7
концепцияга мувофиқ, интеллектга уч турдаги психик жараёнлар (ёки
компонентлар) таъсир қилади:
– метакомпонентлар, муаммони ҳал қилиш жараёнини бошқарувчи ва
унинг тавсифини ўз ичига олувчи, муаммони ҳал қилиш жараёнида
босқичларни ажратиш ва якуний ечим ҳақида хулосалар;
– ўзида муайян масалани ҳал қилиш билан боғлиқ бўлган жараёнларни
ўзида акс эттирувчи, шу билан бирга, уни трансформация қилиш йўли билан
бажарилувчи компонентлар;
– бўлғуси маълумотлар учун фойдали бўлган ўқитиш
хусусияти ва
сақланиши билан таъминланадиган, қўлга киритилган билимлар компоненти.
Олим
интеллектнинг
бошқа
концепцияларида
асосий
урғу
бажариладиган компонентларга берилаётгани (яъни олдин эгалланган
билимлар таҳлили), тажриба ҳамда метакомпонентларга етарлича эътибор
берилмаётганини танқид қилади. Буларни ҳисобга олиш ижтимоий, амалий
ва эмоционал интеллект соҳаларида ўлчовни кенг ёйиш имконини берар эди
[10].
Р.Стенберг ўзининг интеллект моделида интеллектуал
омилларга катта
эътибор қаратади. Интеллектнинг донолик, ижодкорлик ўртасидаги ўзаро
муносабатини
кўриб
чиқиш
натижасида
муаллиф
интеллектни
тасвирлайдиган учта биополяр параметрни аниқлади:
1) амалий вазифаларни ҳал қилиш қобилияти (ишбилармонлик,
ақллилик, билимларни қўллашдаги ўзгарувчанлик) – нутқий қобилият
(аниқлик ва нутқ равонлиги);
2) интеллектуал интеграция (фарқларни кўриш қобилияти ва турли
нуқтаи
назарларни
мувофиқлаштириш)
–
мақсадга
йўналганлик
(маълумотларни селектив қидириш, тиришқоқлик);
3) контекстуал интеллект (олам ҳақидаги билим ва шахсий тажрибадан
фойдаланиш) – мавжуд тафаккур (зийраклик, фикрлаш тезлиги, мавҳум
фикрлаш қобилияти) [11].
Швейцариялик психолог Ж.Пиаже интеллект муаммосига ўз шахсий
нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда ёндашади. У кўп ҳолларда
тафаккур
8
тушунчаси ўрнига “интеллект” терминини ишлатади, баъзан психологик
атамалардан бирмунча узоқлашади ва ҳоказо. Ж.Пиаже интеллект
назариясини иккига ажратиб, уларни интеллект функциялари ҳамда
интеллект даврлари деб номлайди. Ж.Пиаже мулоҳазасига кўра,
интеллектнинг асосий функциялари қаторига уюшқоқлик (тартиблилик) ва
адаптация (мослашиш ,кўникиш) киритилган бўлиб,
улар интеллектнинг
функционал инвариантлиги деб юритилади. Муаллиф интеллектнинг
қуйидаги босқичларини ажратади:
а) сенсомотор интеллекти (туғилишдан то 2 ёшгача);
б) операциялардан илгариги тафаккур даври (2 ёшдан 7 ёшгача);
в) конкрет (яққол) операциялар (ақлий ҳаракатлар) даври (7-8 ёшдан 11-
12 ёшгача);
г) формал (расмий) операциялар ( ҳаракатларни амалга ошириш) даври.
Ж.Пиаженинг фикрича “интеллектнинг ўсиши болада нутқ пайдо бўлишидан
илгари бошланади. Интеллектнинг куртаги боланинг дастлабки тартибсиз
хатти-ҳаракатларида ўз ифодасини топади” [12]. Кейинчалик мақсадга
йўналтирилган ҳаракатлар актини амалга ошириш натижасида ва таҳлил
қилиш ёрдамида интеллектнинг генетик илдизини ўрганиш учун муҳим
имкониятлар яратилади. Ж.Пиаже конкрет операциялар даври предметлар
билан алоқада эканлигини таъкидлаб, психологияда олға силжиш ясайди.
Формал (расмий) операциялар даврига тасниф
берилганда эса предметлар
билан тобора алоқа йўқола бориши қайд қилинади. Интеллектнинг ўсиши
инсон операциялар системаси билан қуролланишидан иборат эканлиги айтиб
ўтилади. Интеллектнинг тараққиёт палласида ақлий ҳаракатлар йиғиқ ҳолда
содир бўлади. Интеллект даврининг ўзаро ўрин алмашиши тафаккур
ўсишини билдиради, даврнинг кетма-кетлиги эса ривожланишнинг ички
қонуниятларини ифодалайди.
Ж.Пиаженинг интеллект назарияси жаҳон психологияси фани учун
муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унда объектив “клиник” метод қўлланилган,
интеллектнинг генетик
илдизлари очиб берилган, интеллект билан
предметлар ўртасидаги хусусиятларнинг ўзига хослиги ёритилган,
9
интеллектуал фаолиятда субъектнинг ўзгариб бориши эмпирик материаллар
ва назарий мулоҳазалар билан исботланган. Шуни таъкидлаш жоизки, аста-
секин интеллект томонларининг кўплиги илмда тасдиқланди.
Do'stlaringiz bilan baham: