8-Амалий машғулот мавзу: логистик тизим самарадорлиги. И. Ишдан максад


Хизмат соҳалари ва уларнинг таҳрифи



Download 32,46 Kb.
bet2/4
Sana20.04.2022
Hajmi32,46 Kb.
#565698
1   2   3   4
Bog'liq
8 laboratoriya

Хизмат соҳалари ва уларнинг таҳрифи

Ишлаб чиқариш ва логистика тизимининг ўзаро таҳсири икки йўналишда бўлиши мумкин:
Биринчиси, корхоналарнинг маҳсулот захиралари узлуксиз кўпайтириб турилишига эҳтиёжи мавжуд. Бу ерда маҳсулот тури ролғ ўйнамайди. Маҳсулот андозали, ноандозали бўлиши мумкин, модификация қилинган ёки махсус маҳсулот бўлиши мумкин, фақат бозордаги эҳтиёжни қондирса бас.
Иккинчиси, ишлаб чиқариш ўз томонидан бевосита логистика тизимига қарам бўлиб келган. Яҳни ишлаб чиқариш жараёнига хомашё материалларини вақтида етказиб бериш катта таҳсир кўрсатади. Технологик жараёнларни бошқариш, биринчи навбатда, харажатларни камайтиришга қаратилган, асбоб - ускуналарнинг бир текисда ишлаши, кўрсатилган муддатда буюртмаларнинг бажарилишини кўзда тутади.
Бу жараёнлар таҳминлаш тизими орқали қўллаб-қувватланиб турилади. Бу тизимнинг асосий вазифаси - ишлаб чиқариш эҳтиёжини тўла қондириш. Ишлаб чиқариш ва логистика тизимининг ўзаро таҳсирини шошилинч буюртмаларни бажариш ёки янги тур маҳсулот ишлаб чиқариш керак бўлганда кўрса бўлади. Бундай шароитда бу доираларнинг ҳаракатчанлиги, мослашувчанлиги, бутун иш муваффақиятининг гарови бўлади.
Ҳозирги замонда логистика тизимлари доирасида ишлаб чиқариш инфратузилмасини ҳисобга олганда, турли хил корхоналар жойлаштирилиши мумкин.
Ишлаб чиқариш жараёни бозордан ажратилган ҳолда муваффақиятли ташкил қилина олмайди. Айрим ҳолларда иқтисодий адабиётларда маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни бошқарувчисининг вазифалари шундай изоҳланадики, гуё улар бевосита фақат бошқариш жараёнига таҳсир қилади. Амалда эса, бошқариш кўпинча тақсимлаш тизимининг табиий ҳолатига боғлиқ. Бу тизим маркетинг ва ишлаб чиқариш ўртасида боғловчи куч бўлиб туради. Шу тизим (бошқариш тизими) ишлаб чиқариш ва маркетинг жараёнларининг балансини аниқлайди.
Буюртмаларнинг нотўғри жойлашиши ишлаб чиқаришда кутилмаган харажатларга олиб келади. Шунинг учун корхоналар қуйидаги қоидага риоя қилишга ҳаракат қиладилар: тайёр маҳсулот захиралар даражасини сотиш даражасига мослаштириш, масалан, 30-40 кунлик захиралар. Бу қоида, айниқса, маҳсулотни сотиш миқдори тез - тез ўзгариб турадиган корхоналар учун муҳимдир.
Ишлаб чиқарувчи белгилаган нарх сотувчи тўлайдиган ҳақиқий нархдан фарқланади. Белгиланган нархнинг ўзгаришига сотиш шароитлари ва шартлари, бозор шароитлари таҳсир кўрсатади. Лекин сотувчи ва истеҳмолчининг нархи бир хил бўлиши ҳам мумкин.
Кўпинча маҳсулотлар арзонлаштирилган нархда сотилади. Бу арзонлаштириш сотиб олинган товарлар миқдори ёки нақд пулга олинишига боғлиқ.
Логистика тизими 2 асосий нарх белгилаш тизимидан фойдаланишни тавсия этади. Бу тизимлар истеҳмолчиларнинг географик жойлашишига боғлиқ. Булар: Франко - нарх ва элтиб бериш нархи.
Сотувчи бирор жойда маҳсулотни сотиб олувчиларга топширса, франко - нархлар белгиланади. Бу жой омбор бўлиши мумкин, корхона, автокорхона бўлиши ҳам мумкин. Сотувчи истеҳмолчини транспорт воситалари билан таҳминлаши мумкин, лекин барча харажатларни сотиб олганлар кўтаради. Бундай нархлар тизими тақсимлаш тизимининг назорат қилинишини анча мураккаблаштиради.
Элтиб бериш нархлари транспорт харажатлари, юк ортиш - тушириш ишлари харажатлари ва юк миқдорига кўра чегирмаларни ўз ичига олади. Бу нарх тури жуда кўп ишлатилади. Бундай нарх белгилаш тажрибаси таҳминотчига қулайлик яратади, бундан ташқари, бундай нарх белгилаш тизимини назорат қилиш ҳам енгилроқ, АҚШда логистика доирасидаги нарх белгилаш тизими давлат орқали тартибга солинади. Бир томондан, ҳуқуқий тартибга солиш нархларни аниқлаш эркинлигини чегаралайди, иккинчи томондан эса, логистика харажатлари тизимини таҳлил қилишга имкон яратади.




  1. Download 32,46 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish