- Режа
- 8.1. Гилтупроқ таркиби ва хоссалари.
- 8.2. Чўктирмайдиган куйиб кетадиган қўшимчалар.
- 8.3. Иккиламчи хом ашёдан фойдаланиш.
- Табиий тупроқга турли қўшимчалар ва сув қўшиб тайёрланган лойни қолиплаш, қуритиш ва юқори температурада пишириш орқали олинган суъний тош материалга керамика материали дейилади.
- Чўктир-майдиган қўшимча-лар
- куйиб кета-диган қў-шимчалар
- дала шпати, темир маъдани, магнизит, шиша синиқлари, тальк
- Керамика материалларига ишлатиладиган хом ашёлар
- 1) Гил тупроқ. Сув билан аралаштирилган ёпишқоқ ва пластик лой ҳосил қилувчи ва юқори температурада сувга чидамли тошсимон материал ҳосил қилувчи майин чўкинди тоғ жинсларига гил тупроқ дейилади.
- Гил таркибида дала шпати, оҳактошлар парчаланмаган доналари шунингдек, темирли, органик ва бошқа моддалар бўлиши мумкин. Оҳактошнинг гил таркибидаги йирик доналари зарарли аралашмалар хисобланади, сўнгра оҳак ҳавода сўнади ва хажми кенгайиб керамика буюмларини емиради. Гилларнинг донадор таркиби турлича бўлади. Гиллар таркибида хар хил ўлчамли заррачалар бўлиши уларнинг хоссаларига сезиаларли даражада таъсир қилади. Одатда гилларнинг таркибида кўпчилик холларда каолинитдан иборат.
- 3.Ўтга чидамли даражаси 1350 0С дан паст осон эрувчи тупроқлар.
- 2.Ўтга чидамлиги 1350 - 1580 га бўлган қийин эрувчи тупроқлар
- 1. Ўтга чидамлиги 15800 С дан юқори ўтга чидамли тупроқлар.
- Гиллар ўтга чидамлилик даражасига қараб қуйидаги гурухларга бўлинади.
- Гиллар таркибида каолинит Аl2Оз.2SiО2.2H2О, монтмориллонит Аl2О3.4SiО2.nH2О, иллит К2О . MgО. 4Al2О3. 7SiО2 . 2Н2О, кварц SiО2 сингари материаллар ва бошқа аралашмалар бўлади. Сопол материалларнинг технологик ва физик-механик хоссалари шу минераллар таркибига кирувчи Аl2О3, SiО2, Fe2О3, Na2О, K2О, CaО оксидларни миқдорига боғлиқдир.
- Аl2О3 (глинозем) - тупроқни пластиклигини (ёпишқоқлигини) ва маҳсулотини ўтга чидамлигини оширади.
- SiО2 (кремнезем) - тупроқни пластиклигини пасайтиради, маҳсулотни мустаҳкамлигини оширади.
- Fe2О3 - тупроқни пишиш температураси интервалини қисқартиради ва маҳсулотга тук ранг беради.
- CaО - тупроқни пишиш интервалини қисқартиради, маҳсулотни ўтга чидамлиги, совуққа чидамлиги ва мустаҳкамлигини пасайтиради.
- Na2О, K2О - тупроқни пишиш интервалини оширади, пишиш тепературасини пасайтиради.
- Чўктирмайдиган қўшимчалар.
- Тупроқларни пластиклигини, қолипланган буюмларни қуритиш ва пишириш жараёнида хажм кичрайишини (чўкишини) пасайтириш учун тупроқка чўктирмайдиган қўшимчалар қўшилади. Бундай қўшимчалар сифатида кварц қум, металургия шлаклари, сопол материалларини синиқлари ва шамот (куйдирилган тупроқ) ишлатилади.
- Куйиб кетадиган қўшимчалар.
- Ёқилғини тежаш, маҳсулотларни ғовакдорлигини ошириш ва массасини камайтириш учун лой таркибига куйиб кетадиган қўшимчалар қўшилади. Бундай қўшимчалар сифатида ёғоч қириндиси, арра тўфони, кўмир ва торф майдалари, қоғоз чиқиндилари ишлатилади.
- Баъзи бир сопол материалларни пардозлаш ва сув ўтказмаслик хоссасини ошириш учун уларни юзалари юпқа шишасимон қатлам билан қопланади. Бу қатламни глазур даб аталади. Сопол материаплар юзаларидаги нотексликларни тўлдириш ва ташқи кўринишини яхшилаш мақсадида ангоблар ишлатилади. Глазур ва ангоблар қийин ва осон эрувчи тупроқларга турли қўшимчалар қўшиб тайёрлрнади. Уларни иссиқликдан кенгайиш коэффицентлари сопол материалникига тенг бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |