7-мавзу: Ўзбекистон Республикасидаги ижтимоий ўзгаришлар



Download 25,4 Kb.
Sana30.06.2022
Hajmi25,4 Kb.
#719627
Bog'liq
7-mavzu


7-мавзу: Ўзбекистон Республикасидаги ижтимоий ўзгаришлар

Мустақиллик арафасида ижтимоий-иқтисодий ва демографик вазият. ХХ асрда 70 йилдан кўпроқ вақт ҳукмрон бўлган, дунё харитасида “Совет Социалистик Республикалар Иттифоқи” деган ном билан катта ҳудудни эгаллаган, маъмурий-буйруқбозлик тизимига асосланган йирик мамлакатдаги тўғри бўлмаган, самарасиз ижтимоий-иқтисодий сиёсат 1980-йилларнинг охирига келиб барча иттифоқдош республикалар қаторида Ўзбекистон аҳолисининг ҳам яшаш шароитларини оғирлаштириб, уни кўплаб муаммолар исканжасига солиб қўйди. Бу муаммоларнинг барчаси 1980-йилларнинг охири, 1990-йилларнинг бошларида Ўзбекистонда ижтимоий кескинликнинг кучайишига сабаб бўлди. Хусусан, республикада демографик вазият мураккаблашди. Бироқ, аҳолининг бундай ўсиши узоқ йиллар давомида саноат ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида иш жойларини кўпайтириш ҳамда аҳолининг ҳаёт таъминоти учун зарур шарт-шароитларни яратиш билан мустаҳкамлаб борилмади. Бу эса одамлар турмуш шароитининг оғирлашуви, ишсизлар сонининг кўпайиши, ижтимоий меҳнат унумдорлиги ва аҳоли даромадларининг камайиши, пировард натижада халқ фаровонлигининг пасайишига олиб келди. Республикадаги ижтимоий аҳвол, одамларнинг ижтимоий таъминоти ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш қониқарсиз даражада эди. Aйниқса, қишлоқ аҳолисининг тоза ичимлик суви ва табиий газ билан таъминланиши атиги 5 фоизни, ичимлик суви билан таъминланиши салкам 50 фоизни, табиий газ билан таъминланиши 17 фоизни ташкил етар эди. Aҳолини уй-жой, соғлиқни сақлаш, маданият, маиший хизмат обектлари, мактаблар, болалар боғчалари ва ҳоказолар билан таъминлаш ишларида силжишлар сезилмади. Ваҳоланки, аҳолининг кўпчилик қисми қишлоқ жойларида истиқомат қилар эди.


Бу даврда аҳолининг ўртача йиллик ўсиш суръати 2,8 фоизни ташкил қилган. 1991-йилга келиб мамлакатда аҳоли сони 20,7 миллион кишидан ортиб, 1990-йилга нисбатан 386,0 минг кишига ўсган. Бу эса Ўзбекистонда аҳолининг ўсиш суръатлари Иттифоқ суръатларига қараганда уч баробардан зиёд юқори бўлганини кўрсатади.
Юқорида қайд этилган ҳолатлар Ўзбекистон аҳолиси даромадлари ва турмуш даражасининг кескин пасайишига олиб келди. 2018-йил 1-январ ҳолатига кўра Ўзбекистон аҳолиси 32,65 миллион кишини ташкил қилади. Бу кўрсаткич 2017-йилга нисбатан 1,7 % га ўсган. Жумладан, шаҳар аҳолиси сони жами аҳолининг 50,6 % ини, қишлоқ аҳолиси 49,4 % ни ташкил қилади. Aҳолиси сони 3 миллион кишидан ошган ҳудудлар сони 4 та бўлиб, улар Самарқанд, Фарғона, Қашқадарё ва Aндижон вилоятлари ҳисобланади. Ўзбекистонда Ўрта Осиёдаги жами аҳолининг 1/3 қисмидан кўпроғи яшайди.
Ижтимоий инфратузилма тармоқлари – соғлиқни сақлаш, халқ таълими, мактабгача болалар муассасалари жуда оғир аҳволда бўлиб, мактаб ва касалхоналарнинг 60 фоизи нобоп биноларда жойлаштирилган. Бу эса ўша даврда инсоннинг ҳар томонлама уйғун камол топиши, унинг шахс сифатида маънавий ривожланиши у ёқда турсин, кўпинча яшаш учун керак бўлган энг оддий нарсалар ҳам етишмаганини кўрсатади.
Aҳолини ижтимоий ҳимоялаш чора-тадбирлари тизимидаги энг асосий йўналиш – бу нархлар еркинлаштирилиши ва пулнинг қадрсизланиш даражаси ортиб бориши муносабати билан даромадларнинг энг кам ва ўртача даражасини мунтазам ошириб бориши ҳисобланади.
Ижтимоий сиёсат консепсиясининг шаклланиши. Aҳолининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш давлат сиёсатининг бош йўналиши ҳисобланади. Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган беш тамойилнинг муҳим қисми аҳолини ижтимоий ҳимоялаш еканлиги ҳам шу билан боғлиқдир. Ўзбекистон ҳукумати ана шу беш тамойил асосида ўтиш даврида аҳолини ижтимоий ҳимоялаш юзасидан зарур чоралар кўрди. Бу чоралар одамларнинг турмуш даражасини кескин пасайиб кетишининг олдини олишда муҳим рол ўйнади.
Мамлакатда ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини барпо қилишда давлат томонидан кучли ижтимоий ҳимоя сиёсати олиб борилди. Ижтимоий сиёсат Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўлининг етакчи тамойилларидан бири ҳисобланади. Республикада ижтимоий ҳимоянинг ҳуқуқий муҳити яратилди, унга қонуний асос солинди. Ижтимоий ҳимоя тамойиллари Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида кафолатланиб, қабул қилинган қонунларда ўз аксини топди. Мамлакатда даромад олишнинг кафолатланиши амалга оширилди. Энг кам иш ҳақи ва бошқа тўловлар одатда, олдиндан кўпайтириб келинди, нарх-наво ўзгариши билан боғлаб олиб борилди, бу эса аҳолининг тўлов қобилияти сақланиб қолишини таъминлади ва турмуш даражасининг кескин пасайиб кетишига йўл қўймади.
Aҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг иккинчи йўналиши – ички истеъмол бозорини ҳимоя қилиш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва ноозиқ-овқат моллари асосий турлари истеъмолини муайян даражада сақлаб туриш бўлди. Бунга эришишда, муҳими, маҳсулотлар экспортини божхона тизими орқали назорат қилиш ва уларга юқори бож тўловлари жорий етиш, кундалик зарур товарларни меъёрланган тарзда сотишни ташкил қилиш каби тадбирлар катта аҳамиятга эга бўлди.
Иқтисодий ислоҳотларнинг илк босқичида ижтимоий сиёсатни амалга оширишнинг учинчи йўналиши – аҳолининг кам таъминланган табақаларини ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш борасида чора-тадбирлар ўтказилганлиги бўлди. Бу йўналишда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан ночор қатламлари – пенсионерлар, ногиронлар, кўп болали ва кам даромадли оилалар, ишсизлар, ўқувчи ёшлар ҳамда қайд этилган миқдорда даромад олувчи кишилар турли хил йўллар билан ҳимоя қилиб борилди.
1992–2017-йиллар мобайнида иш ҳақи ва пенсияларнинг, олий ўқув юртлари талабаларининг, аспирантларининг, докторантларининг стипендиялари миқдори бир неча бор оширилди. Пенсионерларнинг ижтимоий аҳволини эътиборга олиб, энг кам пенсиянинг мутлақ миқдори иш ҳақининг энг кам миқдоридан ошиқроқ бўлиши муттасил таъминланиб келинди. Бу йўл ижтимоий адолат тамойилларига мос келар эди.
1994-йилга келиб, Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тизими тубдан ўзгартирилди. Ижтимоий кўмак беришнинг мутлақо янги илғор тизими шакллантирилди. Бу тизимнинг моҳияти шундан иборатки, болалар ва кам даромадли оилалар бу ёрдамдан баҳраманд бўлувчи асосий кишилар бўлиб қолди. 1994-йилнинг сентабридан бошлаб барча болали оилалар учун ягона нафақа жорий этилди. Бундай ёрдам одамларга яқин турадиган маҳалла фуқаролар йиғинларида амалга ошириладиган бўлди.
1996-йил декабрда болали оилаларга ижтимоий ёрдам берилишни кучайтириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасидаги чора-тадбирларни рўёбга чиқаришда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг роли ва масъулиятини ошириш мақсадида “Болали оилаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш тўғрисида” яна бир муҳим фармон қабул қилинди. Унда 1997-йилдан бошлаб ёрдамга муҳтож, болали оилаларга болаларнинг сонига қараб, энг кам иш ҳақининг 50 фоизидан бошлаб 175 фоизигача нафақалар бериладиган бўлди. Ногирон болаларни соғломлаштириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Соғлом авлод учун” жамғармаси ташаббуси билан, хорижий ҳамкорларни жалб этган ҳолда, туғма нуқсонлари мавжуд бўлган болаларни мураккаб жарроҳлик йўли билан даволаш ишлари амалга оширилди.
1997-йилдан бошлаб ҳар йили 1-синф ўқувчиларига бепул ўқув анжомлари, дарсликларни бериш жорий этилди, кам таъминланган оилаларнинг бошланғич синфларда ўқийдиган болаларига бепул қишки иссиқ кийимлар бериш йўлга қўйилди.
Кексаларни ҳимоя қилиш. Мамлакатимизда аҳолининг эҳтиёжманд қисмини, шу жумладан, ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилишни янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, 2005-йил – “Сиҳат-саломатлик йили”да 2 мингга яқин ёлғиз нуронийнинг уй-жойи таъмирдан чиқарилди, кам таъминланган оилалар ва кекса фуқароларга моддий ёрдамлар кўрсатилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006-йилдаги “2007–2010-йилларда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни аниқ ижтимоий муҳофаза қилиш ва уларга ижтимоий хизмат кўрсатишни янада кучайтириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги қарорига кўра, “Нуроний” жамғармаси ҳисобидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига, фахрийларнинг даволаниш масканларига, “Саховат” ва “Мурувват” уйларига дори-дармон воситалари етказиб берилди. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликларининг ҳудудий бўлимлари билан ҳамкорликда нуронийлар тўлиқ диспансер кўригидан ўтказилди. Тошкент шаҳрида фахрийларимизга барча қулайликларга эга 150 ўринли “Нуроний” шифохонаси хизмат қилмоқда. Вилоят шифохоналари қошидаги касалхоналарда жамғарманинг вилоят бўлимлари ҳамда маҳаллий ҳокимликларнинг амалий ёрдами туфайли ташкил этилган ёлғиз кексалар ва ногиронларни бепул даволовчи “Нуронийлар хоналари” фаолият кўрсатмоқда.
Республикамиздаги барча “Саховат” ва “Мурувват”, “Меҳрибонлик” уйлари ҳамда махсус мактаб-интернатларга ҳомийлар томонидан ҳар йили моддий ёрдам бериб борилади. 2015-йилда ҳам кексаларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш, ёши улуғ инсонлар, айниқса, 1941–1945-йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига ижтимоий, пенсия таъминоти ва тиббий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш мақсадида 2015-йил – “Кексаларни эъзозлаш йили” деб еълон қилинди. Ҳар йили уруш қатнашчилари ва фронт ортида меҳнат қилганларга бепул тиббий хизмат кўрсатилмоқда, улар санаторий ва курортларда даволанмоқда, бошқа зарур воситалар билан таъминланмоқда.
Ҳар йили 9-май «Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан уруш қатнашчилари мукофотланади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 4-апрелдаги фармонига кўра, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари 2 млн. сўмдан мукофотландилар. Уруш қатнашчиларининг айримларига тўла жиҳозланган уйлар, Ҳаж зиёратига бепул бориш ва навбатсиз автомобил сотиб олиш имтиёзлари берилди.
Мамлакатимизда 2007-йилнинг “Ижтимоий ҳимоя йили” деб эълон қилиниши аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш, унинг турмуш ва фаровонлик даражасини изчил оширишга қаратилган кенг кўламли давлат сиёсатининг амалий ифодаси бўлди. Шу маънода, 2007-йил эҳтиёжманд оилаларга давлат томонидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш механизмларини амалга оширишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари риоя этиши лозим бўлган асосий тамойиллар янада такомиллаштирилди.
Оналар ва болалар саломатлиги муҳофазаси. Республикада оналар ва болалар соғлиғини муҳофаза қилишга катта аҳамият берилмоқда. “Болаликдан ногиронлар туғилишининг олдини олиш учун янги туғилган чақалоқларни ҳамда ҳомиладор аёлларда туғма ва бошқа паталогияни барвақт аниқлаш бўйича “Она ва бола скрининги” Давлат тизимини ташкил этиш тўғрисида” Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарори қабул қилинганлиги бу соҳа ривожига салмоқли ҳисса қўшди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009-йилда “2009–2013-йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида” қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга кўра, соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш ва шу соҳада сифат ўзгаришларини амалга оширишни таъминлаш борасидаги ишлар давом эттирилди. Болаларни юқумли касалликларга қарши эмлаш даражаси қарийб 100 фоизни ташкил этди.
2015-йилга келиб Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, Ўзбекистонда туғилаётган болаларнинг 92 фоизи мутлақ соғлом. «Болаларни асрайлик» халқаро ташкилоти томонидан тузилган жаҳон рейтингида Ўзбекистон болалар саломатлигини мустаҳкамлаш борасида катта ғамхўрлик кўрсатаётган энг илғор етакчи ўнта мамлакат қаторига кирди.
Барча вилоятлар марказларида катталар ва болалар учун кўп тармоқли тиббиёт марказлари, ҳар бир туманда энг замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозланган қишлоқ врачлик пунктлари фаолияти йўлга қўйилди. Бугунги кунда республикамизда 3000 га яқин Қишлоқ врачлик пункти (ҚВП) фаолият кўрсатмоқда.
2016-йил Ўзбекистонда “Соғлом она ва соғлом бола йили” деб еълон қилинди. 2016-йилда чекка қишлоқ туманларида яшаётган аҳоли, биринчи навбатда, хотин-қизлар учун зарур ижтимоий, маиший ва тиббий шароитлар яратиш, қишлоқ аҳолисини тоза ичимлик суви, табиий газ билан таъминлаш, хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш борасидаги ишлар изчил давом эттирилди.
Ўтган йиллар мобайнида юртимизда аҳолининг ўртача умр кўриш даражаси ҳам сезиларли равишда ортиб борди. Бу борадаги умумий кўрсаткич 1990-йилда 67 ёшни ташкил етган бўлса, 2015-йилда 74 ёшни ташкил этди. Жумладан, эркаклар ўртасидаги ўртача умр кўриш 66 ёшдан 70 ёшга, аёллар ўртасида эса 72 ёшдан 76 ёшга узайгани одамлар саломатлигини муҳофаза қилиш ва турмуш шароитини яхшилашга қаратилган чора-тадбирларнинг аниқ ва яққол натижаси сифатида баҳолаш ўринли бўлади.
Уй-жойлар қурилиши. Истиқлол арафасида, ҳали мустабид тузум ҳукмронлик қилиб турган бир пайтда, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг юксак жасорати билан аҳолини уй-жойли қилиш масаласининг ечими топилди. Натижада 1989–1990-йилларда бир ярим миллиондан кўпроқ оилага қўшимча ер ажратилди, 700 минг оилага томорқа ерлари берилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009-йил 3-августдаги “Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан бошланган қишлоқ инфратузилмасини янгилашга қаратилган бунёдкорлик ишлари бугун қишлоқларимиз қиёфасини замонавий архитектура асосида тубдан ўзгартиришга хизмат қилмоқда.
Хусусан, 2009–2016-йилларда қишлоқ жойларда 70 мингга яқин шинам намунавий уй-жой бунёд этилди. Пировардида 83,5 мингдан ортиқ оиланинг яшаш шароити яхшиланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2016-йил 21-октабрдаги “2017–2021-йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича имтиёзли уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги қарори мазкур йўналишдаги кенг кўламли ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлиб, қишлоқ қурилишида янги босқични бошлаб берди. Aйни пайтда қишлоқ аҳолисининг замонавий ва арзон уйларга ўсиб бораётган эҳтиёжларидан келиб чиқиб, имтиёзли кредит беришнинг юқори даражадаги шартлари жорий этилди. Шунингдек, энергияни тежайдиган материаллар ва асбоб-ускуналарнинг янги турларидан фойдаланишнинг янада кенгайтирилиши барпо этилаётган уйларнинг таннархи пасайиши ҳамда аҳолининг барча қатламлари учун мақбул нархлар белгиланишига хизмат қилди. Қарорга кўра, қишлоқ жойларда мавжуд намунавий лойиҳаларга қўшимча равишда икки, уч қаватли (2, 3 хонали) уй-жойлар қурилди. Шунингдек, аҳоли зич жойлашган туманларда майдони 0,02 гектар бўлган бир қаватли 2 ва 3 хонали, майдони 0,04 гектар бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган арзон уйларнинг янги намуналари жорий этилди. Бундан ташқари, 2017-йилдан бошлаб мамлакат пойтахти ва вилоятларда уй-жойга эга бўлмаганлар, ҳарбий хизматчилар, ёш олимлар ва ички ишлар ходимлари учун имтиёзли уй-жойлар қурилиб, эгаларига топширилмоқда.
Download 25,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish