8-Амалий машғулот мавзу: логистик тизим самарадорлиги. И. Ишдан максад


Логистика тизимининг маркетинг билан боғлиқлиги



Download 32,46 Kb.
bet4/4
Sana20.04.2022
Hajmi32,46 Kb.
#565698
1   2   3   4
Bog'liq
8 laboratoriya

Логистика тизимининг маркетинг билан боғлиқлиги.

Логистика тизими бошқариш вазифалари билан узвий боғлиқ. Лекин логистика тизимига энг катта таҳсир кўрсатадиган вазифалардан бири - маркетинг сиёсати ва тактикаси. Логистика тизимининг сервис чегараларини маркетинг талаблари аниқлайди.
Маркетинг тактикаси бевосита логистиканинг харажат кўрсаткичларига таҳсир қилади.
Ишлаб чиқаришнинг ассортимент бўйича ихтисослашиши маркетинг ёрдамида сезиларли даражада ривожланади.
Маҳсулот ассортименти қанча кўп бўлса, ишлаб чиқаришнинг ҳар бир доираси, буюртмалар билан ишлаш, захираларни назорат қилиш ва бошқариш вазифалари мураккаблашиб кетади.
Маҳсулот ассортименти тақсимлаш муаммоларини ҳисобга олган ҳолда аниқланади. Масалан, маҳсулотнинг асосий моделини технологик давр қўшимча харажатлари ҳисобига камайтириш жараёнида ўзгартириш мумкин. Бу ҳолда ишлаб чиқариш учун керакли бўлган хомашё, материаллар ва комплектация қисмлари ассортименти камаяди.
Лекин, кўпинча маҳсулотлар фақат маркетинг талабларига асосланиб ишлаб чиқарилади. Унда кўп ҳолларда табиий тақсимланиш баҳосига қандай таҳсир қилиниши ҳисобга олинмай, маҳсулотлар ўзгаришига олиб келади.
Маҳсулотнинг янги турини ишлаб чиқаришга жорий қилиш, одатда, табиий тақсимланиш жараёнида кутилмаган харажатларга олиб келиши мумкин. Масалан, аввал ишлатилмаган янги хомашё турларига эҳтиёж пайдо бўлиши мумкин. Ҳаттоки, фақат ўрами ўзгарган маҳсулот таҳминот доираси учун янги ассортимент бирлиги деб ҳисобланади.
Лекин шуни айтиб ўтиш керакки, ҳар бир ассортиментнинг ўзгариши харажатларнинг ўсишига олиб келавермайди. Айрим ҳолларда ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланиш даражаси ортиши, меҳнатни ташкил қилишнинг яхшиланиши мумкин, булар орқали анчагина маблағ ва меҳнат тежалиши мумкин.
Ассортиментнинг кенгайишини режалаштириш, захираларни бошқариш, харажатларни камайтириш доираларида корхоналар олдига қўйилган вазифаларни мураккаблаштиради. Америка ва япон компанияларининг ассортимент сиёсатини солиштирсак, анча фарқ қилишини кўрамиз. Япон компаниялари моделларни чекланган миқдорда ишлаб чиқарадилар. Айрим комплект қилувчи маҳсулотлар, масалан, автомашиналарга ўрнатиладиган кондиционерлар (намунавий ўлчовда бўлади), автомашиналарга сотишдан олдин дилерлар томонидан ўрнатилади.
Америкалик ишлаб чиқарувчилар эса истеҳмолчиларни ҳар бир моделнинг турли хиллари билан таҳминлайдилар, ҳаттоки махсус буюртмаларни ҳам бажарадилар. Бундай ассортимент сиёсати харажатларнинг ортишига олиб келади, ишлаб чиқариш жараёнини ташкил қилиш, режалаштириш ва назорат қилишни мураккаблаштиради.
Логистика тизимининг ҳолати тақсимланиш каналини танлашда катта аҳамиятга эга. Логистика қийматига оид таҳлил кўпинча харажатларни камайтириш йўлларини топиш учун қилинади, бу таҳлил таҳсирида рўй берган ўзгаришлар маркетингга катта таҳсир кўрсатади. Масалан, омборлар сонини камайтириш, захиралар миқдорини камайтириш, транспортнинг арзонроқ турларига ўтиш ҳисобига харажатларни камайтириш хизмат кўрсатиш сифатининг ўзгаришига олиб келиши мумкин.
Логистика тизимини таҳлил қилиш асосида маркетинг хизмати тақсимланиш жараёнининг мақсад ва вазифаларини аниқроқ белгилайди.
Логистиканинг тизимли таҳлили маркетинг қуроли бўлиб, хизмат кўрсатиш андозаларини ўрнатади.

Назорат саволлари:
1. Логистика тизими фаолиятида самарадорлик.
2. Логистик марказлардан максимал фойдани олиш ва уни самарали тақсимлаш.
3. Маҳсулот ассортименти тақсимлаш муаммолари.
4. Буюртмаларни бажариш муддати қандай салбий таҳсир кўрсатади.
Download 32,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish