8- Маъруза Табиий офатлар ва уларнинг оқибатлари
Режа:
8.1 Геологик фавқулодда ҳолатлар
8.2 Метеорологик фавқулодда ҳолатлар.
8.3 Биологик фавқулодда ҳолатлар
8.1 Геологик фавқулодда ҳолатларга – вулқонлар отилиши ва ер қимирлашлари киради. Ер қимирлаши – энг хавфли ва вайрон қилувчи фавқулодда ҳолатдир. Табиий офатлар ичида энг хавфлиси ва даҳшатлиси бу – ер силкинишидир.. Ер силкиниши – ер ости зарбаси ва ер усти қатламининг тебраниши бўлиб, табиий офатлар, технологик жараёнлар туфайли юзага келади.Ер остки зарбасининг пайдо бўлиши ўчоғи, ернинг остки қатламидаги узоқ вақт йиғилиб қолган энергиянинг озод бўлиш жараёни туфайли юзага келади. Ўчоқнинг ички қисми маркази гипомарказ, ерни устки қисмидаги марказ эпимарказ дейилади. Ер силкиниши юзага келиш сабабларига кўра қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
Тектоник зилзилалар;
Вулқон зилзилалари;
Ағдарилиш, ўпирилиш зилзилалари;
Техноген (инсоннинг мухандислик фаолияти билан боғлиқ) зилзилалар.
Юқорида қайд этилган ер силкиниш турлари ичида катта майдонга тарқаладигани ва энг кўп талофот келтирадигани тектоник ер силкинишидир. Бундай ер силкинишлар ҳақида гап кетганда литосфера ўрамларида бўладиган ҳаракат (тектоник кучлар) тушунилади. Қия сатҳларида тоғ жинсларининг катта бўлакларини ағдарилиши ёки тоғларнинг ўпирилиши натижасида юзага келувчи ер силкинишлар ағдарилиш зилзилалари дейилади.
Вулқон жараёни, яъни ер остидаги магмани вулқон канали орқали ер юзасига чиқиши билан боғлиқ бўлган ер силкинишига вулқоний ер силкиниши деб аталади. Бундай ер силкиниш вулқоннинг фаоллашуви билан боғлиқ бўлганлиги сабабли, кўп ҳолларда аниқ башорат қилинади. Бундай ер силкинишларининг талофати унчалик кучли бўлмайди.
Инсоннинг мухандислик фаолияти билан боғлиқ бўлган ер силкинишлар, йирик сув омборлари вужудга келган худудларда, нефт, газ маҳсулотларининг ер остидан сўриб олиниши жараёни амалга ошган майдонларда юз бермоқда.
Маълумки, ҳар йили планетамизда 100 000 дан ортиқ ер силкинишларини сейсмик асбоблар(сейсмогарфлар) қайд этади. Булардан 100 таси вайрон қилувчи фожиали бўлиб, иморат ва иншоатларнинг бўзилишига, ер юзида ёриқларнинг пайдо бўлишига, минглаб инсонларнинг ёстиғининг қуришига олиб келади.
Ер силкиниши ўчоғи гипомарказнинг жойлашган чуқурлиги бўйича: юза− 70 км гача, ўрта− 70−300 км, чуқур−300 км дан пастда “мантия” қатламида вужудга келадиган хилларини ажратиш мумкин. Республикамизда кузатиладиган зилзилаларнинг ўчоғи асосан 70 км гача чуқурликда жойлашганини қайд этиш мумкин. Мантияда катта босим ёки портлашлар туфайли зилзила ўчоғи вужудга келади, натижада катта кучланишлар пайдо бўлади, булар ўзнавбатида ернинг устки қатламининг тебранишига олиб келади. Гипомарказдан ҳамма тарафга қайтарсейсмик тўлқинлар тарқалади, улар асосан, узунасига ва кўндаланг турларга бўлинади. Ер остидан узунасига тарқалаётган (вертикал тарзда) ўз йўналиши бўйича навбатма−навбат ер пўстлоғини сиқиб, ер юзасига чиққанда товуш чиқаради. Бу эса ер силкиниш олдидин чиқадиган товушнинг ўзгинасидир. Товушнинг паст ва баландлиги ер қимирлашининг кучига боғлиқ. Кўндаланг тўлқинлар (горизантал) ер юзасига чиқиб, зилзила тўлқинларини вужудга келтиради ва эпимарказнинг барча тарафларига тарқаладилар.
_
Ер қимирлашнинг асосий кўрсаткичлари ер силкиниш ўчоғининг чуқурлиги, силкиниш амплитудаси ва ер силкинишининг интенсив энергиясига боғлиқ. Зилзила кучи икки ўлчов бирлигида, балларда ва магнитудада ўлчанади.
Балл – ер юзасининг тебранма ҳаракат даражасини кўрсатади. Силкиниш кўчини балларда балларда ўлчашда сейсмографлардан фойдаланиб, тоғ жинси заррачаларининг тебранма ҳаракат тезлиги топилади, яъни ёзиб олинган сейсмогарммалар орқали заррачаларнинг тебраниш амплитудаси аниқланади ва шу асосда сейсмик тўлқин тезланиши қуйидаги формула орқали чиқариш мумкин.
α = А;
α—сейсмик тўлқин тезланиши, м/c²;
Т− сейсмик тебраниш даври, с;
А – тоғ жинси тезланиш амплитудаси, мм;
𝞹− 3,14.
Россия ФА томонидан киритилган 12 баллик шкала бўйича барча МДҲ да қўлланилади. Ўзбекистонда МСК ( Медведев, Шпонхоер ва Карник) номи билан ўлчанади.
Рихтер шкаласи бўйича Магнитуда (М) ҳисобланади. 1935 йил Америка сейсмологи Ч.Рихтер номига қўйилган. Магнитуда ер силкинишининг умумий энаргиясини кўрсатиб, у ернинг максимал сурилишамплитудасини логарифмини белгилайди ва микронларда аниқланади. Магнитуда гипотсентрдан ажралиб чиққан энергияга пропорсионал катталик ҳисобланиб, унинг максимал қиймати 9М гача бўлади.
Ер силкинишининг умумий энергия миқдори қуйидаги формула билан топилади:
Е=𝞹²·ʕ·υ〔〕²;
Бу ерда;
ʕ−ер силкинишининг гипотсентрдаги мавжуд тоғ жинсларининг зичлиги, г/см²;
υ – тоғ жинсларида сейсмик тўлқинларининг тарқалиш тезлиги, м/сония;
А− тоғ жинси заррачаси тезланиш амплитудаси, мм;
Т – сейсмик тебраниш даври, сония.
Бу энергиянинг (ЙE) миқдори шунчалик каттаки, юз минг водород бомбасини портлатиш оқибатида ажраладиган энергия қувватига тенг келиши мумкин.
Ер қимирлаганда атрофни ўраб турган фазода сейсмик зарб кузатилади, вулқонлар отилиши, тсунамилар пайдо бўлиши, тоғ қатламларини сўрилиши, қор ва музликларни кўчиши ва бошқа ҳодисалар рўй бериши мумкин. Ер юзасидаги ер қимирлаш кучини балл орқали ифодалаш, унинг объектга таъсирини эса ер қимирлашнинг интенсивлиги сифатида қабул қилинган. Ер қимирлаш кучи 1 дан 4 баллгача бўлганда бинолар ва иншоотларга зарар етмайди, ер юзасида ва сувларда ўзгаришлар кузатилмайди.
Зилзила кучинн аниқлаш шкаласи (балларда).
И. Сезилмайдиган зилзилалар. Ер тебранишининг кучи инсонлар сезадиган даражага етмайди. Уни фақат тебранишни қайд қилувчи махсус асбоблар - сейсмографлар ёрдамида қайд қилиш мумкин.
П. Зўрға сезилувчи зилзилалар. Зилзила кучини бинонинг ичида ҳаракатсиз ҳолатда бўлган, айниқса юқори қаватларда бўлган айрим инсонлар сезиши мумкин.
ИИИ. Ернинг кучсиз тебраниши. Зилзилани бино ичида бўлган инсонларнинг айримлари, очиқ жойда бўлганлардан фақат тинч ҳолатда турганлари сезади. Тебраниш гўё маълум масофадан юк машинаси ўтгандек туюлади. Синчков кузатувчи осма ҳолатда бўлган буюмларнинг енгил тебранишини илғаб олади, биноларнинг юқори қаватларида тебраниш нисбатаи кучлироқ бўлади.
ИВ. Сезиларли тебраниш. Бино ичида бўлган инсонларнинг аксарият қисми, очиқ жойдагиларнинг озчилиги сезади. Баъзан уйқудагилар ҳам уйғонади. Уй деразалари, эшиклар, идишлар енгил зириллайди. Осма ҳолатда бўлган анжомлар тебранади. Идишлардаги суюқликларда чайқалиш пайдо бўлади. Тўхтаб турган автотранспортдагилар ҳам зилзилани сезиши мумкин.
В. Уйғониб кетиш. Зилзилани бино ичидаги инсонларнинг ҳаммаси сезади. Уйқудагиларнинг аксарият қисми кўрқув аралаш уйғонади. Айримлар зудлик билан кўчага отилади. Ҳайвонлар безовта бўлади. Осма соатлар тўхтаб колади. Мустаҳкам асосга эга бўлмаган айрим буюмлар йиқилади ёки сурилади. Яхши маҳкамланмаган эшик ва деразалар очилиб-ёпилади. Идишлардаги суюқликлар кучли чайқалади, қисман тўкилади.
ВИ. Қурқув босиш. Зилзилани бино ичидаги ва очик жойдаги инсонларнинг ҳаммаси сезади. Кўпчиликни қўрқув босади ва уйдан ташқарига қочиб чиқишади. Ҳаракатдагилар мувозанатини йўқотади. Ҳайвонларда безовталик кучаяди. Баъзан шиша буюмлар синиши мумкин, жавондаги китоблар тушиб кетади. Оғир мебеллар сурилади.
ВИИ. Бинолар шикастланади. Кўпчилик инсонларда қаттиқ қўрқув пайдо бўлади. Автомобил бошқараётганлар ҳам сезади. Тепалик ва тоғ олди зоналарида кўчки, ўпирилиш бўлади. Сув юзида тўлқинлар пайдо бўлиб лойқаланади. Қудуқ сувлари сатҳи, микдори ўзгариши кузатилади. Ер ости сувлари сизиб чиқиш ҳоллари бўлади.
ВИИИ. Биноларнинг кучли шикастланиши. Инсонларни қўрқув ва саросима босади. Дарахт шохлари синади, тупрокда бир неча сантиметрли дарзликлар пайдо бўлади. Янги сув ҳавзалари пайдо бўлади. Қувурлар пайвандланган жойларидан узилиб кетади. Ҳайкаллар ва ёдгорликлар жойидан силжийди. Ер ости суви ҳаракати кескин ўзгаради. Янги булоқлар пайдо бўлади.
ИХ. Биноларнинг батамои шикастланиши. Аҳолининг ҳаммасини ваҳима босади. Ҳайвонлар кучли овоз чиқариб, бетартиб ҳаракат килади. Ер ости қувурлари узилади, темир йўллар қийшаяди, сув иншоотлари шикастланади. Тупроқда 10 см. гача дарзликлар пайдо бўлади. Қоялар қулайди, кўчкилар юзага келади. Ҳайкаллар, устунлар йиқилади.
Х. Иншоотларнинг батамом бузилиши. Сув омборлари, тўғонлар, кўприкларда бузилиш бўлади. Ер юзаси ёрилади, тўлқинсимон паст-баландликлар пайдо бўлади. Ер ости иншоотлари бузилади. Қояларда тош кўчиши юзага келади. Канал, кўл ва дарёларда сувлар кучли чайқалади, янги сув ҳавзалари пайдо бўлади.
ХИ. Талафот. Пухта қурилган иншоотлар: кўприклар, уйлар, тўғонлар, темир йўллар жиддий шикастланади. Ер юзасида кенг ёриқлар, узилиш, силжиш каби деформатсияланиш кузатилади. Тоғ олди зоналарида кучли кўчкилар юзага келади.
ХП. Ер релефинннг ўзгариши. Барча ер усти ва ости иншоотлари тўлиқ шикастланади. Ёриқлар пайдо бўлиб, релеф буткул ўзгаради. Дарё ўзанлари ўзгаради. Йирик тоғ кўчкилари бўлади. Янги кўллар пайдо бўлади.
Республикамиз ҳудудида юзага келаётган ер кўчкиларининг асосий сабаби гидрометеорологик шароит билан боғлиқдир. Шу сабабли бу жараён мавсумий хусусиятта эга, яъни атмосфера ёғинлари қанчалик кўп бўлса, ер кўчиши хавфи шунчалик юқори бўлади.
Ер кўчиши - ер юзаси бўлагининг ёнбағир бўйича гравитатсия кучи таъсирида сурилиши, силжишига айтилади.
Марказий Осиёдаги ер кўчиши шакл ва кўлами билан ажралиб туради. Улар лёсс қатламларида тарқалган бўлиб, ер остига шимилаётган атмосфера ёғинлари маълум чуқурликкача бориб, сув ўтказмас қатламга етгач ёнбағир бўйлаб оқади. Силжиш юзаси устида турган ер массасига гравитатсия (тортишиш) кучи таъсир қилиши оқибатида ёнбағирда тик қоя ҳосил қилиб узилиш пайдо бўлади ва узилган бўлак пастга силжий бошлайди. Ҳаракатдаги жинсларнинг ҳажми бир неча ўн млн. м3 ларда бўлади. Ер кўчиши ёнбағирнинг қиялигига, тоғ жинси таркибига, атмосфера ёғинлари миқдорига боғлик ҳолда ривожланади. Ёнбағир қиялиги қанчалик катта бўлса кўчкининг тезлиги шунчалик катта бўлади. Кўп ҳолатларда кўчки экзоген жараёнлардан сел, жарланиш, чўкиш ҳодисалари билан уйғунлашиб кетади.
Do'stlaringiz bilan baham: |