8-мавзу конституциявий қадриятлар ва уларни таъминлаш муаммолари мавзунинг асосий масалалари



Download 34 Kb.
bet3/4
Sana22.04.2022
Hajmi34 Kb.
#573312
1   2   3   4
Bog'liq
8-мавзу. Маълумот

Жамоатчилик назорати. Давлат органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда жамоатчилик манфаатларини, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳисобга олишга доир фаолияти жамоатчилик назоратининг объектларидан бири бўлиб, бу орқали конституциявий қадриятларнинг таъминланишига хизмат қилиши мумкин.

  • Одил судлов. Ўзбекистон Республикасида суд Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва бошқа қонунларида, инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро ҳужжатларда эълон қилинган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишга даъват этилган. Суднинг фаолияти қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга қаратилгандир. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари сингари конституциявий қадриятлар поймол этилганда одил судов орқали уларнинг тикланишига эришиш мумкин.

  • Давлат хизматчиларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга қаратилган чора-тадбирлар. Юксак ҳуқуқий онг ва маданият барча жамият аъзолари томонидан конституциявий қадриятларнинг мазмун-моҳиятини тушуниш ва уларга амал қилишда асосий омилдир. Бунда, давлат хизматчиларининг ҳуқуқий онги ва маданияти муҳим аҳамиятга эга. Зеро, давлат хизматчиларининг фаолиятида конституциявий қадриятларниннг ҳурмат қилиниши ва поймол этилмаслиги учун, энг аввало, давлат хизматчиларининг ҳуқуқий онги ва маданияти юксак даражада бўлиши зарур. Бунинг учун эса давлат хизматчиларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга қаратилган чора-тадбирлар кўриш талаб этилади.




    1. Конституциявий қадриятларни муҳофазалашнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришнинг назарий муаммолари

    Юқорида конституциявий қадриятларни таъминлаш механизми келтириб ўтилди. Айни вақтда, конституциявий қадриятларни муҳофаза қилиш механизмларини такомиллаштиришда қандай назарий муаммоларни ҳисобга олиш кераклигига эътибор қаратиш керак бўлади.


    Ҳуқуқ ижодкорлиги орқали конституциявий қадриятларни муҳофазалашда қандай ижтимоий муносабатларни қайси турдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солиш кераклигини илмий жиҳатдан тадқиқ этиш мақсадга мувофиқ. Бунинг сабаби шундаки, ҳар бир ижтимоий муносабатлар таркибида констиуциявий қадриятлар мужассам бўлиши мумкин. Бироқ, уларни идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солиш конституциявий қадриятлардан идоравий манфаатларнинг устун келиб қолиш эҳтимоли мавжуд. Масалан, қонун ости ҳужжатлари билан прописка тизимиини ўрнатишда эркинлик сингари конституцивий қадриятлар қай даражада ҳисобга олганини ўйлаб кўриш керак.
    Фуқароларнинг тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига масала кирита олмаслиги конституцявий қадриятларнинг конституциявий назорат орқали таъминланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шунингдек, парамент назорати билан боғлиқ бир қатор назарий муаммоларни кузатиш мумкин. Жумладан, парламент назоратининг аниқ таърифи қонунчиликда келтириб ўтилмаган. Парламент назоратини олиб борувчи субъектлар томонидан қонунларга зид қонун ости ҳужжатларининг қабул қилингани аниқланган тақдирда ушбу субъектлар томонидан бунга нисбатан қўллаш мумкин бўлган чора-тадбирлар аниқ тартибга солинмаган.
    Жамоатчилик назорати бўйича гап кетганда, жамоатчилик гуруҳларининг давлат органи томонидан тузилиши ёки жамоятчилик назоратининг давлат органи томонидан ташкил этилган нодавлат-нотижорат ташкилотлари томонидан олиб борилиш ҳолатларини кузатиш мумкин. Бунинг эса жамоатчилик назоратининг холис олиб борилишига тўсқинлик қилиш эҳтимоли мавжуд.
    Одил судлов орқали конституцивий қадриятларнинг муҳофазаланиши учун суд ҳокимиятининг мустақиллиги муҳим рол ўйнайди. Судларнинг мустақиллигини таъминлаш эса долзарб муаммолардан биридир.
    Давлат хизматчиларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга қаратилган чора-тадбирлар билан боғлиқ назарий муаммолар давлат хизматчиларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш борасидаги аниқ метадологиянинг ишлаб чиқилмаганида деб айтиш мумкин.
    Юқоридаги назарий муаммолар бу билан чекланиб қолмайди. Илмий тадқиқотлар натижасида яна бошқа назарий муаммоларни аниқлаш ва улар устида илмий изланишлар олиб борилиши мумкин.




    1. Download 34 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish