Паталогоанатомик ўзгаришлар.
Цистицеркоздан ўлган
ҳайвон танасининг шикастланган қисмларида мускуллар,
қон томирлари ва асаб қисмларининг сезиларли даражада
морфологик ўзгариши қайд этилади.
71-расм. Касалликнинг органлардаги патологик кўриниши
Касалликнинг олдини олиш ва қарши курашиш
тадбирлари.
Қорамолларнинг
цистицеркоз
билан
зарарланишининг олдини олишда қуйидаги тадбирлар
муҳим аҳамияга эга.
1. Чорвачилик хўжаликларида ветеринария-санитария
қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш;
2. Маълумки, цистицеркоз билан касалланган ҳайвон-
ларни ўз вақтида аниқлаш учун уларнинг тили пастки то-
монидан пайпаслаб кўрилади. Бунда тилнинг пастки қисми
шиллиғи тагида буғдой дони ёки нўхатдек бўлган цисти-
церклар яхши кўриниб туради. Бу усул билан 65-70% зарар-
ланган ҳайвонни аниқлаш мумкин. Шунингдек, цистицеркоз
кўп учрайдиган хўжаликларда бу усулни кенг қўллаш лозим.
3. Носоғлом деб ҳисобланган хўжаликларни режали ра-
вишда гельминтсизлантириш тавсия этилади.
4. Молларни хўжалик шароитида сўйиш учун албатта
махсус жиҳозланган жой бўлиши лозим. Бунда совуткич хо-
налар ҳам зарурлигини унутмаслик керак;
128
100 китоб тўплами
5. Сўйилган мол гўшти ва бошқа органларни албатта
ветеринария кўригидан ўтказилиб, лозим топилганлари за-
рарсизлантирилади, ўта шикастланганлари эса куйдириш
ёки кўмиш йўли билан йўқотилади;
6. Ўлик жасадларни йиғиш ва утилизация қилишни тўғри
ташкил этиш лозим.
Цистицеркоз билан зарарланган қорамоллар гўштла-
рини зарарсизлантириш
Бунда асосан уч хил – қайнатиш, музлатиш ва тузлаш
усуллари мавжуд бўлиб, қуйидаги тартибда амалга ошири-
лади:
1.
Қайнатиш учун гўшт 8 см қалинликда ва 1,5-2 кг оғир-
ликдаги бўлакларга бўлиниб, очиқ буғ қозонларда 3 соат, 0,5
атмосфера босимдаги буғли ёпиқ қозонларда эса 2,5 соат
давомида қайнатилади. Гўшт бўлакларининг ички ҳарорати
80 даражага етгандагина, зарарсизлантирилган ҳисоблана-
ди;
2.
Музлатиш усулида зарарсизлантирилганда, гўштнинг
ички ҳарорати бирданига -12 °С даражагача совутилади ёки
-6 °С даражагача совутилиб, -9 °С даражали музхонада 24
соат давомида сақланади. Агар музхона 16-17 °С даражада
бўлса, гўшт қотадиган ҳарорат 3 суткадан кейингина -6 °С
даража совуши мумкин;
3.
Гўштни тузлаб зарарсизлантирилганда, қишлоқ усул-
дан фойдаланилади: гўшт 2,5 кг дан ортиқ бўлмаган бўлак-
ларга бўлиниб, унга туз сепилади ва қават-қават қилиб
идиш ларга тахлаб жойлаштирилади. Устидан эса гўшт уму-
мий оғирлигининг 10% ни ташкил этадиган миқдорига ет-
гунча туз сепилади.
129
Қорамол касалликлари
71–
китоб
Do'stlaringiz bilan baham: |