият берилади. Озиқ-овқат хавфсизлиги масалалари 1996 йилда Рим шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон озиқ-овқат форумида муҳокама қилинган. Ушбу Форумда 130 мамлакат иштирок этди. Унда кам ривожланган мамлакатларга озиқ-овқат ёрдами беришга оид масалалар кўриб чиқилди. Форумда, диққат-марказида асосан, Ер шари аҳолисини қандай боқиш керак? деган савол қўйилган. Чунки маълумотларга кўра дунёда қишшоқлар шу қадар кўпки, улар кундалик егулик овқатга ҳам эга эмас, очликдан азоб чекмоқда.


Озиқ-овқат хавфсизлиги мамлакат аҳолисини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан ўзини ўзи, мустақил таъминлашга қодирлигини ифодалайди. Шунингдек, озиқ-овқат импортига ўта боғлиқликдан халос бўлганлигини англатади. Таъкидлаш жоизки, озиқ-овқат хавфсизлиги фақат ички ўзини ўзи тўлиқ озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш билан чекланмайди. Бунинг учун озиқ-овқат импорти ҳам эътиборга олинади.
Дунё мамлакатлари аҳолисининг озиқ-овқат билан ўзини ўзи таъминлаш коэффициентининг пасайишига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади:
- озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабнинг ошиши;
- аҳоли сонининг ўсиши;
- аҳоли жон бошига истеъмолнинг ўсиши;
- турли маҳсулотларга бўлган эҳтиёжларнинг номутаносиблиги. Бунинг натижасида ҳосилдорлик даражаси, баъзи маҳсулот турлари ҳажми камайиши юз беради;
- урбанизация жараёнларининг жадаллашуви туфайли ерларнинг бир қисми саноат объектлари, уй-жойлар, йўллар қурилишига банд этилади. Бунинг оқибатида қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган экин майдонлари қисқариб боради. Шунинг учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми етарли даражада юқори суръатларда ўсмаслиги;
- ишланадиган ер майдонларидан фойдаланиш коэффициентининг пасайиб бориши;
- ишчи кучининг етишмаслиги;
- мамлакатга четдан арзон нархларда озиқ-овқат маҳсулотларининг киритилиши;
- айрим қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилдорлиги ўсиш суръатларининг пасайиши;
- қишлоқ хўжалигида кимёвий ўғит ва моддаларнинг ҳаддан ташқари кўп ишлатилиши ҳамда ирригация ва мелиорация ишларининг етарли даражада, ўз вақтида бажарилмаслиги, агротехника қоидаларига етарли даражада эътибор берилмаганлиги туфайли ерлар сифатининг ёмонлашиб, ер унумдорлигининг пасайиши.
Шунинг учун озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун қуйидагиларни амалга ошириш лозим бўлади:
- қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан унумли, самарали фойдаланишни таъминлашга қаратилган қонунчиликни мустаҳкамлаш, тегишли тадбирларни амалга ошириш;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари улушининг юқори бўлишини таъминлаш;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, рағбатлантиришнинг сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий чора-тадбирлари мажмуини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта ишлашнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий технологиялардан кенг фойдаланиш;
- уруғчилик ва наслчиликнинг сифатини ошириш;
- илмий ва ахборот таъминотини яхшилаш;
- кадрлар салоҳиятини ошириш;
- ишлаб чиқаришни ташкил этиш, бошқариш механизмини мунтазам равишда такомиллаштириб бориш, хўжалик юритишнинг илғор усулларидан фойдаланиш;
- озиқ-овқат маҳсулотларига ички ҳамда ташқи бозорларда талаб ва таклиф мутаносиблигини таъминлаш ва ҳ.к.



Download 22,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish