Bog'liq 8-mavzu. Davlatning mintaqaviy siyosati va hududlar rivojlanishining istiqbollari
8-mavzu. Davlatning mintaqaviy siyosati va hududlar rivojlanishining istiqbollari Минтақавий сиёсат давлат томонидан мамлакат иқтисодиётини тартибга солишнинг ажралмас қисми ҳисобланиб, ишлаб чиқарувчи кучларни энг оқилона тақсимлашга ва аҳоли турмуш даражасини тенглаштиришга ёрдам берадиган қонунчилик, маъмурий ва иқтисодий чора-тадбирлар мажмуи.
Минтақавий сиёсат ишлаб чиқилган ривожланиш стратегиясига мувофиқ мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга қаратилган давлат сиёсатининг ажралмас қисмидир. Асосий объектлари:
- маъмурий-ҳудудий бўлинмалар (ҳудудлар, вилоятлар);
- сиёсий-ҳудудий бўлиниш бирликлари (бир ёки кўп миллатлилик асосида тузилган автономиялар);
- федерация субъектлари.
Фавқулодда вазиятларда табиий ва экологик офатлар ва конфликт зоналари хам минтақавий сиёсат объектига айланади.
Маълумки, турли мамлакатларда ҳудудларнинг мустақиллик даражаси бир хил бўлмайди, бу давлатнинг тузилишига боғлиқ. Марказ ва ҳудудлар ўртасида юзага келадиган қарама-қаршиликлар, одатда, муроса йўли билан ҳал қилинади. Сиёсатни амалга оширишдаги муваффақият ёки муваффақиятсизлик минтақавий ривожланиш учун тўғри танланган, далилларга асосланган стратегияга боғлиқ бўлади.
Минтақавий сиёсат моддий ишлаб чиқаришнинг барча энг муҳим тармоқларини, аҳолини иш билан таъминлаш, хизмат кўрсатиш соҳасини жойлаштириш, туризмни рағбатлантириш ва ҳоказоларни ўз ичига олади. Сиёсатнинг асосий мақсади – мамлакатнинг алоҳида ҳудудлари ўртасидаги энг кескин ижтимоий ва иқтисодий номутаносибликларни олдини олишдир.
Минтақавий сиёсат олиб бориш усуллари
- давлат минтақавий сиёсат олиб борилиши зарурати бўлган ҳудудларни танлаб олиш;
- муаммоли ҳудудларни тиклаш;
— «рағбатлантириш» сиёсати;
- «компенсация» (қоплаш) сиёсати.
Мамлакатнинг иқтисодий муаммоли ва муҳтож ҳудудларида сиёсат чоралари қуйидагиларни ўз ичига олади:
- бевосита молиявий ёрдам;
- имтиёзли шартлар ва солиқ имтиёзлари асосидаги кредитлар;
- давлат маблағлари ҳисобидан ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани яратиш;
- давлат буюртмаларини жойлаштириш;
- аҳолининг миграциясини зарур соҳага йўналтириш сиёсати.
Минтақавий сиёсатнинг элементлари
Солиқ сиёсати - минтақанинг солиқ тизимини ва тадбиркорлик фаолиятини солиққа тортиш режимини белгилайдиган солиқ тўловлари ва имтиёзларини белгилаш.
Бюджет сиёсати - давлат молиявий ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш ҳамда уларни ҳудудлар ўртасида қайта тақсимлаш механизмидир.
Нарх сиёсати - нархлар ва тарифларни давлат томонидан тартибга солиш, ушбу тартибга солиш усуллари ва шакллари.
Инвестиция сиёсати - бу хўжалик юритувчи субъектларнинг инвестиция фаолиятини қўллаб-қувватлаш, бюджет маблағларини тақсимлаш чораси.
Структуравий сиёсат - бу корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва қайта қуриш бўйича чора-тадбирлар тизими.
Ижтимоий сиёсат - иқтисодий бўлмаган мақсадларга эришиш учун хўжалик юритувчи субъектларга қўйиладиган шарт-шароитлар ва талабларни белгилаш.
Институционал сиёсат - мулкчилик, меҳнат, молиявий, ижтимоий ва бошқа иқтисодий институтларни янгиларини шакллантириш, эскисини тугатиш ёки мавжудларини ўзгартириш бўйича давлат томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар, ҳаракатлар.