Муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари ва улар юзасидан резервлар таҳлили. Товарлар амалда жўнатилган ишлар бажарилган, хизматлар кўрсатилган кундан бошлаб 90 кун ўтгандан кейин, етказиб берилган товарлар, кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар учун маблағлар келиб тушмаганлиги муддати ўтиб кетган дебиторлик қарзи деб ҳисобланади, қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно11.
Муддати ўтган қарздорлик таҳлилида аналитиклар нималарга эътибор бериши лозим?
Биринчидан: муддати ўтган мажбуриятлар юзасидан аввало ахборотларнинг аниқлиги, ишончлиги ва асослигига аҳамият қаратиш лозим. Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари муддати ўтган мажбурият сифатида назорат олинади қачонки юқорида қайд этилган (3 ой ёки 90 календар кун) муддат ўтса. Дебиторлик ва кредиторлик қарзларини баланс қаторлари бўйича жуда кўп таркибий қаторлари гуруҳланади. Лекин ушбу тартиб қарздорликнинг фақат маҳсулот (товар, иш ва хизмат) ларга тегишли бўлган қисмига тегишли. Яъни, харидор ва буюртмачилардан мажбуриятлар ҳамда мол етказиб беруви ва пудратчиларчилардан қарз қаторларига нисбатан қўлланилади. Негаки, қолган мажбуриятларни ундириш ва тўлаш тартиблари, уларни кечиктириш шартлари ва талаблари тегишли мажбуриятлар бўйича қонунчилик нормаларини аниқ белгилаб қўйилган. Масалан солиқлар ва мажбурия тўловлар бўйича мажбуриятларни тўлаш тартиби ва муддатлари Солиқ кодексида, меҳнат ҳақи бўйича мажбуриятларни тўлаш тартиби ва муддатлари Меҳнат кодекси ва касаба уюшмалари билан уч тамонлома келишув актларида, суғурта бўйича мажбуриятларини тўлаш тартиблари ва муддатлари суғурта қонунчилиги (икки томонлама шартномаларда) аниқ белгилаб қўйилган.
Муддати ўтган дебитор ва кредитор қарздорлик корхоналарни умидсиз қарзлари сирасига киради. Уларни ундириш эҳтимоли камдан кам ҳоллардагина кузатилади. Шу сабабли умидсиз қарзлар бўйича бой берилган имкониятларни ўрни қоплаш мақсадида қарздорлик юзасидан захиралар ташкил этилиши тартиби белгиланган. Кучли рақобатга асосланган бозор иқтисодиёти албатта бир турдаги корхоналарнинг иқтисодий начорликка юз тутишига сабаб бўлади. Харидор ва буюртмачи сифатида доимий хамкорларнинг ночорликка юз тутиши ва бонкротликка учраган корхоналарда қарзни ундиришдан ҳаракатларини бошлашдан ёки давом эттиришдан кўра ушбу қарзлардан базан узил кесил умидни узиш ҳам фойдали ҳисобланади.
Умидсиз қарзлар юзасидан захираларни ташкил этишнинг албатта битта мнабаси мавжуд у ҳам бўлса корхонанинг соф фойдасидир. Умидсиз қарзларни харажатлар ҳисобига шакллантиришга йўл қўйилмайди.
Умидсиз қарзлар юазасидан захираларни шакллантириш тартиби хажми корхона мулкдорлари келишуви ва белгилови асосида ҳал этилади.
Умидсиз қарзлар захирасини ишлатиш оқланиш эҳтимоли йўққа чиқарилган ва оқланиш эҳтимоли кичик бўлган қарздорликлар бўйича амалга оширилади. Агарда умидсиз қарзлар бўлмаган, захира ишлатилмаган ҳолларда ундаги маблағлар корхона соф фойдасига қайтарилади ва бошқа мачсадларга ишлатилади.
Хўш умидсиз қарз нима? Умидсиз қарз - суд қарорига биноан мажбуриятларнинг тугатилиши, қарздорнинг банкротлиги, тугатилиши ёки вафот этиши оқибатида ёхуд даъво қилиш муддати ўтиши оқибатида узиш мумкин бўлмаган қарздир12.
Корхоналар дебиторлик қарзи бозор қийматини баҳолаш бухгалтери яҳисобининг миллий стандартларига кўра қуйидаги тартибда амалга оширилади:
-биринчидан, қарздор ташкилотлар бухгалтерлик ҳисоботи (Бухгалтерлик баланси (1-шакл)), шунингдек, бухгалтерлик балансига илова (5-шакл) асосида дебиторлик қарзи структураси ва ҳаракати таҳлили амалга оширилади, кейин эса бухгалтерлик ҳисоби регистрлари ва бирламчи ҳужжатлаштириш маълумотлари асосида конкрет хўжалик шартномалари бўйича дебиторлар кесимида дебиторлик қарзи суммалари инвентаризациядан ўтказилади. Инвентаризация натижаларига кўра дебиторлик қарзи қарздор ташкилотлар бўйича конкретлашади, унинг умумий суммасидан ундириб олиш умидсиз қарзлар ва муддати уч ойдан ортиқ қарздорлик ажратилади;
-иккинчидан, корхоналарнинг молиявий ҳолатини баҳолаш ва баланснинг қониқарсиз структурасини аниқлаш бўйича молиявий кўрсаткичлар (ва уларнинг ўлчов қийматлари) асосида ҳар бир дебиторнинг молиявий аҳволини баҳолаш ўтказилади.
Шундай қилиб, қарздорликнинг умумий ҳажмидан ундирилиши умидсизларни ажратишни ва кейин дебитор корхона молиявий ҳолати: жорий ликвидлик коэффициентини ҳисоблаш, ўз маблағлари билан таъминланганлик коэффициенти ва тўловга қобилликни тиклаш коэффициентини таҳлил қилишни назарда тутилади. Фикримизча, дебитор корхоналар таҳлили корхона тўловга ноқобил эканлигини кўрсатса, айнан турли нуқтаи назардан корхоналар фаолиятини тавсифловчи молиявий кўрсаткичларни таҳлил қилиш керак.
Муддати ўтган мажбуриятларни таҳлил этишда бухгалтерия балансига илова сифатида бериладиган муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари расшифровкаси маълумотларидан фойдаланилади.
Унинг тузилиши қуйидаги тарикбий биликларни ўз ичига олади. Ушбу расшифровка муддати ўтган қарздорликка мавжуд бўлган ҳолларда тўлдирилади.