Қарздорлик динамикасининг натижавий ва самарадорлик кўрсаткичлари билан қиёсий таҳлили (қарзларнинг айланувчанлиги ва қопланувчанлиги таҳлили)
Фойдаланувчилар томонидан қабул қилинадиган иқтисодий қарорлар, тадбиркорлик субъектларининг дебиторлик ва кредиторлик қарзларини тўғри бошқариш орқали пул маблағлари ва пул эквивалентларини ҳосил қилиш қобилиятига, унинг муддати ва аниқлигига баҳо беришни талаб этади.
Тадбиркорлик субъектининг деюиторлик ва кредиторлик қарзлари юзасидан содир бўлган ўзгаришларни чуқур таҳлил қилиш, давр мобайнида уларнинг хажми, муддати, сўндирилиши, айланувчанлиги бўйича реал ҳолатни ўрганишни талаб этади.
Қарздорлик корхонанинг молиявий ҳолатини баҳолашда энг мураккаб масала ҳисобланади. Негаки унинг ҳал этилиши доимо ҳам корхонанинг ўз ихтириёрида эмас. Айниқса, дебиторлик мажбуриятлари ва уларнинг ундирилиши, муддатларга амал этилиши, қарздорлик бўйича юзага келадиган қўшимча мажбуриятларнинг пайдо бўлиши корхона раҳбариятининг сай харакатлари билангина амалга ошадиган оддийгина жараён эмас. Ўз навбатида дебиторлик мажбуриятларидаги ҳолат корхонанинг қарши томон олдидаги, кредиторлик қарзларининг ҳам тўланишига, уларнинг тизимли алгоритмига таъсир этади. Негаки дебиторлик ва кредиторлик қарзлари бу фаолиятнинг икки қирраси уларнинг биттасидаги бузилиш иккинчисига, иккинчисидаги бузилиш биринчисига таъсир қилади. Ўз навбатида битта корхонада қарздорликнинг ҳал этилиши, тармоқ ва бўғинда, якунида мамлакатдаги тўлов интизомига ҳам таъсир этади.
Қарздорликни сўндириш албатта пул маблағлари ва уларнинг эквивалентлари ёрдамида амалга оширилади. Корхонада пул ва пул эквивалентларининг асосий оқими бу операцион фаолиятдан кузатилади. Ўз навбатида мажбуриятларнинг ҳам асосий қисми ушбу фаолият юзасидан келиб чиқади. Шу сабабли, корхона раҳбарлари доимо пул ва пул эквивалентларини қисқа муддатли мажбуриятларни қоплашга тегишли қисмини ушлаб туришга ҳаракат қиладилар. Ўз навбатида уларнинг фаолият ва қарздорликдан ортиқча қисмини ушлаб туриш ҳам корхона учун мақбул ҳисобланмайди. Негаки бу активларнинг аборотдан четланишига сабаб бўлади. Ошиқча пул маблағларини уларнинг эквивалентларига инвестиция қилиш пул маблағларини бошқариш бўлиб ҳисобланади.
Пул эквивалентлари деганда кўпинча қисқа муддатли молиявий қўйилмалар ҳам назарда тутилади. Молиявий қўйилмаларнинг қисқа муддатли шакли пул эквиваленти деб тан олиниши учун, у белгиланган суммадаги пул маблағига осон айлантириладиган ва қийматидаги ўзгаришлар риски сезиларсиз даражада бўлиши лозим.
Қарздорликнинг динамикаси унинг йиллар бўйича ўзгаришларига баҳо беришни ифода этади. Бу қарздорликнинг ретроспектив таҳлили ҳисобланиб келажакдаги прогнозларини белгилаш учун ҳам зарур ҳисобланади. Қарздорликни муддат бўйича ўрганишда уларнинг муддати ўтган мажбуриятлар сифатида фойда ва зарарларга олиб борилишига муҳим аҳамият қаратиш лозим. Қарзларни фойда ва зарарларга олиб бориш уларнинг тўла назорат қаторидан чиқарилишини англатмайди. Сўндирилган қарзлар албатта балансдан ташқари ҳисобварақларида 5 йилга қадар сақланиши лозим.
Дебиторлик мажбуриятларини қиймат ифодасида ўрганиш доимо ҳам корхона молиявий аҳволи ҳақида аниқ хулослар чиқариш учун етарли бўлмайди. Шу сабабли бу жараёнлани самарадорлик ва натижавийлик кўрсаткичлари билан узвий боғлиқликдаги нисбий ифодаларига ҳам баҳо берилади. Бундай кўрсаткичлар сифатда дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг айланувчанлик коэффицентлари ўрганилади, таҳлил қилинади.
Дебитор ва кредитор қарздорликни рганишда айланувчанликнинг икки жихатига муҳим ахамият қаратилади.
Айланувчанлик коэффицентлари ва уларнинг ўзгаришига
Айланувчанлик даври ва уларнинг ўзгаришига
жадвал
Дебитор ва кредитор қарздорликнинг айланувчанлик коэффицентлари ва айланиш даври кўрсаткичларини
Do'stlaringiz bilan baham: |