8-Мавзу маҳсулот, товар (иш, хизмат) лар ва уларни сотиш ҳисоби


Тайёр маҳсулот, товар (ишлар, ҳизмат)ларини сотилиши ҳисоби



Download 43,75 Kb.
bet5/10
Sana16.03.2023
Hajmi43,75 Kb.
#919584
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Мавзуга оид маъруза матни 3ed0c3567c54d31ed0f1bb2d1ab4456b

5. Тайёр маҳсулот, товар (ишлар, ҳизмат)ларини сотилиши ҳисоби.
Омбордан тайёр маҳсулот харидорларга корхонанинг сотиш бўлими буйруғига асосан жўнатилади. Маҳсулотни сотиш харидор корхоналар билан тузилган шартнома ва жўнатиш графигига мувофиқ амалга оширилади.
Сотиш режасини бажаришда харидорларга жўнатилган маҳсулот ҳисобини тўғри ташкил қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Буни маҳсулот ортиб жўнатишдан тортиб то унинг учун харидорлардан пул келиб тушгунча бўлган товар маҳсулотнинг ҳаракатини доимий равишда кузатиб туриш керак. Бундай назорат ҳар бир дастлабки ҳужжат билан жўнатилган товар маҳсулот бўйича алоҳида юритилиб, шу маҳсулотнинг қачон ва кимга жўнатилганлиги, унинг йўлдаги ҳаракатига қанча вақт кетиши кераклиги ва ҳақиқатда қанча вақт кетганлиги, қандай харидорлар маҳсулотни қачон қабул қилиб олганликлари ва қачон пулни тўлаш кераклиги, қандай харидорлар уларга жўнатилган моллар учун пул тўламаган ва нима учун тўланмаганлигини, хуллас, йўлдаги барча товар маҳсулотнинг тақдирига доир масалалар ҳақида хабардор бўлиб туриш имконини беради.
Маҳсулотнинг омбордан кетишини расмийлаштирувчи ҳужжат асосида харидорларга жўнатилағтган тайёр маҳсулотга счёт, тўлов талабномаси ёзилади ва товар олувчи корхонага хизмат қилувчининг банкига топширилади.
Тўлов-талабнома. Мол етказиб берувчининг счёт-фактурага мос равишда ортиб жўнатилган маҳсулот қиймати учун харидорнинг ҳисоб-китоб счЁтидан пулни ўтказиб бериш тўҒрисида банкка берган буйруғидир. Унда ортиб жўнатилган маҳсулот қиймати ва сотиш баҳоси, сони, ассортименти қайд қилинади (бу ҳолатда счёт-фактура, албатта, тўлов-талабномасига илова қилиниши лозим).
Счёт-фактура ёки тўлов талабномасининг алоҳида бўлмасида тара ва қадоқлаш қиймати ҳамда харидор томондан тўланадиган темир йўл бўйича тариф суммаси кўрсатилади. Баъзида харидор томонидан тўланиши лозим бўлган темир йўл тарифи бўйича суммага умумий маҳсулотнинг сотиш баҳоси қўшиб кўрсатилиши мумкин. Қўшилган қиймат солиҒи суммаси алоҳида бўлмада кўрсатилади. Мол етказиб берувчи билан харидор ўртасида тузилағтган шартнома вақтида франко жой тўҒрисида тўхталиб ўтиладики, бунда маҳсулотни ортиб жўнатиш билан боҒлиқ харажатларни мол етказиб берувчи ўз зиммасига олади. Франко жойнинг қуйидаги турлари мавжуд:
Франко-омбор мол етказиб берувчи. Бунда маҳсулот ортиб жўнатиш билан боҒлиқ бўлган барча харажатларини мол етказиб берувчи корхона тўлов-талабномасига қўшади (омбордаги ортиб тушириш ишларининг қиймати темирйул тарифи ва етказиб бериш харажатлари).
Франко-станция жўнатиш шундай нархки, у мол етказиб берувчи тўлов-талабномасининг суммаси, темир йўл тарифи ва маҳсулотни вагонга ортиш харажатлари йиғиндисидан иборат.
Белгиланган станциягача франко вагон шундай нархки, бунда мол етказиб берувчи тўлов талабномасига фақат темир йўл тарифи суммасини қўшади.
Белгиланган станциягача франко. Бунда жўнатиш бўйича барча харажатлар темир йўл тарифи қўшилган ҳолда мол етказиб берувчи томонидан тўланади.
Нархнинг франко омбор харидор турида мол етказиб берувчи кўрсатилган харажатлардан ташқари харидорнинг станциядаги ортиб тушириш ишлари, унинг омбордаги ва омборига етказиб бериш ишлари бўйича харажатларни тўлайди (қоплайди).
Бизнинг республикамизда энг кенг тарқалган тури франко станция жўнатиш ҳисобланади.
Хўжалик шартномаси - бу корхоналарнинг хўжалик муносабатлари ўрнатиш ҳақидаги ўзаро келишувидир. Шартнома томонлар мажбурияти ва ҳуқуқларини белгиловчи асосий ҳужжат ҳисобланади. Юз берган шароитни ҳисобга олиб вақти-вақти билан шартнома шартлари кўриб чиқилиши ва уларга ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Агар корхона белгиланган номенклатурадаги маҳсулотни жўнатиш юзасидан шартнома шартларини бузса, у ҳолда ушбу корхонага нисбатан жазо чоралари қўлланади. Демак, шартнома билан расмийлаштирилган ҳар бир режали буюртма корхона ходимлари бажариши шарт бўлган қонундир. Бундай тартиб ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, юқори иш унумдорлигига эришишни таъминлайди. Белгиланган муддатда маҳсулот сотиш режасининг бажарилмаганлиги учун жарима тўлаш чораси қўлланилади. Жарима миқдори маҳсулот сотиш шартларига қараб аниқланади.
Тайёр маҳсулотларни харидорларга жўнатиш харидор билан тузилган шартномалар асосида амалга оширилади. Бу шартномаларда жўнатиладиган маҳсулот муддати, миқдори, қиймати ва ҳисоб-китоб шартлари келтирилади. Жўнатилган маҳсулот счЁт-фактура, чиқим ҳужжати, тўлов талабномаси ва бошқа ҳужжатларда расмийлаштирилади.
Маҳсулотлар харидорларга жўнатилганида жўнатилган товар қийматига қуйидагича проводка берилади:
Д-т 9110-«Сотилган маҳсулотнинг таннархи»
К-т 2810-«Омбордаги тайёр маҳсулот».
Жўнатилган товарларнинг аналитик ҳисоби ўз вақтида банк инкассасига берилган ҳисоб-китоб ҳужжатлари бўйича, тўлаш муддати етган ва тўлаш муддати етмаган ҳисоб-китоб ҳужжатлари бўйича алоҳида ҳамда тўлашга қабул қилинмаган, маъсул шахсда бўлган жўнатилган товарлар алоҳида ҳисобга олинади.
Маҳсулотни реализация қилиш бир қанча харажатларни келтириб чиқаради. Бундай турдаги харажатлар сотиш харажатлари деб юритилади. Ушбу турдаги харажатларни тўғри, аниқ ва ўз вақтида акс эттириш ҳар бир корхонанинг молиявий натижаларини аниқлашда муҳим аҳамият касб этади.
Сотиш харажатларини ҳисобга олиш «Харажатлар таркиби тўғрисидаги Низом»га асосан амалга оширилади. Низомга биноан сотиш харажатлари таркибига қуйидагилар киритилади:
- темир йўл, сув, автомобиль, от-уловда ташиш харажатлари ҳамда транспорт воситалари бекор туриб қолганлиги учун тўланган жарималар;
- савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг иш харажатлари;
- маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни сотиш билан боғлиқ меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари, маъмурий-бошқарув ходимларидан ташқари;
- уларнинг ижтимоий суғурта ажратмалари;
- савдо эҳтиғжлари учун фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар ва хоналарни ижарага олиш, сақлаш ва тузатиш харажатлари;
- асосий воситалар амортизацияси ва бошқалар.
Юқорида биз келтирган харажатлар 9410-«Сотиш бўйича харажатлар» ҳисобварағида ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақ транзит ҳисобварақ бўлиб, қайси давр бўлмасин, унинг ой бошида қолдиқ суммаси бўлмайди. 9410-«Сотиш бўйича харажатлар» ҳисобварағининг аналитик ҳисоби 15-сонли қайдномада харажатларнинг дебет ва кредит обороти бўйича кўрсатилади. Дебет оборотининг жами суммаси №1, 2, 7, 10/1-журнал-ордерларида акс эттирилса, кредит бўйича оборот суммалари эса №11-журнал-ордерда акс эттирилади.
Сотиш харажатлари ҳар ойда тўлиқ суммада қуйидаги ёзув билан молиявий натижаларга ўтказилади:
Д-т 9900-«Якуний молиявий натижа»
К-т 9410-«Сотиш харажатлари».



Download 43,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish