70-боб. Умумий қоидалар 68


агентлик шартномасида — агент



Download 405,5 Kb.
bet21/27
Sana28.03.2022
Hajmi405,5 Kb.
#514747
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   27
Bog'liq
Фуқаролик кодекси VI бўлим Сўнгги ўзгартиришлар 19 08 2021. 1

агентлик шартномасида — агент;
омонат сақлаш шартномасида — сақловчи;
шартли депонентга қўйиш шартномасида эскроу-агент (эскроу);
суғурта шартномасида — суғурталовчи;
кафиллик шартномасида — кафил;
гаров тўғрисидаги шартномада — гаровга қўювчи;
алоҳида ҳуқуқлардан фойдаланиш тўғрисидаги лицензия шартномасида — лицензиар;
кафиллик шартномасида – кафил;
дистрибьюторлик шартномасида – дистрибьютор;
пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш шартномасида – молия агенти (фактор) ҳисобланувчи тараф таъсис этилган, турар жойга эга бўлган ёки асосий фаолият жойи бўлган мамлакат ҳуқуқи қўлланилади.
Қўлланилиши лозим бўлган ҳуқуқ тўғрисида шартнома тарафларининг келишуви бўлмаган тақдирда, ушбу модда биринчи қисмининг қоидаларидан қатъи назар:
кўчмас мулк тўғрисидаги шартномага нисбатан — бу мулк турган мамлакатнинг ҳуқуқи;
биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартномага, қурилиш пудрати шартномасига ва улушли қурилишда иштирок этиш шартномасига нисбатан — ана шундай фаолият амалга оширилаётган ёки шартномада назарда тутилган натижалар яратилаётган мамлакатнинг ҳуқуқи;
кимошди савдосида, танлов бўйича ёки биржада тузилган шартномага нисбатан — кимошди савдоси, танлов ўтказилаётган ёки биржа жойлашган мамлакатнинг ҳуқуқи;
интернет-кимошди савдоси, интернет-танлов бўйича ёки интернет-биржада тузилган шартномага нисбатан – ҳудудида интернет-кимошди савдоси, интернет-танлов ёки интернет-биржа ташкилотчисининг корхонаси жойлашган ёки қўшилган ва ташликотчиларнинг назорати остида бўлган ахборот тизимига электрон хабар келиб тушган мамлакатнинг ҳуқуқи;
форфейтинг шартномасига нисбатан – экспорт қилувчи (сотувчи) асосий фаолият жойи бўлган мамлакат ҳуқуқи қўлланилади.
Ушбумодданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатиб ўтилмаган шартномаларга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган ҳуқуқ тўғрисида тарафларнинг келишуви бўлмаган тақдирда, бундай шартноманинг мазмуни учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган ижрони амалга ошираётган тараф таъсис этилган, турар жойга эга бўлган ёки асосий фаолият жойи бўлган мамлакатнинг ҳуқуқи қўлланилади. Шартноманинг мазмуни учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган ижрони аниқлашнинг имконияти бўлмаган тақдирда, шартнома энг узвий боғланган мамлакатнинг ҳуқуқи қўлланилади.
Шартномани бажариш усуллари ва тартибларига, шунингдек уни лозим даражада бажармаслик муносабати билан кўриладиган чораларга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқ билан бир қаторда, бажарилиши амалга оширилаётган мамлакат ҳуқуқи ҳам ҳисобга олиниши керак.
Агар шартномада халқаро муомалада қабул қилинган савдо атамаларидан фойдаланилса, шартномада бошқа кўрсатмалар бўлмаган тақдирда, тарафлар томонидан уларнинг муносабатларига тегишли савдо атамаларига нисбатан мавжуд иш муомаласи одатларини қўллашга келишилган деб ҳисобланади.



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги Ф–5464-сонли фармойиши билан маъкулланган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш Концепциясининг I бўлими 1-бандида фуқаролик қонунчилигини халқаро стандартлар талабларига ва энг яхши хорижий амалиётларга мувофиқлаштириш назарда тутилган.
Ушбу модданинг биринчи қисмига қўшимчалар URDG 758 талаби бўйича кафолатлар учун бирхиллаштирилган қоидалар каби нодавлат регуляторларда тартибга солинадиган, лекин Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида акс эттирилмаган кафолат шартномаси доирасида мамлакат ҳуқуқларини тартибга солиш мақсадида киритилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида акс эттирилмаган, лекин кўпинча халқаро шартнома амалиётида муаммо бўлган ва аксини I Рим Регламентида (4-модданинг 1-бандининг "f" кичик банди) топган дистибрьюторлик шартномаси бўйича қўлланиладиган хуқуқни тартибга солиш таклиф қилинмоқда.
ФК агентлик шартномаси (топшириқ ва воситачилик шартномалари элементларини ўз ичига олади), шартли депонентга қўйиш шартномаси (эскроу) (кўпинча ташқи иқтисодий операцияларда қўлланилади) каби янги шартномалар билан ҳам тўлдирилмоқда.
Факторинг шартномаси бўйича қўлланиладиган хуқуқ тартибга солинмаганлиги туфайли ушбу модданинг биринчи қисмига қўшимча киритилади.
Интернет кимошди савдоси, интернет-танлов ёки интернет-биржа ўтказишда амалдаги хуқуқни аниқлаш тартибга солинмаганлиги сабабли ушбу модданинг иккинчи қисмига қўшимча киритилмоқда.
Қўшимча хеч бир халқаро ёки миллий ҳуқуқий даражада коллизион-хуқуқий тартибга солиш мавжуд эмаслиги, яъни хуқуқни қўллашдаги муаммоларни олдини олиш мақсадида халқаро форфейтинг шартномаларида қўлланиладиган хуқуқни белгилаш туфайли киритилмоқда.
Тўртинчи қисмни қўшиш ижро этилган жойнинг коллизион боғланишини қўллашни аниқлаш мақсадида амалга оширилмоқда.
Бешинчи қисмни қўшиш халқаро товарларни сотиш бўйича шартномалар тузишда амалиётда кенг қўлланиладиган халқаро савдо атамаларини ичига олган халқаро савдо муомаласи одатлари нормаларини қўллашни мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилмоқда. Бу товарларнинг асосий етказиб берилишини кўзлаган ИНКОТЕРМС Халқаро савдо атамаларини изоҳлаш қоидаларини (турли нашрларда) ўз ичига олади.
ИНКОТЕРМС қоидаларининг ташқи иқтисодий шартномаларда қўлланилиши шартнома бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, товарни етказиб бериш шартларини, товарнинг тасодифий йўқолиши ёки нобуд бўлиши хавфи, юкларни ташиш учун транспорт тури, юкларни суғурталаш в.ҳ. назарда тутувчи қисқартмаларни инглиз тилида акс эттиришга имкон беради, шунингдек шартномани бажариш босқичида вақт ва моддий харажатларни талаб қиладиган низоларни ва зиддятли вазиятларни олдини олишга имкон беради.




1191-модда. Чет эл иштирокидаги юридик шахсни тузиш тўғрисидаги шартномага нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқ
Чет эл иштирокидаги юридик шахсни тузиш тўғрисидаги шартномага нисбатан юридик шахс таъсис этилган мамлакат ҳуқуқи қўлланилади.



1276-модда. Чет эл иштирокидаги юридик шахсни тузиш тўғрисидаги шартномага нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқ
Чет эл иштирокидаги юридик шахсни тузиш тўғрисидаги шартномага нисбатан юридик шахс таъсис этилган мамлакат ҳуқуқи қўлланилади.



Мазкур модданинг мазмуни ўзгаришсиз қолдирилмоқда.


1192-модда. Қўлланиладиган ҳуқуқнинг амал қилиш доираси
Ушбу параграфнинг қоидаларидан келиб чиқиб шартномага нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқ:
шартноманинг талқинини;
тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини;
шартноманинг ижросини;
шартномани умуман ёки тегишли даражада ижро этмаслик оқибатларини;
шартноманинг тўхтатилишини;
шартноманинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги ёки ҳақиқий эмас деб топилиши оқибатларини;
шартнома муносабати билан талабларнинг баҳридан ўтиш ва қарзни ўтказишни қамраб олади.
Ижро этиш усуллари ва тартибига, шунингдек тегишли даражада ижро этилмаган тақдирда кўрилиши лозим бўлган чоралар борасида қўлланилаётган ҳуқуқдан ташқари ижро амалга оширилаётган мамлакатнинг ҳуқуқи ҳам эътиборга олинади.



1277-модда. Қўлланиладиган ҳуқуқнинг амал қилиш доираси
Ушбу параграфнинг қоидаларидан келиб чиқиб шартномага нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқ:
шартноманинг талқинини;
тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини;
шартноманинг ижросини;
шартномани умуман ёки тегишли даражада ижро этмаслик оқибатларини;
шартноманинг тўхтатилишини;
шартноманинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги ёки ҳақиқий эмас деб топилиши оқибатларини;
шартнома муносабати билан талабларнинг баҳридан ўтиш ва қарзни ўтказишни қамраб олади.
Ижро этиш усуллари ва тартибига, шунингдек тегишли даражада ижро этилмаган тақдирда кўрилиши лозим бўлган чоралар борасида қўлланилаётган ҳуқуқдан ташқари ижро амалга оширилаётган мамлакатнинг ҳуқуқи ҳам эътиборга олинади.



Мазкур модданинг мазмуни ўзгаришсиз қолдирилмоқда.



Download 405,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish