8- мавзу. Туризм соҳасида овқатлантириш хизматлари



Download 0,89 Mb.
bet4/8
Sana23.02.2022
Hajmi0,89 Mb.
#150020
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
8-мавзу

Люкс тоифа. Умумий овқатланиш корхоналарининг люкс тоифасига ресторан ва барлар киради, булар бошқа тоифалардан қуйидаги белгилари билан фарқ қилади: бинолар ноёб ҳарактердаги ҳажм режага эга бўлиши, мижозлар учун зал аъло даражада кўнгилдагидек қилиб ясатилиши шарт. Бу талаб анъанавий архитектурадаги ресторан ва барларга, шунингдек, тематик ресторан ва барларга ҳам тегишлидир. Ҳозирги замон инженерлик жиҳозларининг мавжудлиги, турли мусиқа дастурларидан кенг фойдаланиш, махсус мебел, алоҳида идиш-товоқларда таом буюриш, ёритиш воситалари архитектура-бадиий безакни такомиллаштиради, хизматнинг умумий дидли манзарасини намойиш қилади. Бундан ташқари ресторан маҳсулотлари, буюртма ва фирма ичимликларининг кенг ассортименти таклиф қилинади.
Олий тоифа. Уларнинг ҳам ноёб бинолари, бино ички безаклари, чиройли жиҳозлари, ноёб ассортимент, кўнгилдагидек буюртма ва фирма таомлари ва маҳсулотлари шунингдек, мураккаб усулда тайёрланган ҳар хил даражадаги ичимликлар бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидалари»да умумий овқатланиш корхоналари қуйидаги турларга бўлинади ва уларга қуйидагича тавсиф берилади2.
Ресторан - ўз номига эга бўлган, истеъмолчиларга мураккаб усулда тайёрланадиган юқори сифатли таомлар, кулинария маҳсулотларининг кенг ассортиментини ҳамда ичимликларни тақдим этадиган энг қулай умумий овқатланиш корхонаси. Ресторан таомномасига мажбурий тартибда порцияли ва фирма овқатлари киритилади. Хизмат кўрсатиш дам олиш, овқатлар пишириш ва хизмат кўрсатиш билан уйғунлаштирилган ҳолда юқори малакали ошпазлар ва официантлар томонидан амалга оширилади.

Хорижий туристларга хизмат қиладиган ресторан официантлари бирорта чет тилини билиши ва меҳмонлар билан гаплаша олиши лозим. Ресторанлар айрим мижозларгагина хизмат қилиш билан чекланмайди. Давлат миқиёсидаги катта анжуманлар, мажлислар, конференция, семинар, расмий кечалар, қабул маросимлари, тўйлар, оила тантаналари, банкет, тематик кечалар ва бошқаларга хизмат қилади. Ресторанларда мижозларга, катта йиғинлар, кенгашлар, конференция қатнашчиларига таомнинг тўла рациони берилади. Ресторанлар марказий, одамлар гавжум кўчаларда, темир йўл, автомобил вокзалларида, аэропортлар, кемалар тўхташ жойларида, теплоход, денгиз кемаларида, сузувчи дам олиш уйларида, шунингдек, стадион, шаҳарлараро худудларда, маъмурий, томоша масканлари мажмуаларида, тарихий ва архитектура ёдгорликлари жойлашган ерларда, Ўзбекистон шароитида катта бозорлар, ўйингоҳлар яқинида очилади. Кўпгина ресторанларда байрам куни олдидан, шанба ва якшанба кунлари миллий таомлар таъмини аниқлаш (дегустация) тадбири ўтказилади. Баъзи ресторанлар фаолиятида оилавий овқатланиш тажрибаси амалга оширилмоқда. Хизматнинг бу турида махсус таомнома тузилади, бунда ёш болалар ҳисобга олинади.


Люкс тоифадаги ресторанда буюртма ва фирма таомларидан ташқари, таомномада ёзилмаган таомларнинг буюртмасини ҳам қабул қилиш мумкин. Ресторанда маҳсулотлар ассортиментида шоколад, конфетлар, хўл мевалар ва бошқалар бўлиши керак. Люкс ва олий тоифадаги ресторан витриналари турли манзарали бадиий материаллар, оптик ёриткичлар, рангли диапозитивлар, фотосуратлар билан безатилади. Витриналар шундай ясатиладики, унда корхонанинг фаолияти яққол кўринади, ошхонанинг ўзига хос хусусияти, мижозларга кўрсатиладиган хизмат мажмуи акс этади. Ошхоналарда фойдаланиладиган матодан қилинган буюмлар - сочиқлар, дастурхон, салфеткалар, қўл сочиқлари зал хусусиятига қараб буюртма билан тайёрланади. Бу буюмларнинг ҳар бирида ҳам ресторан тамғаси бўлиши шарт. Люкс ва олий тоифадаги ресторан таомномаси босмахонада чоп этилиши зарур. Бу ресторанларда хорижий меҳмонларга хизмат қилинадиган бўлса, таомнома уч тилда: инглиз, француз, немис тилларида босилади. Таомноманинг фирмали жилди, реклама афишалари, буклетлар, варақалар, табрик ва таклиф қоғозлар ва бошқа нашр рекламалари зич, қалин қоғозлар ёки ялтироқ ишлов берилган картондан тайёрланади. Таомноманинг жилдида ресторан номи ва тамғасидан ташқари, рестораннинг мавзу йўналишини ифодаловчи расм ҳам бўлади.
Люкс тоифадаги ресторанларда албатта қуйидаги қўшимча хизматлар бўлиши шарт: байрам таомлари тайёрлаш ва хизмат уюштириш, уйга овқат олиб бориб бериш, таом ва бошқаларга буюртмалар қабул қилиш, маълум муддатга жойни банд қилиб қўйиш, мижоз илтимосига кўра такси чақириб бериш, гул ва совғалар сотиш. Бундан ташқари, люкс ва олий тоифадаги ресторанларда оркестр чиқишига мўлжалланган жой бўлади. Ансамбллар, театр гуруҳлари концерт дастурлари билан мижозларнинг яхши дам олишига шароит яратилади. Люкс тоифали ресторанларда юқори сифатли стереофоник радиоаппаратурадан фойдаланилади, ҳар бир столда овозни бир меъёрда тартибга солувчи динамиклар бўлади. Ресторанлар бир-бирларидан қуйидагилар билан фарқланади:
- тайёрлаб бериладиган таомлар ассортименти бўйича (миллий таомлар, хорижий мамлакат таомлари);
- ўрнашган жойи - шаҳарда, вокзалларда, меҳмонхонада, дам олиш зонаси, вагон-ресторан ва бошқалар.
Ресторан залларида мижозлар учун қулайликлар яратиш мақсадида архитектура-конструктив манзарали элементлар, мебел ва бошқа жиҳозлар ўрнатиш учун майдонлар барпо этилади. Ресторанларда мебелларнинг асосий турлари: икки, тўрт, олти киши сиғадиган столлар (тўғри бурчакли, квадрат, думалоқ ва бошқа шаклда); ресторан креслолари, диванлар, официантлар учун сервантлар, гулдонлар, хизмат учун столлар ва ҳоказо. Шаҳар ресторанлари шаҳар ичида жойлашган бўлади, белгиланган маълум соатлардагина ишлайди. Улар таом, газаклар, ичимликларнинг кенг ассортиментини тавсия этади, асосан тушки ва кечки овқатлар тайёрлайди. Вокзал ресторанлари - темир йўл, аэровокзалларда жойлашган бўлади ва йўловчиларга кеча-ю кундуз хизмат қилади. Бу ресторанлар таомномасида таомлар, газак ва ичимликлар чекланган бўлади.
Меҳмонхона мажмуаларига тегишли меҳмонхона тармоғи таркибига иккита ресторан – серҳашам фирма таоми бўлган ва кичик, таом ва ичимликлари баҳоси юқори даражада бўлмаган ресторанлар киради. Кема ресторани туристлар ва йўловчиларга хизмат қилишга мўлжалланган. Бу ресторанларда нонушта, тушлик, кечки овқат тайёрланади, овқат, қандолат маҳсулотлари, совутилган ичимликлар, йўл анжомлари сотилади. Йўловчиларга хизмат қилиш официантлар томонидан амалга оширилади. Вагон-ресторанлар узоқ масофаларга қатновчи темир йўл поездларида бўлади. Одатда бундай ресторанлар бир кеча-кундуздан ортиқроқ сафарга борувчи йўловчилар учун хизмат қилади. Автосайёҳлар учун ресторан-катта йўл чорраҳаларида, йирик автостанцияларда жойлашади, сайёҳлар бу ерларда овқатланади, ҳордиқ чиқаради.
Бар- кичкина ресторан, илгари майхона деб ҳам атаганлар. Кенг ассортиментда ҳар хил ичимликлар сотилади. Шунинг билан бирга барда таомлар, газаклар, қандолат маҳсулотлари ҳам бўлиши мумкин. Барларнинг вазифаси - бу ерга келувчиларга яхши хизмат кўрсатиш, шинам жиҳозланган, чиройли жойда кўнгилдагидек дам олиш шароитини яратиш, мусиқа, стереофоник овоз чиқарадиган аппарат, санъаткорлар чиқиши, телевизор, видео эшиттиришларни ташкил қилишдан иборат. Ҳаттоки барда ўйин автоматлари ва 50 дан кўп кишига мўлжалланган рақсга тушиш майдончалари ҳам бўлиши мумкин. Сотиладиган ичимликлар ва маҳсулотлар турларига кўра барлар қуйидаги турларга бўлинади: пиво барлари, вино, сут-қатиқ, коктейл-холл, коктейл-барлар. Коктейл-холл коктейл-бардан залининг катталиги, жиҳозланишининг турли-туманлиги билан ажралади. Барлар одатда маъмурий-маданий ва савдо марказларида, микрорайонларда, ресторан, кафе, меҳмонхоналар қошида очилади. Биноларнинг тузилишига кўра барлар қуйидагича жойлашади:

  • вестибюлларда - бу ерда кишилар учрашадилар, суҳбат қиладилар;

  • ресторан барлари - бино ичида, залда жойлашади;

  • ёрдамчи барлар- меҳмонхона қаватларида жойлашади.

  • банкет барлари - банкет залларида жойлашади.

  • мини-барлар-меҳмонхонанинг меҳмонлар учун мўлжалланган хоналарида жойлашади.


Download 0,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish