“Агробанк” АТБ
МУНДАРИЖА
Кириш ................................................................................................................... 7
Қорамолларда оқсил касаллиги .......................................................... 9
Бузоқлар сепсиси ....................................................................................... 20
Сигирларда мастит касаллиги ........................................................... 25
Куйдирги касаллиги ................................................................................. 32
Қорасон касаллиги..................................................................................... 41
Бруцеллёз касаллиги ............................................................................... 48
Қорамолларда сил касаллиги ............................................................ 54
Қорамолларда вирусли диарея ......................................................... 62
Қорамолларда юқумли ринотрахиет .............................................. 68
Қутириш касаллиги .................................................................................... 75
Лептоспироз касаллиги ......................................................................... 83
Қорамолларда чечак касаллиги ....................................................... 88
Қорамолларда некробактериоз касаллиги ................................ 94
Қорамолларда витамин етишмаслиги ........................................ 102
Қорамолларда нафас олиш
ва ҳазм тизими касалликлари ........................................................... 117
Қорамолларда цистицеркози (финноз) ..................................... 124
Қорамолларда эхинококкоз касаллиги ........................................129
Қорамолларда пираплазмоз касаллиги ..................................... 131
Қорамолларда тейлериоз касаллиги ......................................... 135
Қорамоллар псароптози .................................................................... 139
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати ......................................... 142
100 китоб тўплами
7
Қорамол касалликлари
71–
китоб
КИРИШ
Чорвачилик ва ветеринария соҳасида давлат бошқа-
руви тизимини тубдан такомиллаштириш, ҳайвонларнинг
соғлиғини сақлаш бўйича самарали ишларни ташкил этиш,
давлат ветеринария назоратини кучайтириш ва ветерина-
рия хизмати сифатини ошириш, эпизоотик осойишталикни
ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш,
ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган рақобатбар-
дош ҳамда келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб бўлган маҳсу-
лотларни ишлаб чиқариш долзарб масалалардан ҳисобла-
нади.
Кейинги йилларда четдан келтирилаётган қорамол-
ларни озиқлантириш, сақлаш, боқиш усулларини такомил-
лаштириш ҳамда маҳаллий иқлимга мослаштириш бугунги
кунда ветеринария ва зоотехния ходимларининг олдида
турган долзарб вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.
Ҳозирги кунда чорвачилик хўжаликларида сифатли, ба-
ланслаштирилган озуқа таъминотининг ёмонлиги, техно-
логик ва ветеринария-санитария талабларига риоя этил-
маганлиги натижасида наслли ҳайвонлар, айниқса четдан
келтирилган қорамоллар орасида ҳар хил юқумли ва юқум-
сиз ва паразитар касалликлар кўпайиб, мажбуран сўйил-
моқда, янги туғилган ҳайвонлар орасида касалланиш ва
ўлим даражаси юқорилигича қолмоқда. Бу шуни кўрсата-
дики, табиатда тўхтовсиз касаллик қўзғатувчилар ҳайвон-
ларнинг кўп миқдорини ва улкан ҳудудларни қамраб олиб,
чорвачилик хўжаликларига катта иқтисодий зарар етказ-
моқда.
8
100 китоб тўплами
Юқоридаги масалаларни ҳал этишда ушбу “Қорамол
касалликлари” бўйича тайёрланган тавсиянома чорвадор-
лару ветеринар мутахассислари ҳамда аҳолига қорамоллар-
да учрайдиган юқумли, юқумсиз ва паразитар касалликлар-
ни даволаш, олдини олиш ва қарши курашиш тадбирларини
бажаришда қўл келади.
9
Қорамол касалликлари
71–
китоб
Do'stlaringiz bilan baham: |