8-Мавзу: Аграр соҳа ишлаб чиқариш потенциали ва уни ошириш омиллари



Download 71,41 Kb.
bet1/5
Sana24.05.2023
Hajmi71,41 Kb.
#943237
  1   2   3   4   5
Bog'liq
8-мавзулар (1)


8-Мавзу: Аграр соҳа ишлаб чиқариш потенциали ва уни ошириш омиллари.
РЕЖА
  • Аграр соҳа ишлаб чиқариш потенциали тушунчаси ва уни аниқлаш тартиби.
  • Озиқ овқат хавфсизлигини таъминлашда аграр соҳа ишлаб чиқариш салоҳияти (потенциали)нинг ўрни.
  • Аграр соҳа ишлаб чиқариш потенциалини оширишдаги муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари.

ПОТЕНЦИАЛ (лот. potentia — салоҳият) — бирор вазифани ҳал этиш ва кўзланган мақсадга эришишда фойдаланиладиган манба, имконият, маблағ, захиралар; айрим шахс, жамият, давлатнинг муайян соҳадаги салоҳиятлар
Аграр соҳа ишлаб чиқариш потенциали тушунчаси мамлакат иқтисодий (ишлаб чиқариш) потенциали тушунчасининг аграр соҳага нисбатан қўлланиладиган категорияси ҳисобланади. Аграр соҳа ишлаб чиқариш потенциали - бу соҳага тегишли ишлаб чиқариш омилларидан (агроресурслар, технология ва бошқалар) жорий даврда фойдаланиш ҳолатида ёки тўлиқ бандлик ёки табиий зарурий ишсизлик даражасида ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари йиғиндисидир.
Аграр соҳа ишлаб чиқариш потенциали тушунчаси мутлоқ эмас, балки нисбий тушунча ҳисобланади. Мутлоқ аграр соҳа ишлаб чиқариш потенциали тушунчаси маълум даврда энг юқори самара билан ер, сув ва бошқа иқтисодий омиллардан фойдаланиш даражасида ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари йиғиндиси сифатида эътироф этилади.
Аграр соҳа ишлаб чиқариш потенциалини оширишдаги муаммолар қуйидагиларда ўз аксини топади:
  • табиий аграр ресурслар ва меҳнат ресурслари жойлашуви ўртасидаги ўзаро номутаносиблик мавжудлиги;
  • табиий аграр ресурслар сифатининг бир биридан кескин фарқланиши;
  • қишлоқ хўжалиги ерларининг иқтисодий унумдорлигидан етарли даражада фойдаланилмаётганлиги;
  • табиий аграр ресурслардан фойдаланишни тартибга солишда тўлиқ бозор механизмларининг жорий этилмаганлиги;
  • қишлоқ хўжалиги ерларидан мустақил фойдаланишда ердан фойдаланувчиларга етарли ҳуқуқларнинг берилмаганлиги;
  • ҳалқаро меҳнат тақсимоти принципларининг етарли даражада ишламаслиги;
  • ҳалқаро муносабатларда индустриал ривожланган давлатлар манфаатлари устунлиги принципининг амал қилиши.

Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги ялпи ички маҳсулотнинг 30 фоизини ташкил этса-да, лекин қилаётган ишларимиз етарли эмаслиги, олдимизда катта потенциал борлиги намоён бўлмоқда. Охирги икки йил ичида биз қишлоқ хўжалигида жуда кўп ишларга киришдик. Жумладан, кластерлар, кооперациялар ташкил қилинди. Сувни тежаш, ерларни ўзлаштириш бўйича кўп ташаббусларни бошладик.
Энди кейинги ўн йилликда қишлоқ хўжалигини иқтисодиётнинг ҳақиқий “драйвери”га айлантириш учун тубдан кўп ислоҳотларни амалга оширишимиз керак. Чунки 30 йилда қишлоқ хўжалигига деярли тегинилмаган, десак, хато бўлмайди. Маҳсулотларимиз, умуман, қишлоқ хўжалигидаги инновацияларимиз бошқа давлатлар билан ҳақиқий рақобатдош бўлиши учун ислоҳотларни бугундан амалга оширишимиз керак.
Президентимиз олиб борган йиғилишни ушбу соҳадаги жуда муҳим йиғилиш, деб айтсак бўлади. Чунки унда қишлоқ хўжалиги йўналишида ўн йилда амалга ошириладиган ишларни белгилаб олдик. Бинобарин, қишлоқ хўжалигини фақатгина битта йўналишда ҳеч қачон ислоҳ қилиб бўлмайди.
Стратегияга қисқача тўхталсак, унда, аввало, ердан самарали фойдаланиш назарда тутиляпти. Солиштирадиган бўлсак, бизнинг ердан оладиган даромадимиз, тўғрисини айтганда, баъзи давлатлардан беш-олти баробар кам.

Download 71,41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish