71 Qoramol kasalliklari indd



Download 2,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/73
Sana19.03.2022
Hajmi2,98 Mb.
#501043
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   73
Bog'liq
71. Қорамол касалликлари

Касалликни ривожланиши.
А витамини ичаклардан 
сўрилиб қон орқали тўқима ва аъзоларга етказиб берилади. 
Организмдаги А витамини захирасининг 75-90 фоизи жи-
гарда сақланади. Каротиннинг А витаминига айланиш жа-
раёни ичакларда, жигарда ва сут безларида кечади. 


103
Қорамол касалликлари
71–
китоб
А витамини етишмаганда тери, кўз ёш безлари, конъюнк-
тива, нафас йўллари, ҳазм тракти ва сийдик-таносил аъзолар 
эпителийсининг гиперплазияси ва шохланиши кузатилади. 
А гиповитаминоз учун кўз шох пардасининг қуруқлашиб 
қолиши специфик белги ҳисобланади. Бунга кўз ёш кана-
лининг беркилиб қолиши, қонъюнктиванинг яллиғланиши, 
шох парданинг яраланиши ва юмшаб қолиши сабаб бўлади. 
Клиник белгилари.
Барча турдаги ҳайвонлар учун 
хос клиник белгилар тери қопламасининг дағаллашиши, 
туёқлар ва шохлар ялтироқлигининг, тери эластиклигининг 
пасайиши, терида бурмалар тошмалар ва жунлар тўкилган 
жойларнинг пайдо бўлиши, ёш ҳайвонларнинг ўсиш ва ри-
вожланишдан қолиши, касалликларга чидамлиликнинг па-
сайиши, қоронғида кўришнинг пасайиши (гемералопатия), 
кўздан ёш оқиши, қонъюнктивит, ксерофтальмия, урғочи ва 
эркак ҳайвонларда кўпайиш хусусиятларининг, жинсий фа-
олликнинг камайиши, она ҳайвонларнинг қисир қолиши, 
эмбрион ўлимининг кўпайиши, улардан ҳаётчанлиги паст 
бола туғилиши характерли бўлади.
Ташхиси ва дифференциал ташхиси.
Касалликни 
аниқлашда ҳайвонларни каротин ёки А витаминига бўлган 
эҳтиёжларининг қондирилиши, клиник симптомлар, қон, 
оғиз(сут) ва жигардаги ретинол ёки каротиннинг миқдори 
ҳисобга олинади. Телязиоз, риккетсияли кератоконъюнкти-
вит нафас ва ҳазм тизимининг жароҳатланиши билан кеча-
диган юқумли касалликлардан фарқлаш лозим.
Даволаш.
Каротин ёки А витаминига бой озуқалар: пи-
чан, сенаж, силос, ўт уни, сабзи, ёз ойларида кўкат озуқа-
лар берилади. Касал ҳайвонларни даволашда ретинол аце-
татнинг ёғли эритмалари, озуқабоп микровит-А, витамин-
лаштирилган балиқ ёғи, тривитамин, тривит, аевит, тетро-


104
100 китоб тўплами
маг ва бошқа препаратлар қўлланилади. Уларнинг дозасини 
белгилашда таркибидаги ретинол ҳисобга олинади ва бир 
бошга 1 суткада ХБ ҳисобида: қорамолларга 50000-500000, 
бузоқларга 50000-100000 тавсия қилинади. Даволаш курси 
ўртача 15-20 кун ёки кўпроқ давом этади.

Download 2,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish